Мамасаидова Мухаббатхон Абдусалом қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда фазовий тасаввурларни шакллантириш методикаси”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Ped1063.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Зокирова Соҳиба Мухторалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Болтаева Моҳичехра Жамшид қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларни шакллантиришнинг назарий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда фазовий тасаввурларни шакллантиришнинг илмий-назарий асослари ҳамда фазовий тасаввур тушунчасининг педагогик мазмуни фазовий идрок, визуал-образли тафаккур, ментал ротация, геометрик тасаввур, маконда мўлжал олиш, обектларнинг шакли, ҳажми, жойлашуви ва ўзаро муносабатларини англашга доир когнитив жараёнларни бошланғич таълим мазмуни, ёшга хос билиш имкониятлари, амалий-конструктив фаолият ва фанлараро дидактик интеграция билан узвий боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда фазовий тасаввурларни ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари, ёшга доир билиш имкониятлари ва мазкур жараёнга таъсир этувчи омиллар ўқувчиларнинг сенсор-персептив тажрибаси, диққат барқарорлиги, кўриш хотираси, координацион ҳаракатлари, ўқув мотивацияси, предметли-амалий фаолиятга киришувчанлиги, ўйинли топшириқларни бажаришдаги фаоллиги ҳамда ўқитувчи томонидан ташкил этиладиган кўргазмали, ҳаракатли ва мулоқотга асосланган таълимий вазиятларнинг ўзаро таъсир механизмларини очиб бериш орқали илмий асосланган;
фазовий тасаввурларни шакллантиришга доир хорижий ва миллий илмий-методик ёндашувларни қиёсий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг бошланғич таълим амалиёти учун методик имкониятлари STEAM таълим, геометрик материаллар билан ишлаш, график фаолият, конструкциялаш, моделлаштириш, рақамли визуал платформалардан фойдаланиш, чизма ва схемаларни ўқиш, ўйин технологиялари ҳамда фанлараро топшириқларни бошланғич синф ўқувчиларининг фазовий фикрлашини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик восита сифатида тизимлаштириш асосида очиб берилган;
бошланғич таълимда фазовий тасаввурларни ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар, интерфаол методлар, AKT ва мултимедиа воситаларининг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг маконли муносабатларни идрок этиш, йўналиш ва масофани фарқлаш, шакл-ҳажм нисбатларини англаш, виртуал кўргазмалар билан ишлаш, предметлар жойлашувини тасвирлаш ҳамда амалий топшириқларни мустақил бажариш фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган таълимий вазиятлар, рақамли ресурслар ва кўргазмали-амалий машғулотларни уйғун қўллаш асосида такомиллаштирилган;
визуал-конструктив машқлар, геометрик моделлаштириш, ўйинли топшириқлар ва дидактик материалларга асосланган бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларни шакллантиришнинг методик тизими ўқувчиларда предмет образини қайта қуриш, шаклларни таққослаш ва гуруҳлаш, содда макетлар яратиш, фазовий йўналишларни белгилаш, қисмлардан бутун ҳосил қилиш, чизма асосида амалий ҳаракатни бажариш ҳамда бажарилган топшириқ натижасини изоҳлаш кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантиришга йўналтирилган мақсадли, мазмуний, протсессуал ва натижавий компонентларни интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларида фазовий тасаввурларни шакллантириш методикасини такомиллштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фазовий идрок, визуал-образли тафаккур, ментал ротация, геометрик тасаввур, маконда мўлжал олиш, обектларнинг шакли, ҳажми, жойлашуви ва ўзаро муносабатларини англашга доир когнитив жараёнларни бошланғич таълим мазмуни, ёшга хос билиш имкониятлари, амалий-конструктив фаолият ва фанлараро дидактик интеграция билан узвий боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларни шакллантиришнинг илмий-назарий асослари ҳамда фазовий тасаввур тушунчасининг педагогик мазмуни ва бошланғич таълимдаги дидактик аҳамиятига доир таклиф ва тавсиялар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буюруғига асосан №843630 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини аниқлаш, баҳолаш ва мониторинг қилишга хизмат қилувчи диагностик мезонлар, кўрсаткичлар, даражалар ҳамда муаллифлик топшириқлари тизими такомиллштирилган;
ўқувчиларнинг сенсор-персептив тажрибаси, диққат барқарорлиги, кўриш хотираси, координацион ҳаракатлари, ўқув мотивацияси, предметли-амалий фаолиятга киришувчанлиги, ўйинли топшириқларни бажаришдаги фаоллиги ҳамда ўқитувчи томонидан ташкил этиладиган кўргазмали, ҳаракатли ва мулоқотга асосланган таълимий вазиятларнинг ўзаро таъсир механизмларини очиб бериш орқали илмий асосланган кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда фазовий тасаввурларни ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари, ёшга доир билиш имкониятлари ва мазкур жараёнга таъсир этувчи омилларга доир таклиф ва тавсиялардан Фарғона давлат университетида бажарилган ALM-202304076-05 рақамли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 5-декабрдаги 04/12746-сон маълумотномаси). Натижада, фазовий тасаввурни баҳоловчи мезонлар аниқлаштирилиб, ўқувчиларнинг нутқий-идрокий жараёнларидаги бузилишларни фазовий фикрлашдаги ўзгаришлар билан боғлаб таҳлил қилиш имкониятиган;
STEAM таълим, геометрик материаллар билан ишлаш, график фаолият, конструкциялаш, моделлаштириш, рақамли визуал платформалардан фойдаланиш, чизма ва схемаларни ўқиш, ўйин технологиялари ҳамда фанлараро топшириқларни бошланғич синф ўқувчиларининг фазовий фикрлашини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик восита сифатида тизимлаштириш асосида очиб берилган фазовий тасаввурларни шакллантиришга доир хорижий, МДҲ ва миллий илмий-методик ёндашувларни қиёсий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг бошланғич таълим амалиёти учун методик имкониятларига доир таклиф ва тавсиялардан Фарғона давлат университетида бажарилган С-ПФ-125-сон шартномага мувофиқ “Rainbow academy” инновацион SMART технологиялари асосидаги STEAM боғча ташкил этиш стартап лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 5-декабрдаги 04/12749-сон маълумотномаси). Натижада, фазовий тасаввурни ўлчаш ва ривожлантиришнинг илмий асосланган интерактив модели яратилган;
ўқувчиларнинг маконий муносабатларни идрок этиш, йўналиш ва масофани фарқлаш, шакл-ҳажм нисбатларини англаш, виртуал кўргазмалар билан ишлаш, предметлар жойлашувини тасвирлаш ҳамда амалий топшириқларни мустақил бажариш фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган таълимий вазиятлар, рақамли ресурслар ва кўргазмали-амалий машғулотларни уйғун қўллаш асосида такомиллаштирилган бошланғич таълимда фазовий тасаввурларни ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар, интерфаол методлар, AKT ва мултимедиа воситаларининг дидактик имкониятлари; ўқувчиларда предмет образини қайта қуриш, шаклларни таққослаш ва гуруҳлаш, содда макетлар яратиш, фазовий йўналишларни белгилаш, қисмлардан бутун ҳосил қилиш, чизма асосида амалий ҳаракатни бажариш ҳамда бажарилган топшириқ натижасини изоҳлаш кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантиришга йўналтирилган мақсадли, мазмуний, протсессуал ва натижавий компонентларни интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган визуал-конструктив машқлар, геометрик моделлаштириш, ўйинли топшириқлар ва дидактик материалларга асосланган бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларни шакллантиришнинг методик тизимига доир таклифлар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буюруғига асосан №843630 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларни шакллантиришга хизмат қилувчи визуал-конструктив машқлар, геометрик моделлаштириш топшириқлари, ўйинли вазифалар ва дидактик материаллар мажмуаси ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish