Муртазоев Азамат Сунатулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегратив ёндашув асосида бўлажак мутахассисларни ахборот компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 - “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2PhD/Ped10520.
Илмий раҳбар: Гаффаров Лазиз Хасанович, педагогика фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.T.16.04.
Расмий оппонентлар: Ўринов Уғун Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Интегратив ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мутахассисларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг мотивацион қадриятли, когнитив, операцион фаолиятли ва рефлексив баҳолаш компонентлари қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш таълим йўналишининг касбий фаолият хусусиятларига мос равишда аниқлаштирилиб, уларнинг функсионал ўзаро боғлиқлиги ахборот эҳтиёжини аниқлаш, маълумотни излаш ва саралаш, алгоритмлаштириш, дастурий қайта ишлаш, таҳлил қилиш, визуаллаштириш, муҳандислик қарорини қабул қилиш ҳамда рефлексив баҳолаш жараёнларининг узвийлиги асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси “Амалий дастурлаш” фанининг интеграторлик имкониятларини умумкасбий ва мутахассислик фанлари мазмуни билан уйғунлаштириш, ўқув топшириқларини касбий муаммо, ахборот модели, алгоритмик ечим, дастурий реализация ва натижани таҳлил қилиш кетма кетлигида ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик модели мақсадли методологик, мазмуний интегратив, ташкилий фаолиятли, технологик жараёнли, диагностик korreksion ва натижавий блокларнинг функсионал алоқадорлигини таъминлаш ҳамда компетентлик ривожланишини диагностика, индивидуал бўшлиқни аниқлаш, дифференциал педагогик таъсир, амалий фаолият, тескари алоқа, коррекция ва қайта мониторинг асосида бошқариш механизмини киритиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг методик механизми Синектиканинг аналогик креатив тафаккурни фаоллаштирувчи, WebQuestning ахборотни мустақил излаш ва баҳолашга йўналтирувчи, SCORE 2 методининг муаммони сабаб ва оқибат алоқаларида таҳлил қилишга хизмат қилувчи ҳамда Гамификациянинг мотивацион фаолиятни рағбатлантирувчи имкониятларини ягона дидактик жараёнга интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бўлажак мутахассисларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг мотивацион қадриятли, когнитив, операцион фаолиятли ва рефлексив баҳолаш компонентлари ҳамда уларнинг функсионал ўзаро боғлиқлигига оид илмий натижалардан “Техник тизимларда ахборот технологиялари” дарслиги мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи асосида таълим жараёнига тавсия этилган). Натижада талабаларнинг ахборотни излаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва касбий вазиятларда қўллаш кўникмаларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
“Амалий дастурлаш” фанининг интеграторлик имкониятларини умумкасбий ва мутахассислик фанлари мазмуни билан уйғунлаштириш, ўқув топшириқларини касбий муаммо, ахборот модели, алгоритмик ечим, дастурий реализация ва натижани таҳлил қилиш кетма кетлигида ташкил этишга оид методик тавсиялардан “Амалий дастурлаш” ўқув қўлланма мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғи асосида таълим жараёнига тавсия этилган). Натижада “Амалий дастурлаш” фанини касбий фаолият билан интеграциялашган ҳолда ўқитишнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел ҳамда диагностика, индивидуал бўшлиқни аниқлаш, дифференциал педагогик таъсир, амалий фаолият, тескари алоқа, коррекция ва қайта мониторингга асосланган бошқарув механизмидан ҳамда Синектика, WebQuest, SCORE 2 ва Гамификация методларини интегратив қўллашга асосланган методик механизмдан 2020-2023 йилларда амалга оширилган “Марказий Осиёда БигДата Интеллигент Аналйсис бўйича ўқув ва илмий марказларни ташкил қилиш ва курсларни ишлаб чиқиш” халқаро Эрасмус лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 8-сентабрдаги 02/01-01-340 сон маълумотномаси). Натижада касбий маълумотларни излаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, визуаллаштириш ва улар асосида муҳандислик қарорларини қабул қилишга йўналтирилган ўқув фаолиятини ташкил этиш имконияти кенгайтирилган.