Жалалов Равшанбек Махмудхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гидрогенизацияланган аморф кремнийнинг спектрал характеристикаларини шаклланиш хусусиятлари», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/FM260.
Илмий раҳбар: Зайнабидинов Сирожидин Зайнабидинович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, PhD.30.08.2018.FM./Т.01.12.
Расмий оппонентлар: Исмайлов Канатбай Абдреймович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Отажонов Салим Мадрахимович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гидрогенизацияланган аморф кремнийнинг спектрал характеристикаларини шаклланиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор электронларни рухсат этилмаган тўғри ўтишлари учун ҳаракатчанлик тирқишининг оптик кенглиги зоналар чегарасидаги локаллашмаган электрон ҳолатлари зичлиги функциялари кўринишига боғлиқ бўлиши кўрсатилган;
илк бор электронларни рухсат этилган ва рухсат этилмаган нотўғри оптик ўтишлари учун ҳаракатчанлик тирқишининг оптик кенглиги зоналар чегарасидаги локаллашмаган электрон ҳолатлари зичлиги функциялари кўринишига боғлиқ эмаслиги аниқланган;
аморф яримўтказгич намуналарининг рухсат этилган зоналари думларида жойлашган локаллашган ҳолатлар иштирокидаги электрон ўтишлари билан аниқланадиган ютилиш коэффициенти спектрлардан Урбах энергияси қийматини рухсат этилган зоналарнинг думларидан биридаги локаллашган электрон ҳолатлари зичлигининг аниқловчи параметр билан аниқланиши кўрсатилган;
аморф яримўтказгич намуналарининг структура тўридаги узилган боғланишлардаги (нуқсонлар, киришмалар) электрон ҳолатлари иштирок этувчи электрон ўтишлари учун аниқланган спектрлардан нуқсонларни энергетик ўрнини аниқлаш мумкинлиги асосланган;
илк бор инфрақизил ютилиш спектрларида кучли ютилиш соҳаларини ҳосил бўлиш шартлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гидрогенизацияланган аморф кремнийнинг спектрал характеристикаларини шаклланиш хусусиятларини аниқлаш асосида:
инфрақизил ютилиш спектрларида кучли ютилиш соҳаларини ҳосил бўлиш шартларини аниқланиш бўйича олинган натижалар «FOTON» акционерлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган яримўтказгич электрон қурилмалар тайёрлашда фойдаланилган («Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясининг 2019 йил 2 июлдаги 281-cон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш тажрибавий намуналарда электрон техник асбобларнинг электрофизик параметрларини яхшилаш имконини берган;
электронларни рухсат этилмаган тўғри ўтишлари учун ҳаракатчанлик тирқишининг оптик кенглиги зоналар чегарасидаги локаллашмаган электрон ҳолатлари зичлиги функциялари кўринишига боғлиқ бўлиши ҳамда электронларни рухсат этилган ва рухсат этилмаган нотўғри оптик ўтишлари учун ҳаракатчанлик тирқишининг оптик кенглиги зоналарнинг чегарасидаги локаллашмаган электрон ҳолатлари зичлиги функциялари кўринишига боғлиқ бўлмаслиги бўйича олинган натижалар Ф2-ОТ-О-15494 рақамли «Квант нуқтали гетеро ва нанотузилмалардаги экситонларни, поляронларни, биполяронларни ва кўчиш ҳодисаларини тадқиқ этиш асосида нурлагичлар, фотоэлементлар ва бошқа турдаги оптоэлектрон асбобларнинг самарадорлигини яхшилаш» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 июлдаги 89-03-2787-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш кучли легирланган яримўтказгичларни тақиқланган зонаси кенглигини аниқлаш имконини берган.