Каракетова Дилноза Юлдашевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят субекти факултатив белгиларининг назарий ва амалий жиҳатлари” мавзусидаги, 12.00.08 - Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Yu362
Илмий раҳбар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc07/2025.27.12.Yu.01.04
Расмий оппонентлар: Тошпулатов Акром Икромович – юридик фанлари доктори, дотсент; Расулев Абдулазиз Каримович – юридик фанлари доктори, профессор; Ермашев Женгис Маратовичлар – юридик фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят субъекти факултатив белгиларининг назарий ва амалий жиҳатларини очиб бериш, уларнинг ўзига хос белгиларини аниқлаш, жиноят субъекти факултатив белгиларини тизимлаштириш, ушбу белгиларнинг мазмуни-моҳиятини тушунтириш бўйича илмий ёндашувларни ишлаб чиқиш, факултатив белгиларнинг жазо тайинлашдаги аҳамиятини ўрганиш, жиноят субъектлари доирасини кенгайтиришга оид янги илмий фаразларни илгари суриш, қонунни қўллаш амалиётини, жиноят қонуни нормаларини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилавий (маиший) зўравонлик жиноятларининг ижтимоий хавфлилиги, ундан келиб чиқадиган оқибатларнинг ҳусусиятидан келиб чиқиб, ушбу жиноят учун субъектининг жавобгарлик ёшини 14 ёшдан белгилаш лозимлиги асосланган;
вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятларни содир қилган, вояга етмаганлар тасвиридан фойдаланиб, порнографик маҳсулотларни тайёрлаган, тарқатган, шунингдек, вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда қўшмачилик содир этган шахсларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш зарурлиги асосланган;
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахснинг транспорт воситасини бошқариши, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган ҳолатлар учун жавобгарликни кучайтириш лозимлиги асосланган;
шахснинг жиноят субъектига айланишининг олдини олишда маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, яқин қариндошлар ва вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳ, оилавий ажрим ва жиноятчилик каби салбий ҳолатларга қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилиши, балки бунда кенг жамоатчилик, шу жумладан депутатларнинг ҳам фаол иштирок этиши, шунингдек жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан назоратни кучайтириш лозимлиги асосланган;
мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этишни жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қонунда белгилаш лозимлиги асосланган;
такроран ва хавфли ретсидивистлар томонидан ёки жуда кўп миқдорда пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятларини содир этган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни қўлламаслик лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят субъекти факултатив белгиларининг назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
оилавий (маиший) зўравонлик жиноятларининг ижтимоий хавфлилиги, ундан келиб чиқадиган оқибатларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда жавобгарликни 14 ёшдан белгилаш ҳақидаги таклифларидан 2023-йил 11-апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сонли Қонуннинг 3-моддаси 1-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 17-моддаси иккинчи қисмига киритилган ўзгартириш)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 3.03.2025 йилдаги No3/dn-43-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши оилавий (маиший) зўравонлик жиноятларининг олдини олиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек мазкур соҳага оид жиноят қонунчилиги нормаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятларни содир қилганлар, вояга етмаганлар тасвирланган порнографик маҳсулотларни тайёрлаган, тарқатган шахслар, вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда қўшмачилик қилган шахслар учун қонунчиликда жавобгарлик кучайтирилиши лозимлиги ҳақидаги таклифдан 2023-йил 11-апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сонли Қонуннинг 3-моддаси 2-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 58-моддаси иккинчи қисмига киритилган ўзгартириш)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 3.03.2025-йилдаги No3/dn-43-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши вояга етмаганлар жинсий дахлсизлиги ва эркинлигининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, ушбу тоифадаги жиноятлар учун жавобгарлик самарадорлигини ошириш ҳамда вояга етмаганларга нисбатан содир этиладиган жинсий жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилган;
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқариши, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган ҳолатларда, бундай шахсларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш кераклиги ҳақидаги таклифидан 2025-йил 20-февралдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-протсессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-1033-сонли Қонуннинг 1-моддаси 4-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган 2612-модда)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 3.03.2025-йилдаги No3/dn-43-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигига қарши ҳуқуқбузарликларнинг такроран содир этилишининг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мазкур қилмиш учун жиноий жавобгарликнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.;
шахснинг жиноят субъектига айланишининг олдини олишда маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, яқин қариндошлар ва вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳ, оилавий ажрим ва жиноятчилик каби салбий ҳолатларга қарши курашишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки кенг жамоатчилик, шу жумладан депутатларнинг ҳам фаол иштирок этиши, шунингдек жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан назоратни таъминлаш ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026-йил 16-мартдаги 1859-V/KQ-326-В-сон қўшма қарори билан тасдиқланган 2026–2028 йиллар давомида маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, яқин қариндошлар ва вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳ, оилавий ажрим ва жиноятчилик каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 15.09.2026-йилдаги №3/dn-207-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши маҳаллаларни оилавий ажримлар ва жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, ёшлар жиноятчилигини барвақт профилактика қилиш, жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ҳамда профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этишни жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қонунда белгилаш ҳақидаги таклифларидан 2026-йил 11-июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларининг ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1151-сон Қонуннинг 1-моддаси 3-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 56-моддаси биринчи қисми «о» бандига киритилган ўзгартириш)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 16.09.2026-йилдаги №3/dn-209-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши шахснинг мастлик ёки психоактив моддалар таъсири остида жиноят содир этиш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо беришни такомиллаштириш, жазони индивидуаллаштириш ҳамда бундай ҳолатда жиноят содир этилишининг олдини олишга хизмат қилган;
такроран ва хавфли ретсидивистлар томонидан ёки жуда кўп миқдорда пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятларини содир этган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни қўлламаслик ҳақидаги таклифларидан 2026-йил 22-июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1155-сон Қонуннинг 1-моддаси 1-банди тўртинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддаси тўртинчи қисми “г” бандига киритилган ўзгартириш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 16.09.2026-йилдаги №3/dn-209-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, ретсидив коррупциявий жиноятчиликнинг олдини олиш ва ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан жазони ижро этиш механизмини кучайтиришга хизмат қилган.