Искандарова Шоҳсанам Исоевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда архив иши тарихи (Навоий вилояти мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигида
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3. PhD /Tar2006
Илмий раҳбар: Холиқулова Шахноза Боймухамматова – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аминова Азиза Марксовна – тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Муродова Дилрабо Шомуродовна – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда архив иши тарихини Навоий вилояти мисолида шаклланиши ва ривожланиши тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1982-йилда Навоий вилоятининг ташкил этилиши муносабати билан Зарафшон ва Томди архив филиалларининг Бухоро вилояти, Нурота филиалининг эса Самарқанд вилояти архив тизимидан янги ташкил этилган вилоят архиви тасарруфига ўтказилиши ҳамда кейинги маъмурий-ҳудудий ўзгаришларнинг архив муассасалари фаолиятига таъсири тарихий ҳужжатлар асосида аниқлаштирилди.
1980-йилларда архив муассасаларининг ташкил этилиши, ташкилий тузилмаси ва фаолиятидаги муаммолар ҳамда мустақилликнинг дастлабки йилларида фондларни тартибга солиш жараёнлари ўзаро боғлиқликда таҳлил қилиниб, 1993-йилда вилоят давлат архиви фондлари сони 55 тага, сақлов бирликлари эса 6 139 тага етгани асосида архив тизимининг дастлабки ривожланиш кўрсаткичлари аниқлаштирилди.
Навоий вилояти ҳудудий архивларидаги алоҳида қимматли ҳужжатларнинг таркиби ва манбашунослик аҳамияти конкрет фондлар мисолида Жумладан, Кармана тумани давлат архивида сақланаётган 1923–1961-йилларга оид 718 та сақлов бирлигидан иборат доимий сақланадиган ҳужжатлар мажмуаси ҳамда 1928–1962-йилларга оид 367 та сақлов бирлигининг алоҳида қимматли ҳужжатлар сифатида махсус давлат ҳисобига киритилгани, ушбу материалларнинг илмий таҳлили ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ва маъмурий тарихини ўрганиш учун муҳим манбавий асос яратгани исботланган.
Алоҳида қимматли ҳужжатларни ҳисобга олиш ва электрон нусхаларини яратиш тажрибаси асосида архив меросини сақлашнинг амалий механизмлари ёритилиб, 205 та сақлов бирлиги, 545 та ҳужжат ҳамда 1 231 та кадрнинг электрон ва микро нусхаларини яратиш орқали ҳужжатларнинг сақланиши ва улардан илмий фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш натижалари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда архив иши тарихининг Навоий вилояти мисолида олиб борилган тадқиқотнинг илмий янгилиги таклиф ҳамда хулосаларидан:
1982-йилда Навоий вилоятининг ташкил этилиши муносабати билан Зарафшон ва Томди архив филиалларининг Бухоро вилояти, Нурота филиалининг эса Самарқанд вилояти архив тизимидан янги ташкил этилган вилоят архиви тасарруфига ўтказилиши ҳамда кейинги маъмурий-ҳудудий ўзгаришларнинг архив муассасалари фаолиятига таъсири тарихий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг “Маданий мерос обектлари электрон реестри”ни бойитиш ва такомиллаштиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 28-ноябрдаги 04-05/4789-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари архив манбаларидан маданий мерос обектлари тарихини ҳаққоний ва холисона ёритишда унумли фойдаланишда хизмат қилди.
1980-йилларда архив муассасаларининг ташкил этилиши, ташкилий тузилмаси ва фаолиятидаги муаммолар ҳамда мустақилликнинг дастлабки йилларида фондларни тартибга солиш жараёнлари ўзаро боғлиқликда таҳлил қилиниб, 1993-йилда вилоят давлат архиви фондлари сони 55 тага, сақлов бирликлари эса 6 139 тага етгани асосида архив тизимининг дастлабки ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлардан халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини бажаришда фойдаланилди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2026-йил 14-майдаги №01-44/14-05-2026-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда архив иши фаолияти тарихини ёритишга ва ўрганишга, алалоқибат миллий ўзликни англашга хизмат қилди.
Навоий вилояти ҳудудий архивларидаги алоҳида қимматли ҳужжатларнинг таркиби ва манбашунослик аҳамияти конкрет фондлар мисолида Жумладан, Кармана тумани давлат архивида сақланаётган 1923–1961-йилларга оид 718 та сақлов бирлигидан иборат доимий сақланадиган ҳужжатлар мажмуаси ҳамда 1928–1962-йилларга оид 367 та сақлов бирлигининг алоҳида қимматли ҳужжатлар сифатида махсус давлат ҳисобига киритилгани, ушбу материалларнинг илмий таҳлили ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ва маъмурий тарихини ўрганиш учун муҳим манбавий асос яратгани тўғрисидаги маълумотлардан халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини бажаришда фойдаланилди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2026-йил 14-майдаги №01-44/14-05-2026-сон маълумотномаси). Тадқиқот давомида олинган илмий хулосалар Ўзбекистонда архив тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичларини чуқур англаш, тарихий хотирани тиклаш ҳамда миллий қадриятлар ва ўзликни англаш туйғусини мустаҳкамлаш учун муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилди.
Алоҳида қимматли ҳужжатларни ҳисобга олиш ва электрон нусхаларини яратиш тажрибаси асосида архив меросини сақлашнинг амалий механизмлари ёритилиб, 205 та сақлов бирлиги, 545 та ҳужжат ҳамда 1 231 та кадрнинг электрон ва микро нусхаларини яратиш орқали ҳужжатларнинг сақланиши ва улардан илмий фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш натижаларига оид маълумотлардан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” номли Олий таълим муассасалари бакалавриат босқичи талабалари учун мўлжалланган дарслик матнини яратишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2024-йил 4-мартидаги 55-сон буйруғига асосан берилган ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси №55160). Ушбу маълумотлар Олий таълим муассасалари талабаларининг архив иши тарихига оид билим ва тасаввурларининг кенгайишига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish