Нуритдинова Нодира Сирожовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистонда ўлкани ҳудудий ташкил этиш ва бошқаришнинг ўзига хос жиҳатлари (К.К.Паленнинг 1908–1909-йиллардаги тафтиш материаллари асосида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ҳамда 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисосликлари кесимида
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Tar2480
Илмий раҳбар: Маҳмудова Нигора Баратовна – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокиржон Сафарович – тарих фанлари доктори, профессор; Алмиев Роберт Валиевич – тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Осиё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлиги бошқарувининг ўзига хос хусусиятларини сенатор К.К.Паленнинг 1908–1909-йиллардаги тафтиш материаллари асосида таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
К.К.Паленнинг тафтиш ҳисоботлари Туркистон генерал-губернаторлиги бошқарув тизимидаги тизимли нуқсонларни очиб берувчи манба сифатида таҳлил қилиниб, генерал-губернатор, унинг ёрдамчиси, Кенгаш ва Девон ўртасида ваколатларнинг ноаниқ тақсимлангани, вилоят ва уезд даражасида маъмурий, полиция, суд ва хўжалик ваколатларининг бир шахс қўлида тўпланиши, земство харажатларининг номутаносиблиги (1904–1906-йиллар сметасида ўлка маъмурияти биноларини таъмирлашга 37 фоиз, шифохоналар ва амбулаторияларга эса 0,6 фоиз ажратилгани) ҳамда вилоят статистика маълумотларининг паст ишончлилиги бошқарув самарадорлигини пасайтирган асосий омиллар экани, Паленнинг таклифлари (генерал-губернаторга ноиб мақомини бериш, Кенгаш ваколатини чеклаш, 1892-йилги шаҳарлар низомини жорий этиш, ўлкани Ички ишлар вазирлигига ўтказмаслик) тубдан ислоҳотни эмас, мустамлака назоратини кучайтиришга йўналтирилган босқичма-босқич “модернизация”ни назарда тутгани кўрсатиб берилган;
тафтишнинг аграр соҳадаги материаллари қиёсий таҳлил қилиниб, анъанавий “одат”га асосланган сув тақсимоти тизими (жумладан, Каспиёрти вилоятида ўғил болаларни эрта уйлантириб, ер ва сув олиш амалиёти) ҳуқуқий ноаниқлик, коррупсия ва ижтимоий табақаланишни кучайтиргани, Пален таклиф қилган ягона сув қонуни лойиҳаси эса амалга ошмагани, уч вилоятда деҳқон хўжаликларини уйма-уй ўрганиш (12 уезд, 29 волост) маълумотлари водий зонасида ерсиз хўжаликлар улуши камлигини (тахминан 1 фоиз) ва майда оилавий хўжаликлар устунлигини кўрсатгани, бироқ дашт ва тоғли ҳудудларда ер тақсимоти бошқача бўлгани сабабли “кескин табақаланиш йўқ” деган умумлаштириш ҳудудлар кесимида аниқлаштирилиши лозимлиги; пахтачиликнинг кенгайишида бозор ва майда оилавий хўжалик омиллари билан бир қаторда давлатнинг божхона ва солиқ сиёсати ҳам ҳал қилувчи рол ўйнагани, унинг оқибатида ғалла майдонлари қисқариб, озиқ-овқат муаммоси кескинлашгани асослаб берилган;
К.К.Паленнинг кўчириш сиёсатига муносабати икки ёқлама экани (бир томондан, “Рус Туркистони”ни барпо этиш ғоясига содиқлик, иккинчи томондан, Кўчириш бошқармасининг тартибсиз фаолияти ва маҳаллий аҳолининг ишлов берилган ерлари тортиб олиниши миллий адоват ҳамда аграр инқирозга олиб келиши ҳақидаги огоҳлантириш) кўрсатиб бергани, бу огоҳлантириш 1916-йилги қўзғолон сабабларини тушуниш учун муҳим манба экани асосланган;
1909-йилги Тошкент қурултойи ва 1910-йилда нашр этилган “Шариат моддалари мажмуаси”нинг яратилиш тарихи, иштирокчилар таркиби (маҳаллий маъмуриятдан 15 нафар, суд маҳкамасидан 8 нафар, таълим маҳкамасидан 4 нафар ва мусулмон ҳуқуқшуносларидан 29 нафар киши) ҳамда Паленнинг эҳтиёткор, “консерватив” ёндашуви таҳлил қилиниб, мажмуа мустамлака давлати учун ҳуқуқий назорат воситаси бўлгани ва шу билан бирга рус исломшунослигининг манбавий базасини кенгайтиргани аниқланган; таълим соҳасида маблағ ва эътибор асосан рус аҳолиси болаларига қаратилгани, маҳаллий мактаб ва мадрасалар деярли назоратсиз қолгани, жадидларнинг янги усул мактаблари ҳақида ҳисоботда дастлабки расмий маълумотлар берилгани ҳамда Паленнинг таълим тавсиялари руслаштириш элементларини ўз ичига олгани кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлиги бошқарувининг ўзига хос хусусиятларини сенатор К.К.Паленнинг 1908–1909-йиллардаги тафтиш материаллари асосида таҳлил қилиш натижасида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
К.К.Паленнинг тафтиш ҳисоботлари Туркистон генерал-губернаторлиги бошқарув тизимидаги тизимли нуқсонларни очиб берувчи манба сифатида таҳлил қилиниб, генерал-губернатор, унинг ёрдамчиси, Кенгаш ва Девон ўртасида ваколатларнинг ноаниқ тақсимлангани, вилоят ва уезд даражасида маъмурий, полиция, суд ва хўжалик ваколатларининг бир шахс қўлида тўпланиши, земство харажатларининг номутаносиблиги (1904–1906-йиллар сметасида ўлка маъмурияти биноларини таъмирлашга 37 фоиз, шифохоналар ва амбулаторияларга эса 0,6 фоиз ажратилгани) ҳамда вилоят статистика маълумотларининг паст ишончлилиги бошқарув самарадорлигини пасайтирган асосий омиллар экани, Паленнинг таклифлари (генерал-губернаторга ноиб мақомини бериш, Кенгаш ваколатини чеклаш, 1892-йилги шаҳарлар низомини жорий этиш, ўлкани Ички ишлар вазирлигига ўтказмаслик) тубдан ислоҳотни эмас, мустамлака назоратини кучайтиришга йўналтирилган босқичма-босқич “модернизация”ни назарда тутгани тўғрисидаги маълумотлардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида амалиётга жорий қилинди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 2-март санасидаги 01-33/142-сон маълумотномаси). Берилган маълумотлар телетомошабинларга XIX аср охири – ХХ аср бошларида Туркистоннинг маъмурий бошқарувига доир тушунчаларини бойишига замин яратди.
тафтишнинг аграр соҳадаги материаллари қиёсий таҳлил қилиниб, анъанавий “одат”га асосланган сув тақсимоти тизими (жумладан, Каспиёрти вилоятида ўғил болаларни эрта уйлантириб, ер ва сув олиш амалиёти) ҳуқуқий ноаниқлик, коррупсия ва ижтимоий табақаланишни кучайтиргани, Пален таклиф қилган ягона сув қонуни лойиҳаси эса амалга ошмагани, уч вилоятда деҳқон хўжаликларини уйма-уй ўрганиш (12 уезд, 29 волост) маълумотлари водий зонасида ерсиз хўжаликлар улуши камлигини (тахминан 1 фоиз) ва майда оилавий хўжаликлар устунлигини кўрсатгани, бироқ дашт ва тоғли ҳудудларда ер тақсимоти бошқача бўлгани сабабли “кескин табақаланиш йўқ” деган умумлаштириш ҳудудлар кесимида аниқлаштирилиши лозимлиги; пахтачиликнинг кенгайишида бозор ва майда оилавий хўжалик омиллари билан бир қаторда давлатнинг божхона ва солиқ сиёсати ҳам ҳал қилувчи рол ўйнагани, унинг оқибатида ғалла майдонлари қисқариб, озиқ-овқат муаммоси кескинлашгани ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида амлиётга жорий қилинди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 2-март санасидаги 01-33/142-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши телетомошабинларнинг XIX аср охири – ХХ аср бошларида Туркистондаги бошқарув тизими ҳақидаги билим ва дунёқарашларини бойитишга хизмат қилди.
К.К.Паленнинг кўчириш сиёсатига муносабати икки ёқлама экани (бир томондан, “Рус Туркистони”ни барпо этиш ғоясига содиқлик, иккинчи томондан, Кўчириш бошқармасининг тартибсиз фаолияти ва маҳаллий аҳолининг ишлов берилган ерлари тортиб олиниши миллий адоват ҳамда аграр инқирозга олиб келиши ҳақидаги огоҳлантириш) кўрсатиб бергани, бу огоҳлантириш 1916-йилги қўзғолон сабабларини тушуниш учун муҳим манба экани тўғрисидаги материаллардан 2020–2024-йилларда бажарилган “ОТ-F1-2-Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик мехонизмлари” номли фундаментал лойиҳани бажаришда кенг фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 21-апрелдаги 01-11-05/2967-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорийланиши грантни самарали бажаришда муҳим аҳамият касб этди.
1909-йилги Тошкент қурултойи ва 1910-йилда нашр этилган “Шариат моддалари мажмуаси”нинг яратилиш тарихи, иштирокчилар таркиби (маҳаллий маъмуриятдан 15 нафар, суд маҳкамасидан 8 нафар, таълим маҳкамасидан 4 нафар ва мусулмон ҳуқуқшуносларидан 29 нафар киши) ҳамда Паленнинг эҳтиёткор, “консерватив” ёндашуви таҳлил қилиниб, мажмуа мустамлака давлати учун ҳуқуқий назорат воситаси бўлгани ва шу билан бирга рус исломшунослигининг манбавий базасини кенгайтиргани аниқланган; таълим соҳасида маблағ ва эътибор асосан рус аҳолиси болаларига қаратилгани, маҳаллий мактаб ва мадрасалар деярли назоратсиз қолгани, жадидларнинг янги усул мактаблари ҳақида ҳисоботда дастлабки расмий маълумотлар берилгани ҳамда Паленнинг таълим тавсиялари руслаштириш элементларини ўз ичига олгани тўғрисидаги материаллардан 2020–2024-йилларда бажарилган “ОТ-F1-2-Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли фундаментал лойиҳани бажаришда кенг фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 21-апрелдаги 01-11-05/2967-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши грант лойиҳасининг белгиланган мақсад ва вазифаларини самарали амалга оширишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish