Султанова Дилфуза Камаловнананинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Педагогик терминларининг лексик семантик хусусиятлари(қорақалпоқ ва инглиз тиллари мисолида)”, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil.5785.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Оразимбетова Злиха Кдирбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Усенова Гулмира Абıллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги педагогик терминларнинг лексик-семантик хусусиятларини тизимли равишда ўрганиш, шу асосда икки тилдаги таълим соҳасидаги терминологик тизимни таққослаб, уларнинг ясалиши, қўлланилиш доираси ва маъновий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ ва инглиз тилларида педагогик терминларнинг мавзуий-лексик гуруҳлари илк бор тизимли равишда аниқланиб, уларнинг семантик таснифи ишлаб чиқилган ва таълим жараёни, тарбия, баҳолаш, педагогик технология ва рақамли таълимга оид контсептуал муҳит асосида тузилганлиги далилланган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларида педагогик терминларнинг пайдо бўлиш усуллари илмий асосда қиёсий таҳлил қилиниб, морфологик, синтактик, семантик, қисқартмалар ва термин-композитлар орқали термин пайдо бўлишининг типологик хусусиятлари аниқланган;
икки тилдаги педагогик терминларнинг лексик-семантик жиҳатдан ўхшаш ва фарқли хусусиятлари қиёсий жиҳатдан очиб берилган, улар орасидаги гиперонимик, гипонимик, синонимик ва интернационал муносабатлар тизимли равишда таснифланган;
замонавий таълимда рақамли таълим ва инновацион педагогикага оид терминларнинг ривожланиш тенденциялари аниқланган, педагогик терминларнинг эквивалентлик муаммолари таҳлил қилинган ва уларни стандартлаштириш ҳамда унификациялаш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги педагогик терминларнинг лексик-семантик ва миллий-маданий хусусиятларини аниқлашда эришилган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ ва инглиз тилларида педагогик терминларнинг мавзуий-лексик гуруҳлари илк бор тизимли равишда аниқланиб, уларнинг семантик таснифи ишлаб чиқилган ва таълим жараёни, тарбия, баҳолаш, педагогик технология ва рақамли таълимга оид контсептуал муҳит асосида тузилганлиги ҳақидаги хулосаларидан “Нукус ФМ” радиоканали томонидан тайёрланган маънавий-маърифий, фан ва таълим ҳамда маданиятга оид тайёрланган эшиттиришларнинг консептуал асосларини шакллантиришда фойдаланилган (“Нукус ФМ” радиоканалининг 2025-йил 25-декабрдаги 01/02-277-сон маълумотномаси). Натижада, радиоешиттиришлар амалиётида қўлланилаётган педагогик терминларнинг илмий даражаси ошиб, терминларнинг нотўғри ёки ноўрин қўлланилишининг олди олинди ҳамда радиотингловчиларнинг билим ва тилшунослик соҳаларига оид тушунчаларини чуқурлаштиришга эришилган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларида педагогик терминларнинг пайдо бўлиш усуллари илмий асосда қиёсий таҳлил қилиниб, морфологик, синтактик, семантик, қисқартмалар ва термин-композитлар орқали термин пайдо бўлишининг типологик хусусиятларига оид амалий тавсиялар “Билим” нашриётида фойдаланилган (Қорақалпоғисто Республикаси ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасининг 2024-йил 22-декабрдаги 20-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация материалларидан нашр этилаётган китоб, ўқув қўлланма ва бошқа материалларда педагогик терминларнинг семантик жиҳатдан тўғрилиги, луғатлар бўйича аниқлиги ҳамда қорақалпоқ ва инглиз тиллари ўртасидаги терминологик мутаносибликни яхшилашга хизмат қилди. Шунингдек, педагогик йўналишдаги матнларни таржима қилишда лексик-семантик тенглик, терминологик аниқлик ва маданий мувофиқлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган моделлар таржимонлар, муҳаррирлар ва нашриёт ходимлари томонидан фойдаланилишига эришилган;
икки тилдаги педагогик терминларнинг лексик-семантик жиҳатдан ўхшаш ва фарқли хусусиятлари қиёсий жиҳатдан очиб берилган, улар орасидаги гиперонимик, гипонимик, синонимик ва интернационал муносабатлар ҳақидаги хулосалардан маданият марказлари ҳузуридаги малака ошириш курсларининг ўқув жараёнларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 22-декабрдаги 8-03/2736-сон маълумотномаси). Натижада, тилимиздаги педагогик терминологияни такомиллаштириш, тиллараро ва фанлараро интеграцияни кучайтириш ҳамда хорижий тиллар билан чоғиштирма тилшунослик соҳасида илмий-амалий самарадорликни таъминлашга хизмат қилган;
замонавий таълимда рақамли таълим ва инновацион педагогикага оид терминларнинг ривожланиш тенденциялари аниқланган, педагогик терминларнинг эквивалентлик муаммолари таҳлил қилинган ва уларни стандартлаштириш ҳамда унификациялаш бўйича илмий асосланган таклифлар борасидаги хулосалардан Қорақалпоғистон ахборот агентлиги томонидан тайёрланадиган ахборот-тахлилий материаллар, илмий-оммабоп мақолалар ва таълим соҳасига оид ахборот контентини яратиш жараёнида амалий жиҳатдан қўлланилган (Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг 2025-йил 5-февралдаги 01/2-сон маълумотномаси). Натижада, ахборот агентлиги фаолиятида тайёрланаётган материалларидаги педагогика соҳасига оид терминларнинг мазмун-моҳиятини тўғри ифодалаш, уларнинг инглиз тилидаги муқобилларини аниқлаш, таржима жараёнида семантик мутаносибликни сақлаш ҳамда илмий услуб меъёрларига риоя қилишда манба сифатида фойдаланишга эришилган.