Тураева Ойгул Сирож қизизнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “IVEN техналогияси воситасида бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08-Мактабгаша таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12539.
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Сайфуллаева Гулхаё Ихтиёровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзиева Шахноза Мирсаидовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади IVEN технологияси воситасида бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари рақамлаштириш муҳитида IVEN технологиясининг интерактив, висуал компонентларини таълим жараёнига интеграция қилиш орқали уларнинг ижтимоий ва касбий вазифаларни ҳал қилиш тажрибасини ривожлантиришнинг зарурияти илмий асосланган;
IVEN технологиясига асосланган бўлажак тарбиячиларни тайёрлаш модели касбий маҳоратни ривожлантиришда ихтирочилик вазифаларини ечиш босқичларини рефлектив ёндашув билан интеграциялаш натижасида уларнинг мустақил таълим фаолиятини бошқариш, креатив педагогик қарор қабул қилиш, касбий мослашувчанлик, инновацион фаолият юритиш ва узлуксиз ўзини ривожлантиришини таъминловчи педагогик механизмни жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ривожлантирувчи машғулотлар тизими ихтирочилик вазифаларини ечишга қаратилган "Сеҳрли гуруҳ", "Бир муаммо – беш ечим", "Келажак тарбиячиси", "Креатив тарбиячи", "IVEN laboratoriyasi"каби муаллифлик лойиҳаларини бажариш орқали ўз-ўзини ривожлантириш, креатив фаолият олиб бориш, касбий маҳоратни интеграциялаш, мотиватсиён фаолиятга мослашиш талаблари ассосида такомиллаштирилган;
IVEN технологиясига асосланган бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ривожлантирувчи методика талабаларнинг касбий маҳоратини “креатив лидер”, “инновацион ижрочи”, “фаол изланувчи” ва “бошланғич адаптант” ривожланиш даражалари бўйича комплекс мониторинг қилиш механизми ҳамда интерактив таълим топшириқлари, TRIZ асосидаги муаммоли вазифалар, лойиҳа ишлари интеграциясига асосланган “IVEN асосида касбий маҳорат” номли 3 кунлик махсус ўқув курси дастурини таълим жараёнига жорий этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. IVEN технологияси воситасида бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан бўйича олинган илмий натижалари асосида:
бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари рақамлаштириш муҳитида IVEN технологиясининг интерактив, висуал компонентларини таълим жараёнига интеграция қилиш орқали уларнинг ижтимоий ва касбий вазифаларни ҳал қилиш тажрибасини ривожлантиришнинг зарурияти илмий асосланган хулоса ва таклифлардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил, 11-октабрдаги №01/4-4845-сонли маълумотнома). Натижада, олий таълимда 60110200-Мактабгача таълим йўналишида таҳсил олаётган бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ошириш жараёнида IVEN технологиясидан самарали фойдаланиш мазмуни муайян даражада такомиллаштирилишига эришилган;
IVEN технологиясига асосланган бўлажак тарбиячиларни тайёрлаш модели касбий маҳоратни ривожлантиришда ихтирочилик вазифаларини ечиш босқичларини рефлектив ёндашув билан интеграциялаш натижасида уларнинг мустақил таълим фаолиятини бошқариш, креатив педагогик қарор қабул қилиш, касбий мослашувчанлик, инновацион фаолият юритиш ва узлуксиз ўзини ривожлантиришини таъминловчи педагогик механизмни жорий этиш орқали такомиллаштирилган тавсиялар асосида 60110200-Мактабгача таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Педагогик маҳорат” ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 30-июндаги 02/01-01-248-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ўқув қўлланма IVEN технологияси асосида бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришга асосланган ижодий дарс намуналари, тафаккурни ривожлантирувчи машқ ва топшириқлар билан мазмунан бойитилган;
бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ривожлантирувчи машғулотлар тизими ихтирочилик вазифаларини ечишга қаратилган "Сеҳрли гуруҳ", "Бир муаммо – беш ечим", "Келажак тарбиячиси", "Креатив тарбиячи", "IVEN laboratoriyasi"каби муаллифлик лойиҳаларини бажариш орқали ўз-ўзини ривожлантириш, креатив фаолият олиб бориш, касбий маҳоратни интеграциялаш, мотиватсиён фаолиятга мослашиш талаблари ассосида такомиллаштирилган таклифлар асосида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил, 11-октабрдаги №01/4-4845-сонли маълумотнома). Натижада, ўқув тарбия жараёнида IVEN технологиясидан фойдаланишда бўлажак тарбиячиларда ижодий меҳнатни ташкил этиш бўйича тренинглар ташкил этиш орқали улар учун муҳим бўлган ижодий фаолият юритиш компетентлиги даражаси ошишига эришилган;
IVEN технологиясига асосланган бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ривожлантирувчи методика талабаларнинг касбий маҳоратини “креатив лидер”, “инновацион ижрочи”, “фаол изланувчи” ва “бошланғич адаптант” ривожланиш даражалари бўйича комплекс мониторинг қилиш механизми ҳамда интерактив таълим топшириқлари, TRIZ асосидаги муаммоли вазифалар, лойиҳа ишлари интеграциясига асосланган “IVEN асосида касбий маҳорат” номли 3 кунлик махсус ўқув курси дастурини таълим жараёнига жорий этиш орқали такомиллаштирилган тавсиялар асосида “Педагогик маҳорат” ўқув қўлланмаси тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 30-июндаги 02/01-01-248-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ўқув қўлланма IVEN технологияси асосида бўлажак тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришга асосланган ижодий дарс намуналари, тафаккурни ривожлантирувчи машқ ва топшириқлар билан мазмунан бойитилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish