Дедахонова Мохира Олтмишбоевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (7-9-синфлар мисолида)”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8528.
Илмий маслаҳатчи: Рахматова Хайрихон Аширалиевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Холмуродов Маматхон Қўчқорович, физика-математика фанлари номзоди, дотсент; Абдусамиев Дилмурод Абдуғани ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг 7-9-синф ўқувчиларида интернетдан фойдаланиш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаш, интернетга қарамлик муаммосини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
7–9-синф ўқувчиларида интернетдан фойдаланиш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари – ёшлардаги интернетга мойиллик даражаси, виртуал муҳитдаги ижтимоий фаоллиги ва ахборотни қабул қилиш кўрсаткичлари бўйича – тарихий-хронологик ёндашув асосида тизимлаштирилган;
вертуал маконнинг таълимий имкониятлари ва салбий таъсир омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик педагогик нуқтайи назардан таҳлил қилиниб, интернетдан фойдаланишни онгли ёндашув асосида бошқариш ҳамда педагогик назорат механизмларини уйғунлаштиришга доир консептуал ёндашув таклиф этилган;
7–9-синф ўқувчиларида интернетга қарамликнинг олдини олиш бўйича мотивацион (ўқувчиларнинг интернетга бўлган эҳтиёжини тўғри йўналтириш), когнитив (интернетнинг ўқувчилар психологияси ва нутқ маданиятига таъсирини тушунтириш), хулқий (хатти-ҳаракатларни назорат қилиш ва соғлом интернет одатларини шакллантириш) ва рефлексив (ўз фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш) компонентлардан таркиб топган педагогик механизмлар ишлаб чиқилган;
имитацион технологиялар (тренинг, дебат, ишбилармонлик ва ролли ўйинлар) асосида 7–9-синф ўқувчиларида интернетдан фойдаланиш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, мезон ва кўрсаткичлари аниқлаштирилган ҳамда интерфаол методларга асосланган тажриба-синов технологиясининг самарадорлиги статистик жиҳатдан исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўқувчиларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (7-9-синфлар мисолида)” бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ёшлар ҳаётида интернетнинг ўрни масаласига доир қарашлар тарихий хронологик жиҳатдан тадқиқ этилган ҳолда, уларнинг амалиётга татбиқи таҳлил қилинишига оид хулосалардан IT-75897721-рақамли “Узлуксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлар” лойиҳасининг 52-банди – “Узлуксиз маънавий тарбия консепсиясида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 16-декабрдаги 10/857-сонли далолатномаси). Натижада таълим жараёнида ўқувчиларнинг интернетдан оқилона фойдаланиш кўникмаси мустаҳкамланган;
виртуал маконнинг ижобий ва салбий таъсир омилларини аниқлаш ҳамда интернетни педагогик жиҳатдан тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Олий таълим фан ваиновациялар вазирлигининг 2026-йил 25-апрелдаги 57A/O сонли буйруғи, 57-010 рақамли гувоҳнома). Натижада вертуал маконнинг таълимий имкониятлари ва салбий таъсир омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик педагогик нуқтайи назардан онгли ёндашув асосида ўз исботини топган;
ахборот истеъмолида маданиятни ривожлантириш, ижтимоий онг ва тафаккур маданиятини юксалтиришга доир илмий назарий ва амалий тавсиялардан SJ08032880-рақамли “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил март ва октабр ойларида эфирга узатилган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 14-ноябрдаги 05-09-1828-сонли далолатномаси). Натижада ўқувчиларнинг ахборотга танқидий ёндашуви ва медиамаданияти ривожланишига хизмат қилган;
интернетга қарамликни аниқлаш ва профилактика қилиш механизмлари ҳамда амалий тавсиялардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ИЛ-402104209-рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси — ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 12-ноябрдаги 04/1-5458-сонли маълумотнома). Натижада ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш, уларнинг маънавий-психологик барқарорлигини таъминлаш ҳамда соғлом ахборот муҳитини шакллантиришга эришилган.
7–9-синф ўқувчиларида интернетдан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш мезонлари такомиллаштирилиб, имитацион технологиялар асосида ишлаб чиқилган методик тавсиялардан амалиётга жорий этилган BQ02726423-рақамли Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Республика таълим марказининг 2026-йил 29-январдаги 01/11-9-64-сонли маълумотномаси). Натижада 7–9-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган тажриба-синов ишлари ижобий натижа бериб, ишлаб чиқилган назарий қарашларнинг амалий самарадорлиги тасдиқланган.