Полванова Нафиса Мухитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек ва инглиз тилларида сон ҳамда даража-миқдор компонентли атрибутив қўшма сўзлар 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5103.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Жуманиязов Атабай, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Раҳимова Гузал Юлдашевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент; Рўзиев Яраш Бозорович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида сон ҳамда даража-миқдор компонентли атрибутив қўшма сўзларни фонетик, морфологик, семантик, шунингдек, квантитатив ва квалитатив таҳлил қилишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилшунослигида қўшма сўзларга доир мавжуд назарий қарашлар тизимли равишда таҳлил қилиниб, уларнинг таъриф ва таснифларидаги умумий ҳамда фарқли жиҳатлар аниқланган, шунингдек, ҳар икки тил учун хос бўлган семантик ва деривацион мезонлар асосида қўшма сўзларнинг янгиланган таснифи ишлаб чиқилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги сон компонентли атрибутив қўшма сўзлар илк бор қиёсий-типологик аспектда мавзуий гуруҳларга ажратилиб, уларнинг атрибутив функциялари, семантик юкламаси ҳамда қўлланиш доираси аниқ тил материаллари асосида далилланган;
чоғиштирилаётган тилларда сон компонентли атрибутив қўшма сўзларнинг фонетик, орфографик ва морфологик хусусиятлари комплекс қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг ясалиш моделларидаги типологик умумийликлар ҳамда фарқли белгилар илмий асосда белгиланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги сон ҳамда даража-миқдор компонентли қўшма сўзлар лексик-семантик жиҳатдан тизимли таҳлил қилиниб, компонентларнинг денотатив ва коннотатив маънолари ҳамда кўчма қўлланиш ва семантик кенгайиш механизмлари очиб берилган;
ўзбек тилида қўшма сўзлар ясалишида -ли, -лик, (-лилик) аффиксларининг деривацион фаоллиги назарий ва амалий материаллар асосида далилланиб, уларнинг структур-семантик моделдаги ўрни ҳамда атрибутив қўшма бирликлар ҳосил қилишдаги функцияси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги сон ҳамда даража-миқдор компонентли атрибутив қўшма сўзларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари бўйича олинган натижалар асосида:
диссертацияда амалга оширилган ўзбек ва инглиз тилларида сон компонентли қўшма сўзларнинг тематик гуруҳлари, уларнинг фонетик, морфологик, семантик таҳлиллари натижаларидан; ўзбек ва инглиз тилларидаги сон ҳамда даража-миқдор компонентли қўшма сўзларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари, уларнинг иккала тилдаги муқобил эквивалентлари таҳлили натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қарашли Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 2-декабрдаги №04/1-3484-маълумотномаси). Натижада тадқиқотчининг илмий-назарий фикр ва маълумотлари ушбу кўп тилли электрон платформанинг базасини бойитишга ва ўзбек тилидаги мазкур тил бирликлари тадқиқи учун назарий асос бўла олишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги қонунига асосан Полванова Нафиса Мухитдиновнанинг мазкур диссертация асосида яратилган “Ўзбек ва инглиз тилларида қўшма сўзларнинг дифференциал ўрганилиши” EHM дастури Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан маълумотлар базасининг расмий рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг DGU 2025-йил 2-сентабрдаги 54407- рақамли гувоҳномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларида қўшма сўзларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари фойдаланувчиларга слайдлар орқали атрофлича тушунтирилишига эришилган;
диссертациянинг инглиз ва ўзбек тилларидаги сон ҳамда даража-миқдор компонентли қўшма сўзларнинг тематик, фонетик, морфологик таҳлили борасидаги, шунингдек, ўзбек ва инглиз тилларининг изоҳли луғатларида кодификация қилинган ва ҳали қайд қилиниб улгурилмаган, аммо оғзаки нутқда фаол фойдаланилаётган мазкур тиллардаги сон ҳамда даража-миқдор компонентли қўшма сўзларнинг мазмун-моҳияти ва семантик хусусиятлари ҳақидаги таҳлил материалларидан Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 8-августда эфирга узатилган “Ассалом, Хоразм!” дартури ҳамда 2024-йил 5-ноябр куни эфирга узатилган “Нажот билимда” номли радиоешиттиришда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 13-июндаги №555-сон ва 2024-йилнинг 19-декабридаги №2019-сон маълумотномалари). Натижада ўзбек ва инглиз тилларидаги сон ҳамда даража-миқдор компонентли белги билдирувчи қўшма сўзларнинг асосий хусусиятларини кенг томошабинлар оммасига, асосан, ўқувчи ёшларга, талабаларга ва илмий изланувчиларга тарғиб қилиш имконияти яратилган ҳамда дастур янги материаллар, илмий асосланган далиллар билан бойитилган.