Юнусхўжаев Мустафо Зафархўжа ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нажмиддин Кубронинг педагогик қарашлари”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6257.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01.
Расмий оппонентлар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Салаева Муҳаббат Сабуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нажмиддин Кубронинг педагогик қарашларини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш, унинг тасаввуфий-маърифий таълимотида илгари сурилган комил инсон тарбияси, маънавий-ахлоқий камолот, қалб поклиги ва руҳий-маърифий юксалишга оид ғояларининг педагогик мазмунини аниқлаш ҳамда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий педагогиканинг аксиологик ва антропотсентрик ёндашувлари Нажмиддин Кубро қарашлари билан педагогик қиёсланилиб, таълим жараёнидаги контсептуал детерминантлари педагогик аксиология, маънавий компетенция, метакогнитив ривожланиш ва тарбиявий парадигмаларнинг интеграциясига асосланиб уларнинг таълим жараёнидаги консептуал ғоявий-мазмуний, инсонпарварлик, ўзини англаш ва баҳолашга асосланган омиллари аниқланган;
Нажмиддин Кубро таълимотида инсон муносабатларининг педагогик механизмлари шахсий намуна, индивидуал ёндашув тамойиллари асосида талабаларда маънавий-ахлоқий компетенцияларни шакллантириш имкониятлари дидактик моделлаштириш, педагогик фасилитация, ижтимоий-эмоционал ривожланиш, рефлексив ўқитиш ва квалиметрик баҳолаш мезонлари уй ғунлиги орқали назарий-методик жиҳатдан Нажмиддин Кубро таълимотидаги инсоний муносабатларнинг педагогик механизмлари асослаб берилган;
Нажмиддин Кубронинг билимни эгаллашга доир қарашлари асосида талабаларнинг дунёқарашини ривожлантиришга хизмат қилувчи витаген ва трансперсонал педагогик ёндашувларни интеграциялаш механизмлари тажрибавий ўқитиш, когнитив-фаолиятли ёндашув ва рефлексив педагогика каби назарий-методологик асослари негизида методик жиҳатдан такомиллаштирилган;
замонавий таълим тизимига Нажмиддин Кубро меросини киритишга қаратилган педагогик стратегия ишлаб чиқилиб, индивидуал таълим траекториясини диагностик-адаптив асосини шакллантириш, маънавий ривожланиш мониторинги ва компетенциявий баҳолашнинг эмпирик ҳамда детерминистик омиллари компетенциявий ёндашув, таълим натижаларини валидация қилиш ҳамда педагогик моделлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нажмиддин Кубро маънавий меросида инсон тушунчасининг педагогик таҳлилини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
замонавий педагогиканинг аксиологик ва антропотсентрик ёндашувлари Нажмиддин Кубро қарашлари билан педагогик қиёсланилиб, таълим жараёнидаги контсептуал детерминантлари педагогик аксиология, маънавий компетенция, метакогнитив ривожланиш ва тарбиявий парадигмаларнинг интеграциясига асосланиб уларнинг таълим жараёнидаги консептуал ғоявий-мазмуний, инсонпарварлик, ўзини англаш ва баҳолашга асосланган омиллари аниқлашга оид тавсиялардан №Ф3-2016-0909111822 Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “Оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020-йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети 2026-йил 20-иавгустдаги 11-05-4902/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув дастурлари мазмуни такомиллаштирилиб, педагогика таълим йўналиши талабаларини ўқитишга доир илмий-назарий маълумотлар билан бўйитилган;
Нажмиддин Кубро таълимотида инсон муносабатларининг педагогик механизмлари шахсий намуна, индивидуал ёндашув тамойиллари асосида талабаларда маънавий-ахлоқий компетенцияларни шакллантириш имкониятлари дидактик моделлаштириш, педагогик фасилитация, ижтимоий-эмоционал ривожланиш, рефлексив ўқитиш ва квалиметрик баҳолаш мезонлари уй ғунлиги орқали назарий-методик жиҳатдан Нажмиддин Кубро таълимотидаги инсоний муносабатларнинг педагогик механизмларини асослашга оид ғоялари ва илмий-методик таклифлари “Педагогика тарихи ва назарияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети 2026-йил 20-иавгустдаги 11-05-4902/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда витаген ва трансперсонал ёндашув асосида дарсларни ташкил қилишнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга эришилган;
Нажмиддин Кубронинг билимни эгаллашга доир қарашлари асосида талабаларнинг дунёқарашини ривожлантиришга хизмат қилувчи витаген ва трансперсонал педагогик ёндашувларни интеграциялаш механизмлари тажрибавий ўқитиш, когнитив-фаолиятли ёндашув ва рефлексив педагогика каби назарий-методологик асослари негизида методик жиҳатдан такомиллаштиришга оид таклифлар "Синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш методикаси" ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети 2026-йил 20-иавгустдаги 11-05-4902/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали “оммовий маданият”ни шакллантиришда фойдаланилган;
замонавий таълим тизимига Нажмиддин Кубро меросини киритишга қаратилган педагогик стратегия ишлаб чиқилиб, индивидуал таълим траекториясини диагностик-адаптив асосини шакллантириш, маънавий ривожланиш мониторинги ва компетенциявий баҳолашнинг эмпирик ҳамда детерминистик омиллари компетенциявий ёндашув, таълим натижаларини валидация қилиш ҳамда педагогик моделлаштириш асосида такомиллаштирилишига оид таклифлар “Педагогика тарихи ва назарияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети 2026-йил 20-иавгустдаги 11-05-4902/04-сон маълумотномаси). Натижада, Нажмиддин Кубронинг педагогик қарашларидан замонавий таълим-тарбия жараёнида самарали фойдаланишга қаратилган амалий-дидактик технология ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинган.