Ибодуллаева Инобат Нурулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аксиологик ёндашувлар асосида ўқувчиларда мулоқот маданиятини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped7823.
Илмий раҳбар: Кадиров Кувондик Айитбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентлар: Аҳмедова Малохат Эргашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Салиева Пардахон Алимбетовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аксиологик ёндашувлар асосида ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришнинг ташкилий-методик, педагогик-психологик, услубий-дидактик шарт-шароитлари реал ижтимоий вазиятларда нутқий фаолиятга тайёрлашнинг методологик ёндашувлари ва дидактик тамойилларини шакллантириш, глобаллашув жараёнида ижтимоий мослашувчанликни оширишда аксиологик муҳитни ўқув жараёнига татбиқ этиш мақсадида ахборот-методик таъминотни вариатив (методларни мавзуга мос тарзда алмаштириб, ўзгартириб қўллаш), симбиотик (бир-бирини қўллаб-қувватлаш, тўлдирувчи, уйғунлашувчи методлардан фойдаланиш) қўллаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришда аксиологик ёндашувларнинг илмий-методологик асослари ва педагогик имкониятларини аниқлаш, она тили дарсларини педагогик диагностикалаш, ностандарт вазиятларда мантиқий-танқидий фикрлаш кўникмаларини интенсив оптималлаштириш (одамнинг фикрлашини тез, тўғри ва асосли қилиш учун мўлжалланган машғулот ёки транинг жараёни), ижтимоий мослашувчанлик имкониятлари (қадриятларни ўрганиш, шахсий ривожланиш, эмпатик муносабат)ни максимал даражада оширишнинг методик тамойиллари ўқувчиларни рефлексив фаолиятда ахлоқий-креативликка йўналтирувчи “Рефлексив диалог”, “Таълимий аксиология” каби ўйинлар асосида такомиллаштирилган;
аксиологик ёндашувлар асосида ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришнинг функсионал тузилмасига асосланган модел мақсад, жараён, баҳоловчи, натижа босқичларида дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда ўқувчиларнинг реал вазиятларга ижтимоий мослашувчанлигини оширишга устуворлик берувчи педагогик-методик “case study”ларни ишлаб чиқиш ҳамда таълим субектларининг индивидуал қобилиятларини, яккадан умумийликка, ўрганишдан ўргатишгача тамойилларига кўра ҳамкорлик ва лойиҳалаш фаолиятларини янада самарали қилиш асосида такомиллаштирилган;
аксиологик ёндашувлар асосида ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантириш методикаси коммуникатив-нутқий фаолиятни олиб борувчи ижтимоий тармоқлараро мобил муҳитни ташкил этиш, ижтимоий ҳаракатларни амалга оширишнинг ижобий эмоционал мулоқотли комбинациясини шакллантириш ҳамда мустақил таълим олишга имкон берувчи “Қадриятларга йўналтирилган мулоқот методи”, “Диалогик қадриятлар”, “Рол ва қадрият”, “Қадриятли ҳикоя қилиш” методикасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аксиологик ёндашувлар асосида ўқувчиларда мулоқот маданиятини шакллантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришнинг ташкилий-методик, педагогик-психологик, услубий-дидактик шарт-шароитлари реал ижтимоий вазиятларда нутқий фаолиятга тайёрлашнинг методологик ёндашувлари ва дидактик тамойилларини шакллантириш, глобаллашув жараёнида ижтимоий мослашувчанликни оширишда аксиологик муҳитни ўқув жараёнига татбиқ қилиш мақсадида ахборот-методик таъминотни вариатив, симбиотик қўллаш асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан A1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 03-июндаги 253-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг ёшларни миллий қадриятлар уйғунлигида тарбиялаш билан боғлиқ бобларининг назарий жиҳатдан бойишига эришилди;
ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришда аксиологик ёндашувларнинг илмий-методологик асослари ва педагогик имкониятларини аниқлашда ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришда она тили дарсларини педагогик диагностикалаш, ностандарт вазиятларда мантиқий-танқидий фикрлаш кўникмаларини интенсив оптималлаштириш, ижтимоий мослашувчанлик имкониятлари (қадриятларни ўрганиш, шахсий ривожланиш, эмпатик муносабат)ни максимал даражада оширишнинг методик тамойиллари ўқувчиларни рефлексив фаолиятда ахлоқий-креативликка йўналтирувчи “Рефлексив диалог”, “Таълимий аксиология” таълимий ўйинлар асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан ФА-F1-005-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 01-июлдаги 365/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигининг бадиий асарларда қадриятларга асосланган қисмининг амалий, илмий далиллар билан бойитилишига эришилди;
аксиологик ёндашувлар асосида ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришнинг функсионал тузилмасига асосланган модел мақсад, жараён, баҳоловчи, натижа босқичларида дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда ўқувчиларнинг реал вазиятларга ижтимоий мослашувчанлигини оширишга устуворлик берувчи педагогик-методик “case study”ларни ишлаб чиқиш ҳамда таълим субектларининг индивидуал қобилиятларини, яккадан умумийликка, ўрганишдан ўргатишгача тамойилларига кўра ҳамкорлик ва лойиҳалаш фаолиятларини интенсивлаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан берилган диссертация иши натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги тўғрисидаги маълумотномасида ўз ифодасини топган (2025-йил 21-октабрдаги 01/11-02/6-705-сон маълумотнома). Натижада, ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришнинг функсионал тузилмасига асосланган модели ҳамда ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришга қўйилган талаблар, самарадорлик блоклари функцияларини ўзаро мувофиқлаштириш ва инновацион адабий таълим жараёнида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
аксиологик ёндашувлар асосида ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантириш методикаси коммуникатив-нутқий фаолиятни олиб борувчи ижтимоий тармоқлараро мобил муҳитни ташкил этиш, ижтимоий ҳаракатларни амалга оширишнинг ижобий эмоционал мулоқотли комбинациясини шакллантириш ҳамда мустақил таълим олишга имкон берувчи “Қадриятларга йўналтирилган мулоқот методи”, “Диалогик қадриятлар”, “Рол ва қадрият”, “Қадриятли ҳикоя қилиш” методикасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети томонидан берилган диссертация натижаларининг амалиётга татбиқ этилганлиги тўғрисидаги маълумотномасида ўз ифодасини топган (2026-йил 9-январдаги 11-05-92/04-сон маълумотнома). Натижада, ишлаб чиқилган методикалар ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини аксиологик ёндашувлар асосида шакллантиришга сезиларли даражада таъсир этиши амалиётда синалган;
аксиологик ёндашувлар асосида мулоқот қилиш нафақат ўқувчилар, балки барча инсонлар учун муҳим эканлиги ҳақидаги илмий исботланган фактлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг “Ассалому алайкум Қорақалпоғистон!” кўрсатувини, “Хабар” информацион теледастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (2025-йил 17-июндаги 05-22/358-сон маълумотнома). Натижада, аксиологик ёндашувлар асосида мулоқот қилиш ҳақида аҳолига тушунчалар берилиб, аҳоли ўртасида қадриятли мулоқот қанчалик муҳим эканлиги ва уни шакллантириш орқали она тилимизнинг жозибадорлиги ҳамда тароватини ошириш бўйича зарур тавсиялар берилди.