Бебутова Зулайхо Ҳамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент вилояти фермер хўжаликларида маҳсулот (хизмат)ларнинг ҳудудлар бўйича тақсимотини статистик тадқиқи”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4944.
Илмий раҳбар: Маматкулов Бахтиёр Халмурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Дуснаев Шерзод Эргашевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фермер хўжаликларида маҳсулот ва хизматларнинг ҳудудлар кесимида тақсимланишини статистик ёндашувлар асосида таҳлил этиш, ҳудудлар ўртасидаги фарқларни аниқлаш ҳамда уларнинг самарадорлик кўрсаткичларига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Фермер хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг ҳудудлар бўйича тақсимланишидаги номутаносибликни комплекс баҳолаш мақсадида вариация (В), тенгсизлик (Г), консентрация (CRₖ) ҳамда структуравий барқарорлик (Д) кўрсаткичларини геометрик интеграция тамойили асосида ягона баҳолаш тизимига бирлаштирувчи кўп компонентли мултипликатив нотекислик индекси ишлаб чиқилган ҳамда уни қўллашга асосланган ҳисоблаш услубиёти такомиллаштирилган.
Фермер хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг ҳудудлар бўйича динамик позицион ўзгаришларини баҳолашнинг назарий-услубий асослари такомиллаштирилиб, барқарорлик коеффитсиенти (Бᵢ) ва ҳаракатчанлик индекси (Мᵢ)ни интеграциялашга асосланган комплекс баҳолаш модели ишлаб чиқилган.
Тошкент вилояти фермер хўжаликларида ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига ишлаб чиқариш ресурсларининг таъсирини баҳолашнинг иқтисодий-математик ёндашуви такомиллаштирилиб, Between-effects эконометрик модели асосида ишлаб чиқаришнинг омилли эластиклик коеффитсиентлари аниқланган.
Тошкент вилояти фермер хўжаликлари ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини прогнозлашнинг иқтисодий-математик ёндашуви ARDL(1,1,1) модели асосида ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир этувчи қисқа ва узоқ муддатли омиллар ўртасидаги боғлиқлик баҳоланган ҳамда 2030-йилгача бўлган муддатга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мазкур тадқиқот натижалари ва ишлаб чиқилган услубий ишланмалар фермер хўжаликлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ҳудудлараро тафовутларни аниқлаш ва иқтисодий прогнозларни сифатли амалга оширишда амалий жорий этилган:
Фермер хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг ҳудудлар бўйича тақсимланишидаги номутаносибликни комплекс баҳолаш мақсадида вариация (В), тенгсизлик (Г), консентрация (CRₖ) ҳамда структуравий барқарорлик (Д) кўрсаткичларини геометрик интеграция тамойили асосида ягона баҳолаш тизимига бирлаштирувчи кўп компонентли мултипликатив нотекислик индекси ишлаб чиқилган ҳамда уни қўллашга асосланган ҳисоблаш услубиёти такомиллаштирилган ва амалиётга тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги № 05/06-04-476 – сонли, Ўзбекистон фермерлари кенгашининг 2026-йил 4-мартдаги № 01/23-0061 – сонли маълумотномалари). Мазкур ёндашув ҳудудлар кесимида маҳсулот (хизмат)лар тақсимотидаги номутаносиблик даражасини комплекс баҳолаш, унинг таркибий омилларини бир вақтнинг ўзида ҳисобга олиш ва ҳудудлараро фарқларни аниқлаш имконини беради;
Фермер хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг ҳудудлар бўйича динамик позицион ўзгаришларини баҳолашнинг назарий-услубий асослари такомиллаштирилиб, барқарорлик коеффитсиенти (Бᵢ) ва ҳаракатчанлик индекси (Мᵢ)ни интеграциялашга асосланган комплекс баҳолаш моделидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер хўжаликлари кенгаши фермер хўжаликларини ривожлантириш ва ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги № 05/06-04-476–сонли, Ўзбекистон фермерлари кенгашининг 2026-йил 4-мартдаги № 01/23-0061–сонли, Тошкент вилояти статистика бошқармасининг 2026-йил 4-мартдаги № 01/1-01-14-157–сонли маълумотномалари). Таклиф этилган методика асосида ҳудудларнинг позицион барқарорлик даражасини юқори барқарор (Бᵢ ≥ 0,75; Мᵢ ≤ 0,25), нисбатан барқарор (Бᵢ = 0,50; Мᵢ = 0,50), паст барқарор (Бᵢ ≤ 0,25; Мᵢ ≥ 0,75) ва энг юқори позицион ўзгарувчан (Бᵢ = 0,00; Мᵢ = 1,00) тоифаларга ажратиш мезонлари асосланган ҳамда бу ҳудудларнинг рақобат позициясидаги ўзгаришларини баҳолаш аниқлигини ошириш, ривожланиш тенденцияларини прогноз қилиш ва ҳудудий аграр сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаш имконини бериши исботланган.
Тошкент вилояти фермер хўжаликларида ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига ишлаб чиқариш ресурсларининг таъсирини баҳолашнинг иқтисодий-математик ёндашуви такомиллаштирилиб, Between-effects эконометрик модели асосида ишлаб чиқаришнинг омилли эластиклик коеффитсиентлари аниқланган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги № 05/06-04-476–сонли, Ўзбекистон фермерлари кенгашининг 2026-йил 4-мартдаги № 01/23-0061–сонли, Тошкент вилояти статистика бошқармасининг 2026-йил 4-мартдаги № 01/1-01-14-157–сонли маълумотномалари). Ҳисоблаш натижаларига кўра, барча экинлар ер майдони 1 фоизга ошганда ялпи ишлаб чиқариш ҳажми ўртача 0,314 фоизга, банд бўлганлар сони 1 фоизга кўпайганда 0,511 фоизга, сарфланган минерал ўғитлар ҳажми 1 фоизга ортганда 0,114 фоизга ҳамда эталонли тракторлар сони 1 фоизга кўпайганда 0,014 фоизга ўсиши комплекс баҳоланган. Бу эса фермер хўжаликларида меҳнат ресурсларининг ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири энг юқори омил эканлигини илмий асослаш имконини берган;
Тошкент вилояти фермер хўжаликлари ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини прогнозлашнинг иқтисодий-математик ёндашуви ARDL(1,1,1) модели асосида ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир этувчи қисқа ва узоқ муддатли омиллар ўртасидаги боғлиқлик баҳоланган ҳамда 2030-йилгача бўлган муддатга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги № 05/06-04-476–сонли, Ўзбекистон фермерлари кенгашининг 2026-йил 4-мартдаги № 01/23-0061–сонли маълумотномалари). Бу эса ҳудудлардаги фермер хўжаликларининг ривожланиш тенденцияларини илмий асосда баҳолаш ва стратегик режалаштириш самарадорлигини ошириш имконини берган.