Расулова Гулмира Хурсанбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларидаги робототехника соҳасига оид терминларнинг лексик-семантик ва функсионал хусусиятлари, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7193.
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Мухаммаджон Арапович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юлдашев Акмал Гуламжанович, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги робототехника терминларининг структур ва функсионал хусусиятларини қиёсий тарзда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларидаги робототехника соҳасига оид терминлар диахрон аспектларда комплекс равишда ўрганилиб, соҳа терминларининг тарихий тадрижи, ривожланиш жараёнлари хронологик асосда тартибланиб, терминларнинг этимологик қатламлари, лексик-структур моделлари каби лексик хусусиятлари фактик материаллар асосида далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги робототехника соҳаси терминларининг семантик-референтлик ва функсионал-тематик хусусиятлари қиёсан таҳлил қилиниши натижасида соҳа терминларининг робот турлари, роборт қисмлари ва механик элементлари, ҳаракат ва кинематика, бошқарув сенсори, координата-фазо, аниқлик ва ишончлилик каби семантик гуруҳлари аниқланган;
робототехника терминларининг статистик таҳлили асосида терминларнинг миқдорий кўрсаткичлари, қўлланиш частотаси, предмедни билдирувчи теминлар, ишлаш жараёнини ифодаловчи терминлар, предметни белгисини билдирувчи терминлар каби морфологик жиҳатдан гуруҳлари, структур моделлари (Н, Адж+Н, Н+Н ва бошқалар) аниқланди, натижада ушбу терминологик қатламнинг ҳаракат ва кинематика, бошқарув ва назорат, сенсор ва ахборотга оид семантик майдони илмий жиҳатдан далилланди;
соҳа адабиётларидаги робототехника терминларини инглиз тилидан ўзбек тилига ўзлаштиришнинг асосий номинатив-обект, жараённи ифодаловчи, муносабат билдирувчи, баҳоловчи ва фазовий-координатив каби функсионал усуллари аниқланиб, илмий журналларда соҳа терминларининг манбалар бўйича тақсимланиши, терминологик изчиллик ҳамда компонент таркибидаги инглиз тилида ихчам номинал, ўзбек тилида эса изофали, аниқловчили ва синтактик жиҳатдан фарқлар мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида робототехника соҳасига оид терминларни семантик хусусиятлари таҳлил ва тадқиқ этиш натижасида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги робототехника соҳасига оид терминлар диахрон аспектда комплекс равишда ўрганилиб, соҳа терминларининг тарихий тадрижи, ривожланиш жараёнлари хронологик асосда тартибланиб, терминларнинг этимологик қатламлари, лексик-структур моделлари каби лексик хусусиятлари фактик материаллар асосида очиб берилишидаги хулоса ва натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида илмий-техник дастурлар доирасида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 рақмли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 28-январдаги 04/1-455-сон маълумотномаси). Натижада, робобтотехника соҳасига доир терминларнинг тадқиқи жараёнидан олинган илмий хулосалар мазкур лойиҳа web сайтини бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги робототехника соҳаси терминларининг семантик-референтлик ва функсионал-тематик хусусиятлари қиёсан таҳлил қилиниши натижасида соҳа терминларининг робот турлари, роборт қисмлари ва механик элементлари, ҳаракат ва кинематика, бошқарув сенсори, координата-фазо, аниқлик ва ишончлилик каби семантик гуруҳлари, робототехника терминларининг статистик таҳлили асосида терминларнинг миқдорий кўрсаткичлари, қўлланиш частотаси хусусидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Рақамли дунё” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 19-февралдаги 05-09-201-сон маълумотномаси). Натижада, робототехника терминларини функсионал-семантик нуқтайи назаридан таҳлил қилиш, қиёсий терминологик тадқиқот олиб боориш ҳамда илмий-техник матнларни метадологиясини такомиллаштириш бўйича маълумотлар телекўрсатув ва радиодастурларни қизиқарли ва оммабоп бўлишига хизмат қилган;
предмедни билдирувчи теминлар, ишлаш жараёнини ифодаловчи терминлар, предметни белгисини билдирувчи терминлар каби морфологик жиҳатдан гуруҳлари, структур моделлари, соҳа адабиётларидаги робототехника терминларини инглиз тилидан ўзбек тилига ўзлаштиришнинг асосий номинатив-обект, жараённи ифодаловчи, муносабат билдирувчи, баҳоловчи ва фазовий-координатив каби функсионал усуллари аниқланиб, илмий журналларда соҳа терминларининг манбалар бўйича тақсимланиши, терминологик изчиллик ҳамда компонент таркибидаги инглиз тилида ихчам номинал, ўзбек тилида эса изофали, аниқловчили ва синтактик жиҳатдан фарқлар мавжудлиги исботланди. Шу масалага доир илмий хулоса ва натижалардан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида 2025-2026-йилларда бажарилган “ERASMUS+ mobility project “Project 2024-1-IT02-KA171-HED-000209878 between Писа University and Наманган Стате Институте оф Фореигн Лангуагес” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 24-августдаги KA171-UNIP/NamSIFL-0074 сон маълумотномаси). Натижада, робототехника терминларининг лингвистик, структур-семантик ва функсионал хусусиятларига оид илмий натижалар халқаро академик мобиллик доирасидаги ўқув-илмий фаолиятнинг самарадорлигини ошириш ҳамда терминологик билимларни такомиллаштиришга хизмат қилган.