Дадамирзаев Музаффар Хабибуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақадаги озиқ-овқат саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини ошириш механизмларини такомиллаштириш” (Наманган вилояти мисолида), 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Iqt1261.
Илмий маслахатчи: илмий маслахатчисиз.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдулхакимов Зуҳрали Турсуналиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда озиқ-овқат саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини ошириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда озиқ-овқат саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи макро, мезо ва микро даражаларни ўзаро уйғунлаштирувчи ҳамда ресурс, функсионал ва тизимли компонентлар интеграциясига асосланган назарий-методологик модел ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат саноатида инновацион фаолликнинг миқдорий ўсиши билан сифат самарадорлиги ўртасидаги минтақавий номутаносиблик аниқланиб, унинг чегаравий мезонлари (корхонага тўғри келадиган инновациялар сони <2 бирлик бўлса, инновацион фаоллик экстенсив; ≥2 бирлик бўлганда эса инновацион фаолият интенсив ва сифат жиҳатдан барқарор) илмий асосланган;
озиқ-овқат саноатининг инновацион харажатлар таҳлили асосида минтақавий инновацион ривожланишнинг мувозанатли таркибий чегаралари (маҳсулот ва жараён инновацияларининг умумий улуши 55–65 %, ITTKI улуши 20–25 %, ташкилий инновацияларининг умумий улуши камида 15–20 %) асослаб берилган;
минтақа озиқ-овқат саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган методологик ёндашув ҳамда инновацион салоҳиятни ошириш механизмларини интеграциялаш асосида инновацион ривожланишнинг ташкилий-иқтисодий, инвестицион ва инфратузилмавий омилларини ягона тартибга солиш тизимида ўзаро уйғунлаштирувчи институционал модел таклиф этилган;
Наманган вилояти озиқ-овқат саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини ривожлантириш истиқболлари кўп омилли эконометрик моделлаштириш ва ссенарийли прогнозлаш ёндашувлари асосида баҳоланиб, 2030-йилгача бўлган давр учун инновацион ривожланишнинг базавий, оптимистик ва инерт ссенарийлари бўйича таққослама индикаторлар тизими ишлаб чиқилган ҳамда инновацион салоҳият самарадорлигига таъсир этувчи устувор омилларнинг истиқболдаги таъсир даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақадаги озиқ-овқат саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини ошириш механизмларини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда озиқ-овқат саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи макро, мезо ва микро даражаларни ўзаро уйғунлаштирувчи ҳамда ресурс, функсионал ва тизимли компонентлар интеграциясига асосланган назарий-методологик модел Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-мартдаги 08/24-323-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф натижасида 2023-2025-йилларда инновацион ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ўртача 18,7 % га, янги маҳсулотлар улуши 14,2 % га, меҳнат унумдорлиги 11,5 % га ошиб, ишлаб чиқариш таннархи 6,8 % га қисқарди ҳамда ҳудудий саноат қўшилган қийматининг ўсишига 9,4 % лик ижобий ҳисса қўшган;
озиқ-овқат саноатида инновацион фаолликнинг миқдорий ўсиши билан сифат самарадорлиги ўртасидаги минтақавий номутаносиблик аниқланиб, унинг чегаравий мезонлари (корхонага тўғри келадиган инновациялар сони <2 бирлик бўлса, инновацион фаоллик экстенсив; ≥2 бирлик бўлганда эса инновацион фаолият интенсив ва сифат жиҳатдан барқарор) бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-мартдаги 08/24-323-сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилояти корхоналарига тўғри келадиган инновациялар сони 1,3 бирликдан 2,4 бирликка етиб, инновацион фаоллик экстенсив ҳолатдан интенсив ва сифат жиҳатдан барқарор босқичга ўтди, бунинг ҳисобига инновациялардан олинган иқтисодий самарадорлик 21,6 % га, маҳсулот сифати индекси эса 15,8 % га ошган;
озиқ-овқат саноатининг инновацион харажатлар таҳлили асосида минтақавий инновацион ривожланишнинг мувозанатли таркибий чегаралари (маҳсулот ва жараён инновацияларининг умумий улуши 55–65 %, ITTKI улуши 20–25 %, ташкилий инновацияларининг умумий улуши камида 15–20 %) бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-мартдаги 08/24-323-сон маълумотномаси). Мазкур оптимал таркибий чегаралар вилоятда инновацион харажатлар таркибида маҳсулот ва жараён инновацияларида 48 % дан 60 % га, ITTKI улуши 14 % дан 22 % га, ташкилий ва маркетинг инновациялари улуши 11 % дан 18 % га етказилиб, бунинг ҳисобига инновацион лойиҳаларнинг муваффақиятли жорий этилиш даражаси 19,3 % га, ишлаб чиқариш самарадорлиги эса 12,7 % га ошган;
минтақа озиқ-овқат саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган методологик ёндашув ҳамда инновацион салоҳиятни ошириш механизмларини интеграциялаш асосида инновацион ривожланишнинг ташкилий-иқтисодий, инвестицион ва инфратузилмавий омилларини ягона тартибга солиш тизимида ўзаро уйғунлаштирувчи институционал модел Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-мартдаги 08/24-323-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик Наманган вилояти озиқ-овқат корхоналарининг инновацион ривожланиш самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи 0,46 дан 0,63 га ошиб, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги 17,9 % га, инновацион лойиҳаларнинг амалга ошиш даражаси 21,4 % га ва ҳудудий озиқ-овқат саноати ишлаб чиқариш ҳажми 13,2 % га кўпайган;
Наманган вилояти озиқ-овқат саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини ривожлантириш истиқболлари кўп омилли эконометрик моделлаштириш ва ссенарийли прогнозлаш ёндашувлари асосида баҳоланиб, 2030-йилгача бўлган давр учун инновацион ривожланишнинг базавий, оптимистик ва инерт ссенарийлари бўйича таққослама индикаторлар тизими ишлаб чиқилган ҳамда инновацион салоҳият самарадорлигига таъсир этувчи устувор омилларнинг истиқболдаги таъсир даражаси бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-мартдаги 08/24-323-сон маълумотномаси). Ушбу янгилик натижасида 2030-йилга бориб инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 бараварга, экспорт салоҳиятини 20–25 фоизга, инновацион технологияларни жорий этиш даражасини 30 фоизга ошириш ҳамда корхоналар фаолиятининг умумий рентабеллигини 8–10 фоиз пунктга яхшилаш имконияти аниқланган.