Науризбаева Нуржамал Кудайбергеновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ гиламдўзлиги этнографик маънба сифатида (Нукус шаҳридаги музейлар мисолида)” 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Tar2076.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Курбанова Земфира Ибрагимовна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Маткаримова Садокат Максудовна, тарих фанлари доктори(DSc), профессор. Хожаниязова Гулшана Муратбаевна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нукус шаҳри музейларида сақланаётган гилам маҳсулотларини комплекс таҳлил қилиш ва уларнинг этнографик манба сифатидаги ўрнини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: кузатилган материаллар функсионал вазифасига кўра, декоратив гилам маҳсулотлари, хўжалик мақсадлари учун мўлжалланган маҳсулотлар, декоратив-хўжалик маҳсулотлари каби уч гуруҳга ажратилган;
техник усуллар асосида туксиз гилам маҳсулотларининг И тип - Терме, ИИ тип - Ғажари, III тип - Қақпа, ИВ тип - Бескесте, В тип - Тиқир палас каби турлари аниқланганлиги кейинчалик уларнинг типологик тоифаларни белгилаш, ишлаб чиқариш техникасига қараб конструктив хусусиятларни таққослаш учун асос яратган;
анъанавий тасаввурларга кўра гиламлардаги нақшлар уй-жойни турли офат ва салбий таъсирлардан ҳимояловчи апотропей вазифа бажарганлиги, хусусан, қаршıнга фақат медалон шаклидаги нақш туширилиши, эсикқасда эса ромбдан келиб чиққан bawıрсақ гúл безаклардан таркиб топганлигига аниқ изоҳлар билан далилланган;
халқ оғзаки ижоди асарларида гилам маҳсулотлари ва уларнинг безаклари муайян семантик ахборотга эга бўлгани, ундаги у ёки бу нақшларнинг бор-йўқлиги орқали қаҳрамонларнинг ҳиссий ҳолати ва ижтимоий мавқейи ифодаланганлиги, хусусан, севмаган кишисига узатилаётган қиз учун тўшалган тúс гилем келгуси турмушнинг ғамгин ва қувончсиз кечиши каби таассуротлар рамзлари ёритилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: қорақалпоқ гилам маҳсулотларининг ривожланиши, уларнинг типологияси ва таснифини ўрганишга қаратилган методологик ёндашувлар ва назарий хулосаларнинг қўлланилиши, шунингдек, ушбу маҳсулотлардан этнографик манба сифатида фойдаланиш билан белгиланади.
Олинган натижаларнинг амалий аҳамияти шундаки, улар ўзбек жамиятининг маданий мероси, тарихи ва маънавий тараққиётини ўрганиш ҳамда асраб-авайлаш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилиши, этнологик билимларни чуқурлаштириш ва маданий ўзига хосликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин.
Тадқиқотнинг амалий натижалари: Тадқиқот давомида олинган амалий натижалар этнографик тўпламларни шакллантиришга асос бўлиши ва қорақалпоқ халқи этнографиясига бағишланган фундаментал ишларни тайёрлашда талаб қилиниши мумкин. Тадқиқот материаллари музей амалиётида мавзули экспозицияларни яратишда, шунингдек, таълим жараёнида қорақалпоқлар этнографиясига бағишланган махсус ўқув курсларини ишлаб чиқишда самарали фойдаланиш имкониятига эга.
Тақдим этилган маълумотлар қорақалпоқларнинг моддий ва маънавий маданиятини тушуниш доирасини кенгайтиради, унинг эволюциясини тарихий ва ижтимоий-маданий ўзгаришлар контекстида ўрганиш имконини беради. Нафақат маиший буюм, балки маданий хотира ва анъаналарни ташувчи сифатида қараладиган гилам маҳсулотларининг рамзий маъносини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Қорақалпоқларнинг гилам маҳсулотларини этнографик манба сифатида ўрганиш натижасида олинган натижалар қуйидагиларга татбиқ этилди:
Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган гилам маҳсулотларининг функсионал таснифи декоратив, хўжалик ҳамда декоратив-хўжалик йўналишидаги гуруҳлар, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг илмий тавсифларини бойитишда фойдаланилган (2026-йил 2-феврал, №01-02/03-22 маълумотнома). Натжада музей ашёларининг атрибутикасини аниқлаштириш, уларнинг тарихий-маданий контекстини кенгайтириш ҳамда гилам маҳсулотларини нафақат бадиий, балки кундалик ҳаёт билан боғлиқ анъанавий маданий тизим элементи сифатида талқин қилиш имкони кенгайишига асос бўлган;
қорақалпоқ гилам маҳсулотлари, хусусан, туксиз гилам турларининг типологияси бўйича олинган илмий натижалар Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи экскурсия матнларини тайёрлаш ва ўтказишда фойдаланилган (2026-йил 3-феврал, №28 маълумотнома). Натижада экскурсия материалларининг ахборот салоҳияти оширилди ҳамда ташриф буюрувчиларда гиламларнинг технологик ва конструктив хусусиятлари тўғрисида аниқроқ тасаввур шаклланишида муҳим маълумот сифатида хизмат қилган;
қорақалпоқ гиламлари нақш оламининг ўзига хос хусусиятларини, хусусан, қаршинга фақат медалён шаклидаги нақш, эсикқасга эса ромбсимон гуллар bawıрсақ гúл туширилишини, шунингдек, бу нақшлар уй-жойни турли офат ва салбий таъсирлардан ҳимоя қилиб, апотропейик вазифани бажаришини тавсифловчи тадқиқот маълумотларидан Қорақалпоғистон телевидениесининг “Ассалом Қорақалпоғистон” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телевидениесининг 2025-йил 13-ноябрдаги 05-22/633-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар халқнинг бой маънавий меросини оммалаштириш ва тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этган;
халқ оғзаки ижоди, жумладан, эпик асарлар ва эртакларда тўқувчилик ҳамда гиламдўзликка оид элементларни ёритувчи тадқиқот материаллари “Совет ва постсовет даврида Қорақалпоғистон маданий тараққиётининг ижтимоий жиҳатлари” (2024) мавзусидаги фундаментал лойиҳага киритилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, 2026-йил 15-май, №211/1 маълумотнома). Бу ҳолат ҳунармандчилик ва безак амалиётларини кенгроқ маданий жараёнлар билан боғлашга, шунингдек, гиламдўзликнинг анъанавий маданият тизимидаги муҳим ўрнини ёритишга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish