Эгамбердиева Озода Шухрат қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик литсейларда физика ўқув материалини таркиблаштириш методикасини такомиллаштириш (гуманитар фанлар йўналиши мисолида)” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5214.
Илмий раҳбар: Турсунов Қаҳҳор Шоназарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12FM.11.02. рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдиев Умирбек Бегматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик литсейларданинг гуманитар йўналишда физика курси мазмуни ва дарсни ташкил этиш методикасини йўналиш талабларига мувофиқ такомиллаштириш, шу асосда ўқувчиларнинг илмий дунёқараши ҳамда таҳлилий-ижодий фикрлашини ривожлантириш ва физиканинг ижтимоий-гуманитар фанлар билан мазмуний интеграциясини таъминлайдиган илмий-методик асосларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
академик литсейларнинг гуманитар йўналишлари учун физика мазмунини танлаш ва кетма-кет жойлаштириш мезонлари - ўқувчининг билим эҳтиёжлари, йўналишга хос қизиқиши, фанлараро боғланиш имкониятларини биргаликда ҳисобга оладиган методик тизим асосида аниқлаштирилган;
гуманитар йўналиш ўқувчиларининг ёш ва психологик хусусиятлари, интеллектуал имкониятлари, ўқув мотивларини ҳисобга олган ҳолда - физика мазмунини изоҳлаш ва адаптив ўқитишга йўналтирилган яхлит методик ёндашув мазмун ҳажми, баён мураккаблиги ва топшириқ тури ўқувчининг тайёргарлик даражаси асосида такомиллаштирилган;
гуманитар йўналиш ўқувчиларида физик билимлар компетенцияларини шакллантирувчи компонентлар мазмуни- методологик жиҳатдан таҳлил қилиш орқали эмпирик-назарий билимлар, сараланган фундаментал бўлимларини тарих, фалсафа, адабиёт мазмуни билан ўзаро боғлашнинг дидактик имкониятлари, фанлараро яхлит тизимли интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
физика ўқув материалининг структуравий-мазмуний ташкил этилиш - интерактив методлар мажмуи, ўқув мазмунини дидактик тамойиллари, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш механизмлари, фан бўйича компетенцияларни босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштиришган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик литсейларда физика ўқув материалини таркиблаштириш методикасини такомиллаштириш ва ташкил этишга доир ишлаб чиқилган назария ва методика асосида:
ўқув материалини таркиблаштириш методикасини ўқувчининг ўқув-ижодий фаолияти мазмуни илмий-педагогик, психологик ҳамда билиш жараёни -фалсафий аспектларда ўрганилиб ўқувчининг билим эҳтиёжлари, йўналишга хос қизиқиши, ўқувчиларнинг илмий дунёқараши ҳамда таҳлилий-ижодий фикрлашини ривожлантириш ва физиканинг ижтимоий-гуманитар фанлар билан мазмуний интеграциясини таъминлайдиган назарий билимларни реал вазиятларга апликатив қўллашга доир хулосалардан “Физика” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқув материалини таркиблаштириш фаолиятни ташкил этиш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган илмий-назарий асосланган манбалардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилган;
физика ўқув материалини нофизик йўналишларнинг билиш имкониятлари, қизиқишлари ва таълим эҳтиёжларидан келиб чиқиб таркиблаштириш, ўқув материалининг мазмунини тизимлаштириш, фанлараро интеграцияни таъминлаш, шунингдек, ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва ижодий фаолиятини ривожлантиришга доир ишлаб чиқилган методик ёндашувлар ҳамда хулосалардан “Биофизика” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сонли буйруғига асосан нашр гувоҳномаси). Натижада, нофизик йўналишларда таҳсил олаётган талабаларнинг физик тушунчаларни ўзлаштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув материалини танлаш, таркиблаштириш ва тизимлаштириш, физик билимларни биологик жараёнлар билан боғлаш, мавзулар мазмунини талабаларнинг касбий йўналиши ва билиш эҳтиёжларига мослаштириш имконини берувчи методик ёндашувлар такомиллаштирилган;
тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган академик литсейларнинг гуманитар йўналишлари учун физика ўқув материалларини таркиблаштириш методикасини такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялар, ўқув материалларини танлаш, саралаш, тизимлаштириш ва ўзаро мантиқий боғлиқликда тақдим этиш тамойиллари ҳамда физика фанини гуманитар йўналиш ўқувчиларининг таълимий эҳтиёжлари ва интеллектуал имкониятларига мослаштиришга оид хулосалардан “Физика” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи асосида нашр гувоҳномаси) Натижада, физика ўқув материалларини ўқувчиларнинг таълим йўналиши, билиш имкониятлари ва ўзлаштириш хусусиятларига мос равишда таркиблаштириш, физика фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи илмий-методик ёндашувларни амалиётга жорий этиш имкониятлари такомиллаштирилган;
академик литсейларнинг гуманитар йўналишлари учун физика ўқув материалларини таркиблаштириш методикасини такомиллаштиришга доир ишлаб чиқилган илмий-методик таклифлар, жумладан, ўқув материалларини танлаш, тизимлаштириш, мазмунан мантиқий изчилликда жойлаштириш ҳамда ўқувчиларнинг таълим йўналиши ва билиш имкониятларига мослаштиришга оид хулосалардан “Биофизика” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сонли буйруғи асосида нашр гувоҳномаси) Натижада, физика фанига оид ўқув материаллари мазмунини ўқувчиларнинг ўзига хос таълимий эҳтиёжларига мос равишда шакллантириш, физик тушунча ва қонуниятларни ўзаро узвий боғлиқликда ёритиш ҳамда ўқув материалларини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга йўналтирилган методик ёндашувлар такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish