Қўзибоев Шерали Турсуналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогик дастурий воситалардан фойдаланиб умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда физикадан лаборатория ишларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4496.
Илмий маслаҳатчи: Бегматова Дилфуза Абдуллажоновна, пэдагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.FM.19.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Исманова Одинахон Тулкинбоевна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда физика фанидан лаборатория ишларини педагогик дастурий воситалар, виртуал лаборатория ва интерактив симуляциялар асосида такомиллаштириш ҳамда ўқувчиларнинг ўқув эксперименти бўйича билим, кўникма, малака ва экспериментал компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган методикани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда физика фанидан лаборатория машғулотларини педагогик дастурий воситалар ва интерактив симуляциялар воситасида ташкил этишнинг педагогик имкониятлари ривожлантириш, висуал моделлаштириш ҳамда ўқувчиларнинг экспериментал компетенцияларини шакллантириш, мантиқий операцияларни ривожлантиришга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
Физика фанидан машғулотларни ўтказишнинг электрон дидактик тизими виртуал лаборатория платформалари, интерактив симуляцион моделлар ва ўқувчиларнинг экспериментал фаолиятини босқичма-босқич диагностика қилиш компонентларини интеграциялаш таҳлилий ва танқидий фикрлашни ривожлантириш методлари муаммоли вазиятларни ўқув амалиётида қўллаш ва самарадорлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
Педагогик дастурий воситалар ёрдамида ўқувчиларнинг экспериментал компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг педагогик моделини ташкилий блоки интегратив ёндашув тамойилларини ҳисобга олиш орқали талабаларда мантиқий таффакурни ривожлантириш методларини адаптив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
Физика фанидан лаборатория машғулотларини ўтказиш методикаси виртуал лаборатория муҳитида физик жараёнларни моделлаштириш, мустақил ўқув экспериментларини лойиҳалаш ҳамда олинган натижаларни квалиметрик мезонлар асосида таҳлил қилиш, ҳамда рефлексив-мониторинг босқичларида мантиқий таффакур компонентларини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик дастурий воситалар ёрдамида умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда физикадан лаборатория ишларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда физика фанидан лаборатория машғулотларини педагогик дастурий воситалар ва интерактив симуляциялар воситасида ташкил этишнинг педагогик имкониятлари ривожлантириш, висуал моделлаштириш ҳамда ўқувчиларнинг экспериментал компетенцияларини шакллантириш, мантиқий операцияларни ривожлантиришга устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан республикадаги барча умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларга татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 04.11.2024 йилдаги 01/11-5-910-сон маълумотномаси) Натижада умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларнинг физика фанини ўрганишга оид мотивацияси ривожлантирилган.
Физика фанидан машғулотларни ўтказишнинг электрон дидактик тизими виртуал лаборатория платформалари, интерактив симуляцион моделлар ва ўқувчиларнинг экспериментал фаолиятини босқичма-босқич диагностика қилиш компонентларини интеграциялаш таҳлилий ва танқидий фикрлашни ривожлантириш методлари муаммоли вазиятларни ўқув амалиётида қўллаш ва самарадорлигини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан республикадаги барча умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларга татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 04.11.2024 йилдаги 01/11-5-910-сон маълумотномаси) Натижада физика лабаратория машғулотларини педагогик дастурий воситалардан фойдаланиб ўқитишда дидактик имкониятлари такомиллаштирилган.
Педагогик дастурий воситалар ёрдамида ўқувчиларнинг экспериментал компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг педагогик моделини ташкилий блоки интегратив ёндашув тамойилларини ҳисобга олиш орқали талабаларда мантиқий таффакурни ривожлантириш методларини адаптив қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан республикадаги барча умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларга татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 04.11.2024 йилдаги 01/11-5-910-сон маълумотномаси). Натижада педагогик дастурий воситалар ёрдамида умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда физика лаборатория машғулотларини ривожлантириш модели амалиётга жорий қилинган;
Физика фанидан лаборатория машғулотларини ўтказиш методикаси виртуал лаборатория муҳитида физик жараёнларни моделлаштириш, мустақил ўқув экспериментларини лойиҳалаш ҳамда олинган натижаларни квалиметрик мезонлар асосида таҳлил қилиш, ҳамда рефлексив-мониторинг босқичларида мантиқий таффакур компонентларини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга таклифлар Фарғона вилоят телерадиокомпаниясида эфирга узатилган “Ҳайрли кун”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ёшлар вақти” каби дастурлар учун ссенарийларни тайёрлашда амалиётга жорий этилди. Ушбу дастурларни тайёрлашда методик таклифлар ва тавсиялар, шунингдек, ўқув жараёнининг самарадорлигини оширишга қаратилган янги педагогик ёндашувлар қўлланилди (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 26.05.2023 йилдаги № 01-02/116 маълумотномаси) Натижада умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактабларда физика фанидан лаборатория машғулотларни ўтказишни ривожлантириш методикаси амалиётга жорий қилинган.