Джабборова Адолатхон Казакбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразм воҳаси меъморий ёдгорликларида белги ва рамзларнинг ифодаланиши (тарихий-этнологик тадқиқот) 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar1509.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жуманиёзова Мамлакат Тожиевна
тарих фанлари доктори, профессори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01 рақамли бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори, профессор; Дониёров Алишер Худойбердиевич
тарих фанлари доктори, профессори.
Етакчи ташкилот номи: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Хоразм воҳаси меъморий ёдгорликларида белги ва рамзларнинг ифодаланиш хусусиятларини аниқлаш, уларнинг семантик, семиотик ва этнографик мазмунини комплекс таҳлил қилиш ҳамда мазкур рамзларнинг маҳаллий маданий анъаналар ва исломий дунёқараш билан боғлиқ тизимини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм воҳаси тарихий-меъморий ёдгорликларидаги белги ва рамзлар илк бор комплекс тарзда – манбашунослик, тарихшунослик, семантик, семиотик ва этнографик ёндашувлар уйғунлигида тадқиқ этилди ҳамда уларнинг яхлит рамзий тизим сифатида шакллангани илмий асосланди;
Хоразм меъморий ёдгорликларида қўлланилган космологик, геометрик, ўсимлик, зооморфик, антропоморфик, ранг ва каллиграфик рамзлар таснифланиб, уларнинг маъноси маҳаллий маданий анъаналар ва исломий дунёқараш билан боғлиқ ҳолда семантик ва семиотик жиҳатдан таҳлил қилинди;
Исломий эпиграфик безаклар илк бор фақат диний матн сифатида эмас, балки ҳимоявий, мафкуравий ва фазовий рамз сифатида талқин қилиниб, уларнинг меъморий макондаги жойлашуви рамзий маъно касб этиши исботланди;
Ичонқалъа музей-қўриқхонаси турар-жойларида сақланиб қолган нарса-предмет рамзлари халқ табобати, этнографик эътиқодлар ва маиший тасаввурлар билан боғлиқ муҳим илмий манба сифатида муомалага киритилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳаси меъморий ёдгорликларида белги ва рамзларнинг ифодаланиши тарихини мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Хоразм воҳаси тарихий-меъморий ёдгорликларидаги белги ва рамзлар илк бор комплекс тарзда – манбашунослик, тарихшунослик, семантик, семиотик ва этнографик ёндашувлар уйғунлигида тадқиқ этилди ҳамда уларнинг яхлит рамзий тизим сифатида шакллангани илмий асосланганлик борасида тадқиқотда чиқарилган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 04-мартдаги 03-12-20-1383-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижалар Хоразм воҳаси меъморий ёдгорликлари тарихини аниқ далиллар асосида тушуниш ва ўзбек халқининг тарихи ва маданиятини тарғиб этишга бағишланган услубий қўлланмалар ҳамда тарғибот материалларини тайёрлашда фойдаланилган;
Хоразм меъморий ёдгорликларида қўлланилган космологик, геометрик, ўсимлик, зооморфик, антропоморфик, ранг ва каллиграфик рамзлар таснифланиб, уларнинг маъноси маҳаллий маданий анъаналар ва исломий дунёқараш билан боғлиқ ҳолда семантик ва семиотик жиҳатдан таҳлил қилинганлиги тўғрисидаги хулосалардан республика миқёсида ёшлар ўртасида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 04-мартдаги 03-12-20-1383-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши ёшларда тарихни пухта ўрганиш ва ундан сабоқ чиқариш, уларда Ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотишга хизмат қилган;
Исломий эпиграфик безаклар илк бор фақат диний матн сифатида эмас, балки ҳимоявий, мафкуравий ва фазовий рамз сифатида талқин қилиниб, уларнинг меъморий макондаги жойлашуви рамзий маъно касб этиши исботланганлик ҳақидаги материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадио-компанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Тарих кўзгуси” “Етти ранг” номли кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон 24” телеканалининг 2026-йил 3-мартдаги 05-09-352-сонли далолатномаси). Натижада, бу маълумотлар халқимизнинг маънавий илдизларини мустаҳкамлашда ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
Ичонқалъа музей-қўриқхонаси турар-жойларида сақланиб қолган нарса-предмет рамзлари халқ табобати, этнографик эътиқодлар ва маиший тасаввурлар билан боғлиқ муҳим илмий манба сифатида муомалага киритилган қарашларидан (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 04-мартдаги 03-12-20-1383-сонли маълумотномаси). Натижада бу борада чиқарилган хулосалар маданий-тарихий меросни ўрганиш ва тадқиқ қилиш борасидаги маънавий-маърифий ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ қилиш жараёнида муҳим амалий аҳамият касб этган.