Sayt test rejimida ishlamoqda

Малышева Мария Евгениевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Парамагнит кристалларда нокрамерс Eu3+, Тb3+ва Pr3+ ионларининг магнитооптикаси», 01.04.05–Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/FM68.
Илмий раҳбар: Валиев Уйгун Вахидович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.30.05.2018.FM./T.65.01.
Расмий оппонентлар: Нематов Шерзод Каландарович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Ахмеджанов Фарход Равшанович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибига Рr3+ иттрий-алюминий ва Eu3+ ҳамда Tb3+ нокрамерс ионлари киритилган гадолиний-галлий кристаллари гранатларининг магнитооптик, магнит ва оптик хусусиятларини экспериментал ва назарий тадқиқ қилиш ва парамагнит кристалларда магнитооптик эффектларнинг юзага келиш механизмларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тажриба йўли билан Eu3Ga5O12 парамагнит гранат монокристаллида кузатиладиган ФЭда «гиромагнит» улуш ҳиссаси ва Верде «гиромагнит» доимийси қиймати аниқланган ва назарий ҳисоблаш натижалари билан мос келиши кўрсатилган;
парамагнит нодир-ер бирикмаларининг оптик ва магнитооптик тадқиқотларида олинган катталикларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, ютилиш полосаларида энергетик спектрларида «квазидублет» структурага эга Pr3+ ва Eu3+ нокрамерс ионларида «ман қилинган» 4f→4f ўтишлар натижасида магнитооптик эффектларнинг юзага келишида квантомеханик «аралаштириш» эффекти муҳим роль ўйнаши топилган;
илк бор D2 симметрия кристалл майдонида Eu3+ ионнинг кристалл-майдон сатҳлари учун тўлқин функциялари тўпламидан фойдаланган ҳолда етарлича катта температура интервалида кубик Eu3Ga5O12 монокристаллининг [111] ўқи бўйлаб моляр магнит сингдирувчанлиги Xm(Eu3+)нинг температурага боғлиқлиги назарий йўл билан ҳисобланган ва тажриба натижалари билан тўла мос келиши аниқланган;
илк бор EuGG НЕ-гранатида 7F05D1 ўтишнинг магнитодипол характери интерпретациялари гранат структурасидаги Eu3+ионининг 7F0 и 7F1 мультиплетлари Штарк ҳолатлари аралашишини ҳисобга олишга асосланган,  Т=90К ва Т=300К температуралардаги МДД тадқиқотлари натижалари билан тасдиқланиши аниқланган;
Сa3Ga2Ge4O14: 5% Pr3+ тартиблашмаган парамагнит бирикмалар магнитооптик спектрларини аниқлаш асосида магнитооптик-фаол 4f→4f ички конфигурацион ўтишлар интенсивлигининг Жад параметрлари нисбати аниқланган ва уларнинг магнитооптик фаоллиги назарий йўл билан топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибига НЕ–ионлари Eu3+, Tb3+  ва Рr3+ киритилган гранатлар (галлатлар и алюминатлар) монокристалларининг магнитооптик хусусиятларини аниқлаш асосида:
Гадолиний-галлийли гранатлари структурасидаги Tb3+ ионлари магнитооптикаси ҳамда магнитооптик эффектларни кузатиш хусусиятлари ва кристалларда модуляцияланган қутбланиш усулидан фойдаланган ҳолда кристалларда магнитооптик эффектларни ўлчаш бўйича олинган натижалар «Технодизайн-консалтинг» компаниясида магнитооптик материаллар, хусусан турли кристалл матрицаларда Tb3+ ионлари магнитооптикасига тегишли бўлган материалларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган (Россия Федерацияси «Технодизайн-консалтинг» компаниясининг 2019 йил 15 майдаги 10/04-19-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш таркибига Eu3+, Tb3+, ионлари киритилиб ўстирилган иттрий-алюминийли гранатлар кристалларининг магнитооптик фаоллигини сезиларли даражада ошириш имконини берган;
европий- галлий гранатларидаги ички конфигурацион ўтишлардаги ютилиш спектрлари хусусиятлари бўйича олинган натижалар хорижий журналларда (Journal of Rare Earths,Vol 30, №10, 2012, IF:2,524; Journal of Rare Earths,Vol 30, №12, 2015, IF:2,524; Journal of Applied Physics,114,163521, 2013; IF:1,82; Journal of Luminescence, 2015, IF:1,40; Coordination Chemistry Reviews, 295, 2015, IF:4,87) кристалл структураларда HE-ионлари энергетик сатҳлари тўлқин функцияларини ҳисоблаш ва энергетик спектрларини интерпретация қилиш учун фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланиши Eu3+ иони 4f6-конфигурациясининг энергетик структурасини аниқлаш, ички конфигурацион ўтишлар интенсивлигини ҳисоблаш имконини берган ва босим ўзгаргандаги европий-галлийли гранатлар кристалл структурасидаги ўзгаришларни кўриш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish