Оромов Шахзод Нормўмин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Мустақиллик йилларида Ўзбекистон-Туркманистон маданий алоқалари тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tar1920
Илмий раҳбар: Қарши давлат университети тарих фанлари доктори (DSc), профессор Тўраева Матлуба Холиқуловна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. ДSc.03/2025.27.12.Tar.11.01.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профэссор Ҳасанов Акрам Муминович; тарих фанлари доктори (DSc), дотсент Мирзаев Ғулом Ризоқулович.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Мустақиллик йилларида Ўзбекистон - Туркманистон маданий алоқалари тарихини илмий жиҳатдан таҳлил этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги маданий ҳамкорлик йўналишлари, уларнинг институционал шаклланиши, 2000-йиллар бошидаги пасайиши жараёнлари ва уларнинг сиёсий-иқтисодий омиллари, Янги Ўзбекистон шароитида маданий алоқаларнинг янги босқичга кўтарилгани, илм-фан соҳасида эришилган келишувлар, қўшма илмий лойиҳалар ва академик алмашинувлар динамикаси илмий-қиёсий таҳлиллар асосида кўрсатилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб келаётган туркман этноси маданий ҳаётини тарихий тараққиёт жараёнлари контекстида ўрганиб, этнотарихий меросни сақлаш ва икки халқ ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларни яхшилаш ва ривожлантиришда республика Туркман маданият маркази ва унинг вилоятлардаги бўлимлари фаолиятининг Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтаришдаги аҳамияти асосланган;
Давлатлар ўртасидаги мустақиллик даври адабий алоқалари илк бор яхлит тарихий жараён сифатида манбавий асосда тадқиқ этилган бўлиб, унда Алишер Навоий, Махтумқули Фироғий ва Мулланафас меросининг замонавий маданиятлараро мулоқотдаги ўрни кўрсатилган ҳолда, икки халқнинг маънавий бирлигини таъминловчи консептуал моделлар ҳамда бадиий таржима соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари очиб берилган;
Икки давлат ўртасидаги туристик алоқаларнинг ривожланиш босқичлари, туризм инфратузилмаси, чегара олди туризми ва қўшма туристик йўналишларнинг амалий натижалари таҳлил қилиниб, маданий алмашинув, анъанавий ҳунармандчилик, миллий мерос обектлари ва тарихий-маданий йўналишларнинг ҳамкорликни мустаҳкамлашда тутган ўрни илк марта илмий асосда далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида маданий соҳада амалга оширган ҳамкорлик алоқалари бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва олинган илмий натижалардан:
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги маданий ҳамкорлик йўналишлари, уларнинг институционал шаклланиши, 2000-йиллар бошидаги пасайиши жараёнлари ва уларнинг сиёсий-иқтисодий омиллари, Янги Ўзбекистон шароитида маданий алоқаларнинг янги босқичга кўтарилгани, илм-фан соҳасида эришилган келишувлар, қўшма илмий лойиҳалар ва академик алмашинувга оид маълумотлар “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 9-сентабрдаги 01-33/672-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари бўйича янги маълумотларга эга бўлиш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб келаётган туркман этноси маданий ҳаётини тарихий тараққиёт жараёнлари контекстида ўрганиб, этнотарихий меросни сақлаш ва икки халқ ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларни яхшилаш ва ривожлантиришда, Республика Туркман маданият маркази ва унинг вилоятлардаги бўлимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратиб, турли маданий тадбирлар - консертлар, фестиваллар, кўргазмалар ва учрашувлар орқали қардош халқларни янада яқинлаштириш, ўзбек ва туркман халқлари ўртасида маданий дипломатияни янги босқичга кўтаришдаги аҳамиятига доир илмий тарихий маълумотлардан Республика Туркман маданияти марказининг 2024-2025 йиллардаги тадбирлар режасини тузишда фойдаланган (Республика Туркман маданияти марказининг 2025-йил 27-сентабрдаги 01-011-3061-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўзбек ва туркман халқлари ўртасида маданий алоқалар ҳақидаги маълумотга эга бўлишга хизмат қилган;
Алишер Навоий, Махтумқули ва Мулланафас мероси асосида ишлаб чиқилган маънавий бирликнинг консептуал моделларидан, маҳалла ва таълим муассасаларида ўтказиладиган “Маданият ва санъат — халқлар дўстлиги кўприги” тадбирлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. Шунингдек, мустақиллик даври адабий алоқаларини яхлит тарихий жараён сифатида ёритишга доир маълумотлардан республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 11-майдаги 08/356-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда келтирилган маълумотлардан мустақиллик йилларида ўзбек-туркман адабий алоқалари тарихи ва унинг бугунги кундаги ҳолати бўйича тасаввурларни бойитиш имконини берган;
Икки давлат ўртасида туристик алоқаларнинг ривожланиш босқичлари, туризм инфратузилмаси, чегара олди туризми ва қўшма туристик йўналишларнинг амалий натижалари таҳлил қилиниб, маданий алмашинув, анъанавий ҳунармандчилик, миллий мерос обектлари ва тарихий-маданий йўналишларнинг ҳамкорликни мустаҳкамлашда тутган ўрни тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг инфратузилма ва туризмни ривожлантирамиз дастури доирасида Янги Ўзбекистонда сайёҳлик индустриясини кенгайтириш, ҳудудларнинг туризм мастер-режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йил 12-апрелдаги 02-02/18-сон маълумотномаси). Илмий натижалар икки давлат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланишга хизмат қилган.