Маттиев Мурод Шамсиевичнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион таълим парадигмаларини амалиётга интеграциялашнинг назарий асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped8149.
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Раҳмонов Камол Джамолович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Давронов Исмоил Эргашевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим парадигмаларини амалиётга интеграциялашнинг назарий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий таълим парадигмаларини амалиётга интеграциялаш мазмуни таълим субектларининг қадриятли-мақсадли йўналишларини ўзгартириш, инновацион муҳитга мослашувчанлигини ошириш инновацион ретсепсия, акмеологик трансформация натижадорлигининг яхлит тизимини қиёсий таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган;
инновацион таълим парадигмаларини амалиётга интеграция қилишнинг таркибий-функсионал модели ўқув жараёнининг босқичма-босқич трансформацияси (диагностик, мақсадли, технологик ва натижавий компонентлар), кластер-модулли ёндашув ҳамда назарий билимлар ва амалий кўникмаларнинг узвийлигини таъминловчи “интегратив-адаптив майдон”ни яратишга йўналтирилган механизмлар асосида такомиллаштирилган;
инновацион парадигмаларни таълим жараёнига татбиқ этиш технологияси анъанавий таълим усулларини инновацион ёндашувлар (лойиҳавий таълим, “flipped klassroom”, кейс-интеграция) билан уйғунлаштириш, таълим мазмунини “микро-модуллар” асосида лойиҳалаш ҳамда педагогик жараённи индивидуал траектория асосида бошқаришнинг рефлексив-аналитик алгоритмлари тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган;
таълим парадигмаларининг интеграциялашув самарадорлигини белгилаш мезонлари кўп қиррали когнитив, праксиологик, креатив даражаларни аниқлаш, интенсив таҳлил қилиш, ўқув муҳитининг инновацион сиғими, педагогларнинг “инновацион тайёргарлик индекси” ва талабаларнинг ўзлаштиришига ижобий таъсирини белгиловчи мониторинг тизими ва прогностик сўровномалар, матритсали баҳолаш диагностик инструментларини тавсия этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таълим парадигмаларини амалиётга интеграциялашнинг назарий асосларини такомиллаштириш натижаси асосида:
замонавий таълим парадигмаларини амалиётга интеграциялаш мазмунини таълим субектларининг қадриятли-мақсадли йўналишларидаги ўзгаришлар, инновацион муҳитга мослашувчанлик, инновацион ретсепсия ҳамда акмеологик трансформация натижадорлигини ўзаро боғлиқликда қиёсий таҳлил қилиш орқали аниқлаштиришга оид назарий-методик тавсиялардан Финляндиянинг Жйвäскйлä шаҳри мисолида ўрганилган илғор таълим тажрибасини Ўзбекистон таълим тизими шароитига мослаштиришга қаратилган методик тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-февралдаги 03-33-1036-сон маълумотномаси). Натижада, таълимда инклузивлик, барча учун мослашувчанлик ва узлуксиз ўқиш тамойилларини амалиётга татбиқ этиш, мамлакатлараро педагогик тажриба алмашинувини ривожлантириш ҳамда халқаро таълим лойиҳалари кўламини кенгайтириш мазмуни муайян даражада ошган;
инновацион таълим парадигмаларини амалиётга интеграция қилишнинг таркибий-функсионал модели ўқув жараёнининг босқичма-босқич трансформацияси (диагностик, мақсадли, технологик ва натижавий компонентлар), кластер-модулли ёндашув ҳамда назарий билимлар ва амалий кўникмаларнинг узвийлигини таъминловчи “интегратив-адаптив майдон”ни яратишга йўналтирилган механизмлар асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида 2024–2026-йилларда ўтказилган тажриба-синов ишлари доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-февралдаги 03-33-1036-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ишланмалари касбий ривожланиш кунлари ва соатлари доирасида аниқ ва табиий фанлар ўқитувчиларига PISA халқаро баҳолаш тадқиқотлари бўйича методик ёрдам кўрсатиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишда илмий-методик асос бўлиб хизмат қилган;
инновацион парадигмаларни таълим жараёнига татбиқ этиш технологияси анъанавий таълим усулларини инновацион ёндашувлар (лойиҳавий таълим, “flipped klassroom”, кейс-интеграция) билан уйғунлаштириш, таълим мазмунини “микро-модуллар” асосида лойиҳалаш ҳамда педагогик жараённи индивидуал траектория асосида бошқаришнинг рефлексив-аналитик алгоритмлари тизимлаштириш орқали такомиллаштиришга ҳамда таълим парадигмаларининг интеграциялашув самарадорлигини белгилаш мезонлари кўп қиррали когнитив, праксиологик, креатив даражаларни аниқлаш, интенсив таҳлил қилиш, ўқув муҳитининг инновацион сиғими, педагогларнинг “инновацион тайёргарлик индекси” ва талабаларнинг ўзлаштиришига ижобий таъсирини белгиловчи мониторинг тизими ва прогностик сўровномалар, матритсали баҳолаш диагностик инструментларини тавсия этиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан оид таклиф ва тавсиялардан Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда Ғиждувон туманидаги тажриба-синовга жалб этилган умумий ўрта таълим мактабларида PISA халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик жараёнида фойдаланилган. (А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтининг 2026-йил 26-майдаги 01/09-1275-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган лойиҳавий таълим, «тескари синф» ва кейс-интеграция ёндашувлари мазкур мактабларнинг ўқув жараёнига татбиқ этиш имконияти кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish