Бутунов Шаймардан Бердиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда мажбурятлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш”, 08.00.08. - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6530
Илмий раҳбар: Ташназаров Самиддин Низамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Аликулов Абдумўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Авлокулов Анвар Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” (ТИҚХММИ) Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
корхоналарда мажбуриятлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра мажбуриятлар тушунчасининг иқтисодий мазмуни ташкилотнинг ўтган ҳодисалар натижасида юзага келган, унинг сўндирилиши ташкилотда муқаррар иқтисодий ресурсларнинг чиқиб кетишига ёки янги мажбуриятларнинг юзага келишига олиб келувчи жавобгарлиги, шунингдек томонларнинг талаб қилиш ҳуқуқлари эканлиги нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятларининг ишчи счётлар режасига 6730 - “Меҳнат таътили бўйича баҳоланган мажбуриятлар”, 6740 - “Йил якунлари асосида рағбатлантириш бўйича баҳоланган мажбуриятлар”, 6940 - “Кафолатланган хизматлар бўйича баҳоланган мажбуриятлар”, 6980 - “Суд низолари бўйича баҳоланган мажбуриятлар”, 6990 - “Атроф-муҳитга етказилган зарарлар бўйича баҳоланадиган мажбуриятлар” счётларини киритиш тавсия этилган;
активлар ва мажбуриятларнинг баланс қиймати ва солиқ базалари ўртасидаги юзага келган “солиққа тортиладиган вақтинчалиқ фарқлар” асосида кечиктирилган фойда солиғи мажбуриятларини ҳисоблаш ҳамда ўтган йилларга нисбатан ошган ёки камайган, шунингдек тўлиқ сўндирилишига оид суммаларни бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартиби ишлаб чиқилган;
халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб, бухгалтерия балансининг амалдаги шаклининг мажбуриятлар бўлимига 500 - сатр “узоқ муддатли савдо кредиторлик қарзлари”, 610 - сатр “жорий савдо кредиторлик қарзлари”, 540 - сатр “узоқ муддатли носавдо тўланадиган счётлар”, 650 - сатр “жорий носавдо тўланадиган счётлар”, 580 - сатр “узоқ муддатли бошқа молиявий мажбуриятлар”, 760 - сатр “жорий бошқа молиявий мажбуриятлар”, 710 - сатр “фойда солиғи бўйича мажбуриятлар”, 800 - сатр “баҳоланган мажбуриятлар” номли алоҳида сатрларни киритиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
услубий ёндашувга кўра “мажбуриятлар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ташкилотнинг ўтган ҳодисалар натижасида юзага келган, унинг сўндирилиши ташкилотда муқаррар иқтисодий ресурсларнинг чиқиб кетишига ёки янги мажбуриятларнинг юзага келишига олиб келувчи жавобгарлиги, шунингдек томонларнинг талаб қилиш ҳуқуқлари эканлиги нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича таклифи “Молиявий ҳисоб асослари” ва “Молиявий ҳисоб 1,2” дарсликларига жорий этилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2024-йил 27-ноябрдаги 4-сон қарори). Ушбу таклифнинг дарсликка киритилиши мажбуриятлар ҳисобининг назарий контсептуал асосларини, жумладан мажбуриятларга молиявий ҳисобот элементи сифатида берилган таъриф ва таснифий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
акциядорлик жамиятларининг ишчи счётлар режасига 6730 - “Меҳнат таътили бўйича баҳоланган мажбуриятлар”, 6740 - “Йил якунлари асосида рағбатлантириш бўйича баҳоланган мажбуриятлар”, 6940 - “Кафолатланган хизматлар бўйича баҳоланган мажбуриятлар”, 6980 - “Суд низолари бўйича баҳоланган мажбуриятлар”, 6990 - “Атроф-муҳитга етказилган зарарлар бўйича баҳоланадиган мажбуриятлар” счётларини киритиш бўйича тавсиялари “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ, “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖ ҳамда “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖларнинг ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (“Деҳқонобод калий заводи” АЖ нинг 2026 йил 20-майдаги 01-04-1/1472-сон, “Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ нинг 2026-йил 13-майдаги 85-сон, “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖ нинг 2026 йил 9-мартдаги 38-сон, ҳамда Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ нинг 2026-йил 15-февралдаги маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида халқаро стандартларга мувофиқ равишда баҳоланган мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш ва бухгалтерия счётларида акс эттириш орқали ҳаққоний ахборотларни олиш имконияти кенгайтирилган;
активлар ва мажбуриятларнинг баланс қиймати ва солиқ базалари ўртасидаги юзага келган “солиққа тортиладиган вақтинчалиқ фарқлар” асосида кечиктирилган фойда солиғи мажбуриятларини ҳисоблаш ҳамда ўтган йилларга нисбатан ошган ёки камайган, шунингдек тўлиқ сўндирилишига оид суммаларни бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартиби бўйича ишлаб чиқилган таклифи “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ, “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖ ҳамда “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖларнинг ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (“Деҳқонобод калий заводи” АЖ нинг 2026 йил 20-майдаги 01-04-1/1472-сон, “Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ нинг 2026-йил 13-майдаги 85-сон, “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖ нинг 2026 йил 9-мартдаги 38-сон, ҳамда Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ нинг 2026-йил 15-февралдаги маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида кечиктирилган солиқ мажбуриятлари тўғрисида шаффоф ва ишончли ахборотлар олиш имконияти кенгайган;
халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб, бухгалтерия балансининг амалдаги шаклининг мажбуриятлар бўлимига 500 - сатр “узоқ муддатли савдо кредиторлик қарзлари”, 610 - сатр “жорий савдо кредиторлик қарзлари”, 540 - сатр “узоқ муддатли носавдо тўланадиган счётлар”, 650 - сатр “жорий носавдо тўланадиган счётлар”, 580 - сатр “узоқ муддатли бошқа молиявий мажбуриятлар”, 760 - сатр “жорий бошқа молиявий мажбуриятлар”, 710 - сатр “фойда солиғи бўйича мажбуриятлар”, 800 - сатр “баҳоланган мажбуриятлар” номли алоҳида сатрларни киритиш бўйича таклифи “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ, “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖ ҳамда “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖларнинг ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (“Деҳқонобод калий заводи” АЖ нинг 2026 йил 20-майдаги 01-04-1/1472-сон, “Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ нинг 2026-йил 13-майдаги 85-сон, “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖ нинг 2026 йил 9-мартдаги 38-сон, ҳамда “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ нинг 2026-йил 15-февралдаги маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида хорижий инвесторлар, халқаро фонд биржалари ҳамда халқаро аудит ташкилотлари талабларига мувофиқ ҳисобот тақдим этилишига эришилган.