Отажонова Чаросхон Полвонқули қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинаётган инвестицияларнинг самарадорлигини баҳолаш”, 08.00.02 - Макроиқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt532.
Илмий раҳбар: Асқарова Мавлуда Турабовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/2025.27.12.I.23.02.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимов Ҳакимжон Абдулло ўғли ҳамда иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдурахимова Саида Ахмаджановна.
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар самарадорлигини баҳолаш методикасини такомиллаштириш ҳамда инвестиция ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Назарий-услубий ёндашувга кўра инвестиция самарадорлиги тушунчасининг иқтисодий мазмуни инвестициялар ҳисобига яратилган қўшимча қиймат, даромад ва ижтимоий натижаларнинг инвестиция харажатларига нисбати ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини комплекс ифодаловчи кўп омилли иқтисодий категория сифатида талқин этиш орқали такомиллаштирилган.
Ўзбекистон иқтисодиётида инвестициялар самарадорлигини баҳолашнинг қўшимча капитал ишлаб чиқариш нисбати (Incremental Capital Output Ratio - ICOR) кўрсаткичига асосланган тармоқлар кесимида инвестициялар самарадорлигини макродаражада баҳолаш ва таснифлаш методикаси ишлаб чиқилиб, тармоқлар ICOR қийматига кўра 3 гача бўлганда “юқори самарадорлик”, 3-6 оралиғидаги “ўрта самарадорлик” ҳамда 6 дан юқори бўлганда “паст самарадорлик” гуруҳларига ажратилган.
Ҳудудларнинг инвестицион салоҳияти ва инвестициялар натижадорлигини баҳолаш учун ҳудуднинг мамлакат бўйича жалб қилинган инвестициялар ҳажмидаги улушини унинг ялпи ҳудудий маҳсулотининг мамлакат ЯИМидаги улушига нисбати асосида Инвестмент Performance/Potential Индех (IPI) ишлаб чиқилиб, унинг ёрдамида ҳудудларнинг инвестиция фаоллиги ва инвестиция сиғими ўртасидаги мутаносиблик даражаси баҳоланган, бунда IPI>1 инвестиция фаоллигининг иқтисодий салоҳиятга нисбатан юқорилигини, IPI≈1 мутаносиб ривожланишни ҳамда IPI<1 инвестицион салоҳиятдан фойдаланиш даражасининг нисбатан пастлигини ифодалаши асослаб берилган.
Инвестиция улуши ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги қисқа ва узоқ муддатли боғлиқликлар авторегрессив тақсимланган лаг (ARDL) эконометрик модели асосида баҳоланиб, инвестиция улушининг иқтисодий ўсишни максимал даражада таъминловчи оптимал даражаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинаётган инвестициялар самарадорлигини баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
Назарий-услубий ёндашувга кўра инвестиция самарадорлиги тушунчасининг иқтисодий мазмунини инвестициялар ҳисобига яратилган қўшимча қиймат, даромад ва ижтимоий натижаларнинг инвестиция харажатларига нисбати ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини комплекс ифодаловчи кўп омилли иқтисодий категория сифатида талқин этишга оид такомиллаштирилган ёндашув Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан нашрга тавсия этилган «Макроиқтисодий сиёсат» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2026-йил 22-майдаги 183-сонли буйруғи). Натижада инвестиция самарадорлигининг назарий-методологик асосларини ёритиш, макроиқтисодиёт мутахассислиги талабалари учун ўқув-услубий таъминотни такомиллаштириш ҳамда мазкур иқтисодий категориянинг мазмун-моҳиятини кенгроқ очиб бериш имконияти яратилган.
Ўзбекистон иқтисодиётида инвестициялар самарадорлигини баҳолашнинг қўшимча капитал ишлаб чиқариш нисбати (ICOR) кўрсаткичига асосланган тармоқлар кесимида инвестициялар самарадорлигини макродаражада баҳолаш ва таснифлаш методикаси ишлаб чиқилиб, ICOR қиймати 3 гача бўлган тармоқларни “юқори самарадорлик”, 3-6 оралиғидаги тармоқларни “ўрта самарадорлик” ҳамда 6 дан юқори бўлган тармоқларни “паст самарадорлик” тоифалари сифатида баҳолаш тартибини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 5-декабрдаги 04/26-1-2-27154-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодиёт тармоқларида инвестиция ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, инвестиция сиёсатининг устувор йўналишларини аниқлаш ҳамда инвестицияларни самарадорлиги юқори бўлган тармоқларга йўналтириш имконияти яратилган.
Ҳудудларнинг инвестицион салоҳияти ва инвестициялар натижадорлигини баҳолаш учун ҳудуднинг мамлакат бўйича жалб қилинган инвестициялар ҳажмидаги улушини унинг ялпи ҳудудий маҳсулотининг мамлакат ЯИМидаги улушига нисбати асосида Инвестмент Performance/Potential Индех (IPI) ишлаб чиқилиб, унинг ёрдамида ҳудудларнинг инвестиция фаоллиги ва инвестиция сиғими ўртасидаги мутаносиблик даражаси баҳоланган, бунда IPI>1 инвестиция фаоллигининг иқтисодий салоҳиятга нисбатан юқорилигини, IPI≈1 мутаносиб ривожланишни ҳамда IPI<1 инвестицион салоҳиятдан фойдаланиш даражасининг нисбатан пастлигини ифодалаши асослаб берилган ҳамда мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан келгусида макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш жараёнида ҳудудий инвестициялар самарадорлигини баҳолаш ва ҳудудлар инвестицион салоҳиятини оширишга қаратилган ўрта ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 5-декабрдаги 04/26-1-2-27154-сонли маълумотномаси). Натижада ҳудудларнинг инвестицион салоҳияти ва инвестициялар натижадорлиги ўртасидаги номутаносибликларни аниқлаш, инвестиция ресурсларини ҳудудлар кесимида самарали тақсимлаш ҳамда ҳудудий инвестиция сиёсатининг самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.
Инвестиция улуши ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги қисқа ва узоқ муддатли боғлиқликлар авторегрессив тақсимланган лаг (ARDL) эконометрик модели асосида баҳоланиб, инвестиция улушининг иқтисодий ўсишни максимал даражада таъминловчи оптимал даражаси ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 13-мартдаги 04/26-1-4-5756-сонли маълумотномаси). Натижада инвестиция улушининг иқтисодий ўсишни максимал даражада рағбатлантирувчи оптимал даражаси 26,5 фоиз этиб белгиланган, инвестиция улушининг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳоловчи эмпирик моделларни макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш жараёнларига жорий этиш ҳамда инвестиция сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш имконияти яратилган.