Аманходжаева Гулнора Нигматджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда бадиий музей фондларини илмий каталоглаштириш тарихи ва трансформацияси”, 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (санъатшунослик).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/San171.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Бахтиёр Вахапович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгаш, PhD.13/2025.27.12.San.01.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Машариб Сайдаматович, санъатшунослик фанлари доктори (DSc), катта илмий ҳодим; Байбосинова Сения Сарсенбаевна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда бадиий музей фондларини тўпланиши, ҳисобга олиш, коллекцияларни каталоглаштириш жараёнларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Музей фондларини каталоглаштириш тизимининг тарихий тараққиёт босқичлари - Эвропадаги протокаталоглаштириш амалиёти (XVI asr oxiri), Россияда шаклланган мусео натурале шахсий коллекция каталоглари (XVIII asr), умумий, махсус, систематик ва алфавит тартибидаги каталоглар амалиёти (XIX asr), Ўзбекистон музейларида қўлланилган дастлабки умумий фонд каталоглари (ХХ асрнинг 20–30-йиллари) илк бор ягона даврлаштириш тизими асосида таснифланган;
Махсус музей йўриқномалари асосида музей каталоглари типологиясининг кенгайиши (илк қайд ишларида – инвентар каталоглар, ашёлар классификациясида – систематик каталоглар, ноёб ашёлар тавсифида – предмет каталоглари, кўргазма фаолиятида – кўргазма каталоглари, коллекцияларни жамлашда – регистр каталоглар) асосида каталогларнинг музей фондларини ҳисобга олиш, илмий таснифлаш, ҳужжатлаштириш ва тадқиқотчилар учун ахборот базасини шакллантиришдаги илмий-амалий аҳамияти аниқланган;
Миллий музей фондининг ягона электрон каталогини яратиш жараёни 1993–1996-йилларда ЮНЕСКОнинг “Museology” дастури, 2010-йилдан Россиянинг KAMIS дастурий ечимлари асосида ишлаб чиқилган “SKM-Muzey” тизими, 2015-йилдан Goscatalog.uz онлайн платформаси ҳамда 2018-йилдан Швейтсариянинг Zetcom компанияси томонидан ишлаб чиқилган “МусеумПлус” дастурий ечимларининг жорий этилиши асосида ривожланиш босқичлари даврлаштирилиши илмий асосланган;
Музей ашёларини каталоглаштиришнинг кўп босқичли ҳужжатлаштириш механизми — акт-далолатнома тузиш, атрибуция, фотофиксация, кирим китобига қайд этиш, илмий рўйхатга олиш китоби ва илмий паспорт шакллантириш, kolleksion, муаллифлик ҳамда топографик картотекаларни шакллантириш — яхлит тизим сифатида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Музей фондларини каталоглаштириш тизимининг тарихий тараққиёт босқичлари - Эвропадаги протокаталоглаштириш амалиёти (XVI asr oxiri), Россияда шаклланган мусео натурале шахсий коллекция каталоглари (XVIII asr), умумий, махсус, систематик ва алфавит тартибидаги каталоглар амалиёти (XIX asr), Ўзбекистон музейларида қўлланилган дастлабки умумий фонд каталоглари (ХХ асрнинг 20–30-йиллари) ягона даврлаштирилишига оид музей фондларини каталоглаштириш тизимининг тарихий тараққиёт босқичлари бўйича олинган илмий натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи муҳофизлари ҳамда илмий ходимлари учун “Янги Ўзбекистон музейлари: маданий мерос ва тараққиёт” мавзусидаги илмий-амалий семинар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 23-июндаги 02-05/2541-сонли маълумотномаси). Натижалар музей фондларини каталоглаштиришнинг тарихий босқичлари бўйича илмий-методик ёндашувлар семинар мазмунини илмий асослашга хизмат қилган.
Махсус музей йўриқномалари асосида музей каталоглари типологиясининг кенгайиши (илк қайд ишларида – инвентар каталоглар, ашёлар классификациясида – систематик каталоглар, ноёб ашёлар тавсифида – предмет каталоглари, кўргазма фаолиятида – кўргазма каталоглари, коллекцияларни жамлашда – регистр каталоглар) асосида каталогларнинг музей фондларини ҳисобга олиш, илмий таснифлаш, ҳужжатлаштириш ва тадқиқотчилар учун ахборот базасини шакллантиришдаги илмий-амалий аҳамияти электрон каталоглаштириш трансформациясига оид илмий натижалардан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021–2022-йилларда бажарилган ИЛ-422105582-сонли “Ўзбекистон бадиий таълим тизимида “Онлайн музей” электрон галереясини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022-йил 21-декабрдаги WP-56585555-сонли хати). Натижалар бадиий таълим тизимида “Онлайн музей” электрон галереяси яратишнинг имкониятларинини кенгайтириш, каталоглаштириш ва рақамли маълумотлар базасига интеграциясини такомиллаштирилганга хизмат қилган.
Миллий музей фондининг ягона электрон каталогини яратиш жараёни 1993–1996-йилларда ЮНЕСКОнинг “Museology” дастури, 2010-йилдан Россиянинг KAMIS дастурий ечимлари асосида ишлаб чиқилган “SKM-Muzey” тизими, 2015-йилдан Goscatalog.uz онлайн платформаси ҳамда 2018-йилдан Швейтсариянинг Zetcom компанияси томонидан ишлаб чиқилган “МусеумПлус” дастурий ечимларининг жорий этилиши асосида ривожланганлиги ва даврлаштирилишига оид илмий натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи илмий-амалий семинар материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 23-июндаги 02-05/2541-сонли маълумотномаси). Натижалар асосида электрон каталогни юритиш босқичлари ҳамда музей ашёларини илмий каталоглаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Музей ашёларини каталоглаштиришнинг кўп босқичли ҳужжатлаштириш механизми — акт-далолатнома тузиш, атрибуция, фотофиксация, кирим китобига қайд этиш, илмий рўйхатга олиш китоби ва илмий паспорт шакллантириш, kolleksion, муаллифлик ҳамда топографик картотекаларни шакллантириш — яхлит тизим сифатида музей ашёларини илмий паспортлаштириш ва кўп босқичли ҳужжатлаштириш механизмдан иборатлиги бўйича олинган илмий натижалардан “Ўзбекистон бадиий таълим тизимида “Онлайн музей” электрон галереясини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022-йил 21-декабрдаги WP-56585555-сонли хати). Натижалар “online muzey” галереяларида битирув малакавий ишларининг илмий паспортларини шакллантириш, асарларни тизимда электрон каталоглаштириш ва мобил илова орқали фаоллаштириш механизмлари такомиллаштирилган.