Ражабов Наврузбек Азимжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маиший хизматларни ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш истиқболлари (Самарқанд вилояти мисолида)” 08.00.05 - “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4366
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент Исхакова Сарвар Аюбовна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.1.27.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Алимова Машҳура Тоирхоновна; иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент Шарифов Шуҳрат Саидаҳмадович
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Маиший хизматларни ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“маиший хизматлар” тушунчасининг мазмуни, хизмат кўрсатиш соҳасида маиший хизматларнинг ўрни, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган хўжалик юритувчи субектлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг турлари, маиший хизматларнинг шаклланиши, ривожланиши ҳамда самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
Аҳоли даромадларига маиший хизматлар кўрсатишни таъсир этиш даражасига кўра ҳудудларда маиший хизматлар соҳасида хизматлар кўрсатувчи субектлар фаоллигини ошириш имконини берувчи янги иш ўринлари яратиш асосида камбағал оилалар бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилоятининг маиший хизматлар кўрсатиш соҳаси салоҳиятини баҳолашдан келиб чиқиб “мобил (кўчма) маиший хизматлар” ҳамда маиший хизматлар кўрсатишда “етказиб бериш (доставка)” хизмати каби хизмат турларини ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш имкониятлари асосланган;
Самарқанд вилоятида маиший хизматларни ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш даражасининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маиший хизматларни ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“маиший хизматлар” тушунчасининг мазмуни, хизмат кўрсатиш соҳасида маиший хизматларнинг ўрни, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган хўжалик юритувчи субектлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг турлари, маиший хизматларнинг шаклланиши, ривожланиши ҳамда самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган. Натижада камбағалликни қисқартиришда тавсифлаш имконини берди. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан камбағалликни қисқартириш ҳамда соҳани 2030-йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 27-февралдаги 01/00-05/17-2083-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф камбағалликни қисқартириш борасида ишбилармонликни янада рағбатлантириш, фуқаролар учун янги иш жойлари барпо этиш ҳамда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғини диверсификация қилиш имкониятларини кенгайтиришга ҳисса қўшган;
маиший хизматлар соҳасида хизматлар кўрсатувчи субектлар фаоллигини ошириш имконини берувчи, ҳудудларда камбағал оилалар бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш асосида даромадларини ошириш муаммоларини бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Илмий янгиликни амалиётга татбиқ этилиши маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида хизматларни рақобатбардошлилигини оширишни таъминлади ва мултипликатор самарадорлик кўрсаткичларини аниқлашга ечим топди. (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 27-февралдаги 01/00-05/17-2083-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар хўжалик юритувчи субектларнинг янги иш ўринларини яратиш асосида камбағалликни қисқартиришнинг мақсадга мувофиқлиги, маиший хизмат кўрсатишни тизимли асосда ташкил қилиш, аҳоли ва истеъмолчиларнинг маиший хизматларга бўлган талабини қондирилишинини муайян даражада оширишга хизмат қилган;
Самарқанд вилоятининг маиший хизматлар кўрсатиш соҳаси салоҳиятидан келиб чиқиб “мобил (кўчма) маиший хизмат кўрсатиш” ҳамда маиший хизматлар кўрсатишда “етказиб бериш (доставка)” хизмати каби хизмат турларини ривожлантириш асосида камбағалликни камайтириш имкониятлари асосланган. Ушбу таклиф ва тавсияларни амалиётга жорий этилиши Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган маиший хизматларни ривожлантириш, янги мобил ва етказиб бериш хизмат турларини очиб бериш натижасида камбағалликни камайишига олиб келди. (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 27-февралдаги 01/00-05/17-2083-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф кўрсатилаётган маиший хизматлар орқали камбағалликни камайишига муайян даражада хизмат қилган;
Самарқанд вилоятида маиший хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш суратининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб chiqilgan.Tadqiqot натижаларини амалиётга татбиқ этилиши маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида хизматларни ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш, ривожлантириш стратегиясини ҳамда, истиқболда маиший хизмат кўрсатиш субектларида хизматлар самарадорлигини оширишга эришиш мумкин деган хулосага келинди. Натижада 2030-йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 27-февралдаги 01/00-05/17-2083-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш натижасида Самарқанд вилоятида маиший хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш даражаси 2030-йилга келиб вилоят бўйича 5,1 фоизни ташкил этиши мумкин деган хулосага келинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish