Бийсенбаев Quwandiq Бахитбай улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қорақалпоқ болалар ўйин фолклори (ўзига хос хусусиятлари, типологияси ва поетикаси), 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5408.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палимбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.05/2025.27.12.Fil.l6.01
Расмий оппонентлар: Мамедов Низами Таги ўғли, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Зарипова Зулфия Сарсенбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ болалар ўйин фолклорининг жанрий белгилари, генезиси, мавзу турлари, композицион, лингвопоетик, ижрочилик хусусиятлари, образлар турлари ва адабий-эстетик вазифаларини аниқлашдан иборат. Шунингдек, қорақалпоқ болалар ўйин фолклорининг поетикаси ва эволюциясини, ғоявий-мавзу, шаклий принсипларини, қорақалпоқ миллий тафаккури контекстида тутган ўрнини белгилашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ болалар фолклорининг анъанавий шеърий шаклларидан бири – ўйин қўшиқлари (жирлари) халқ қўшиқлари жанрлар тизимининг шаклланиши ва эволюцион ривожланишини белгиловчи муҳим омиллардан бири эканлиги далилланган;
болалар ўйин фолклорининг халқ оғзаки ижоди жанрлари тизимидаги ўрни, эртаклар, жумбоқлар, мақоллар, тез айтишлар, лофлар каби мустақил жанрлар билан генетик боғлиқлиги ва ўзига хослиги кўрсатиб берилган;
болалар ўйин фолклори келиб чиқишининг ижтимоий-маиший омиллари, терминнинг пайдо бўлиши ва этнопедагогик моҳияти қиёсий-тарихий аспектда баҳоланган;
лингвопоетик тасвир воситаларининг болалар ўйин фолклори бадиий қийматини оширишдаги стилистик-функсионал аҳамияти илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилидаги хушмуомалалик маъносини ифодаловчи воситаларни тадқиқ қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ болалар ўйин фолклорининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишининг ҳозирги давр болалар адабиёти жанрларидан фарқли жиҳатларини аниқлашда, шунингдек, халқ оғзаки ижоди билан ўзаро боғлиқлиги масалаларини ўрганишда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида бажарилган амалий тадқиқотларда кенг фойдаланилган (Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 2026-йил, 28-апрел №CA92272964-сонли маълумотномаси). Натижада болалар ўйин фолклорини текстологик жиҳатдан таҳлил қилишда ҳамда уларнинг бадиий-эстетик ва таълим-тарбиявий аҳамиятига дахлдор бўлган тадқиқотларни амалга оширишда асос бўлиб хизмат қилган;
қорақалпоқ фолклорининг қадимги даврлардан то бугунги кунгача бўлган эволюцион ривожланиш йўллари, поетик хусусиятлари, жанрий ўзига хослиги, уларнинг бадиий-эстетик ва таълим-тарбиявий аҳамияти масалалари Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган ёш ижодкорлар семинарларида маъруза сифатида киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил, 9-апрелдаги 31-сонли маълумотномаси). Натижада, болалар ўйин фолклори жанрларининг турли хил кўринишлари ва шаклларининг қорақалпоқ фолклори тарихида тутган ўрнини ҳамда унинг ёш авлодни ҳар томонлама комил инсон қилиб тарбиялашдаги бадиий-эстетик вазифасини ёш истеъдод соҳибларига етказиш орқали халқ оғзаки ижодига бўлган қизиқишини орттиришга ва уларни кўз қорачиғидек қадрлаб, севиб ўқишлари учун муҳим илмий-назарий хизмат қилган;
қорақалпоқ болалар ўйин фолклорининг туркий халқлар фолклори контекстида тадқиқ этилиши бўйича хулосалар ҳамда қорақалпоқ болалар ўйин фолклоридаги, мавсумга ва атрофдаги муҳитга боғлиқ бўлган ўйин фолклори турларида акс этган ёш авлоднинг дунёқараши, тили, ақл-идрокини ривожлантиришга, меҳнатсеварликка, одоб-ахлоқ, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, миллий ғоя ва менталитетни чуқур англашга йўналтирувчи муҳим илмий-назарий хулосалар Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2025-йил март, апрел, май ойларидаги «Яднама», «Репортаж-24», «Jańa áwlad», «Азим дарё» телекўрсатув ва эшиттиришларида кенг фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2025-йил 21-майдаги 05-22/302-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий савияси таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойитилган.