Бадахшанова Анар Ибрайимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муратбай Низанов асарларининг лингвопоетик хусусиятлари”, 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil1965.
Илмий раҳбар: Карлıбаева Гулмира Эрмекбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентлар: Пирниязова Алима Кудияровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қунназарова Шолпанай Махсетбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади М.Низановга хос бадиий маҳоратни белгилашда адиб асарлари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-стилистик воситаларни лингвопоетик жиҳатдан таҳлил қилиш, ёзувчи индивидуал ижодий услубига хос хусусиятларни белгилаш ва насрий асарларидаги тил воситалари услубий имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
М.Низанов ижоди, айниқса, унинг сўз қўллаш маҳорати ва адабий тилнинг бадиий-эстетик табиатини такомиллаштириш билан боғлиқ шахсий услуби, ижодий янгилиги муҳим ўрин эгаллаши аниқланди ва қорақалпоқ тилшунослигида илк бор лингвопоетик аспектда очиб берилган;
ёзувчи асарларида бадиийликни таъминлаш мақсадида лингвопоетик вазифа бажарган синонимлар, антонимлар, эскирган сўзлар, оғзаки нутқ бирликлари, табу ва эвфемизмлар каби лексик бирликларнинг бадиий-эстетик хизматни таъминловчи лингвопоетик воситалар экани исботланган;
ёзувчи насрида матн бадиийлигини таъминлашга хизмат қилган фразеологизмлар ва мақолларнинг матнни мазмунан шакллантириши, муаллиф ғоясини акс эттириши, қаҳрамон характерини яратишдаги ўрни ҳамда лингвопоетик функцияларни бажариши аниқланган;
ёзувчи асарларида ўхшатиш, метафора, метонимия, синекдоха, эпитетлардан ўринли фойдалана билиш маҳорати ҳамда улар воситасида ўқувчига ҳиссий таъсир кўрсатиб, бадиий образ яратишдаги лингвопоетик хизмати ва қўлланиш хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. М.Низанов асарлари тилини лингвопоетик тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
М.Низановнинг индивидуал услубини кўрсатишда унинг сўз танлаш маҳорати, бадиий тасвир воситаларидан фойдаланишсдаги ўзига хос услуби, синонимлар, антонимлар, эскирган сўзлар, оғзаки нутқ бирликлари, табу ва эвфемизмларнинг лингвопоетик хизмати, фразеологизмлар ва мақолларнинг бадиий матнда муҳим лингвопоетик воситалар эканлигини асослаб берилганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021–2023-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 6-апрелдаги 138/1-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тадқиқот илмий хулосалари, насрий асарлар тилини таҳлил қилиш усулларини такомиллаштиришга, қорақалпоқ фолклори матнларида оламнинг этнолингвистик манзарасини белгиловчи асосий категориялар – инсон, табиат, жамият ва маданият консептларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда уларнинг тил воситалари орқали ифодаланиш қонуниятларини янада чуқурлаштиришга хизмат қилган;
М.Низановнинг ўзига хос поетик ижодий услубида қўлланилган тил воситаларининг бадиий матн эстетик қийматини оширишдаги ўрни, фикрни образли, таъсирчан, ифодали, аниқ ва тўғри етказиб беришдаги аҳамиятига оид илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Маънавият бўстони”, “Муносабат” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2026-йил 1-майдаги 05-22/224-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчиликни бадиий матннинг эстетик қиймати билан таништириш орқали кўрсатув ва эшиттиришларнинг маданий-маърифий аҳамиятини оширишга эришилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида Муратбай Низанов асарларининг бадиий тил хусусиятлари, лингвопоетик воситалар тизими, муаллиф услуби, образлиликни юзага келтирувчи тил бирликлари, миллий-эстетик тафаккур ифодаси бўйича илмий хулосалардан уюшма томонидан ўтказиладиган адабий-маърифий тадбирларда, ёш ижодкорлар билан учрашувлар, семинар-тренинглар, ижодий суҳбатлар ҳамда замонавий қорақалпоқ адабиёти намояндалари ижодини тарғиб этишга қаратилган ишларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 22-апрелдаги 30-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчиликни бадиий матннинг эстетик қиймати билан таништириш орқали тадбирларнинг маданий-маърифий аҳамиятини оширишга эришилган.