Кенжаев Икром Эргашбоевичнинг

фан доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларни ривожлантиришда инвестиция механизмларини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/lqt612.
Илмий маслаҳатчи: Байхонов Баходиржон Турсунбаевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.12.2025.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Набиев Ғуломжон Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларни ривожлантиришда инвестиция механизмларини шакллантиришнинг назарий, методологик ва амалий асосларини такомиллаштириш ҳамда Наманган вилоятида инвестиция механизмларининг ҳаракатланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар кесимида инвестицион жозибадорлик даражасини аниқлаш, инвестиция ресурсларини устувор йўналишларга йўналтириш, инвестиция рискларини камайтириш ва ҳудудларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга асосланган инвестиция механизмларини тартибга солишнинг интеграллашган модели таклиф этилган;
ҳудудий инвестиция механизмларининг ҳаракатланишига таъсир этувчи ички инвестиция манбалари, хорижий инвестициялар, банк кредитлари, инфратузилмавий салоҳият ва иқтисодий қувват омилларини комплекс баҳолаш, шунингдек, инвестиция ресурсларининг туман ва шаҳарлар кесимида номутаносиб тақсимланиш хавфини ҳисобга олиш асосида ҳудудий инвестицион фаолликни аниқлаш модели таклиф этилган;
минтақавий хўжалик юритувчи субектлар даражасида инвестиция лойиҳаларини молиявий режалаштириш ва баҳолаш методикаси бюджетлаштириш, пул оқимларини прогнозлаш, рискларни ҳисобга олиш, мувофиқлик назорати ҳамда дисконтлашга асосланган самарадорлик кўрсаткичлари , , ни инвестиция сикли босқичлари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ҳудуддаги туман ва шаҳарларнинг инвестицион фаоллигини баҳолашда кўрсаткичларни нормализация қилиш , интеграл инвестицион фаоллик индексини ҳисоблаш , GIS-klasterlash ҳамда Python дастури асосида “Наманган Инвест GIS Мап” геоахборот-таҳлилий харитаси ишлаб чиқилган;
Наманган вилоятида асосий капиталга инвестициялар ҳажмига таъсир этувчи омилларни миқдорий баҳолаш баҳоланган ҳамда 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларни ривожлантиришда инвестиция механизмларини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий тавсиялар асосида:
ҳудудлар кесимида инвестицион жозибадорлик даражасини аниқлаш, инвестиция ресурсларини устувор йўналишларга йўналтириш, инвестиция рискларини камайтириш ва ҳудудларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга асосланган инвестиция механизмларини тартибга солишнинг интеграллашган модели Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 26-майдаги 08/26-102-сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилоятида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 2025-йил якунлари бўйича ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ошган;
ҳудудий инвестиция механизмларининг ҳаракатланишига таъсир этувчи ички инвестиция манбалари, хорижий инвестициялар, банк кредитлари, инфратузилмавий салоҳият ва иқтисодий қувват омилларини комплекс баҳолаш, шунингдек, инвестиция ресурсларининг туман ва шаҳарлар кесимида номутаносиб тақсимланиш хавфини ҳисобга олиш асосида ҳудудий инвестицион фаолликни аниқлаш модели Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 26-майдаги 08/26-102-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 2025 йил якунлари бўйича ўтган йилга нисбатан 5,2 фоизга кўпайган;
минтақавий хўжалик юритувчи субектлар даражасида инвестиция лойиҳаларини молиявий режалаштириш ва баҳолаш методикаси бюджетлаштириш, пул оқимларини прогнозлаш, рискларни ҳисобга олиш, мувофиқлик назорати ҳамда дисконтлашга асосланган самарадорлик кўрсаткичлари , , ни инвестиция сикли босқичлари билан уйғунлаштириш таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 26-майдаги 08/26-102-сон маълумотномаси). Натижада вилоятдаги инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлиги 2025 йил якунлари бўйича 1,251 млрд сўмга ошган;
ҳудуддаги туман ва шаҳарларнинг инвестицион фаоллигини баҳолашда кўрсаткичларни нормализация қилиш , интеграл инвестицион фаоллик индексини ҳисоблаш , GIS-klasterlash ҳамда Python дастури асосида “Наманган Инвест GIS Мап” геоахборот-таҳлилий харитаси Наманган вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 26-майдаги 08/26-102-сон маълумотномаси). Натижада инвестиция дастурларини ҳудудлар кесимида мониторинг қилиш ва рискли лойиҳаларни эрта аниқлаш орқали муаммоли инвестиция лойиҳалари улуши 2025 йил якунлари бўйича ўтган йилга нисбатан 1,5 фоизга камайган;
Наманган вилоятида асосий капиталга инвестициялар ҳажмига таъсир этувчи омилларни миқдорий баҳолаш ҳамда 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 26-майдаги 08/26-102-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудий инвестиция дастурларида паст ва жуда паст инвестицион фаолликка эга ҳудудлар учун манзилли лойиҳалар улуши 2025-йил якунлари бўйича ўтган йилга нисбатан 8,4 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish