Қаршиева Шохиста Холиқул қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилида эргатив феълларнинг семантикаси ва валентлиги”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4591.
        Илмий раҳбар: Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
    Расмий оппонентлар: Сулаймонова Нилуфар Жабборовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Давлатова Муҳайё Ҳасановна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилидаги эргатив феълларнинг таснифий, семантик ва валентлик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўтимли ва ўтимсиз конструкцияларда намоён бўладиган аргумент структурасини эргатив алтернация асосида тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилидаги эргатив феъллар тарихий тараққиёти назарий талқинлари тизимлаштирилиб, уларнинг лексик-синтактик табиати (эргатив алтернация, аргументлараро муносабати) асосида уларни анаккузатив, каузатив ва унергатив феъллардан фарқлаш мезонлари, яъни ўтимли-ўтимсиз конструкциялардаги аргумент муносабати, ягона аргументнинг семантик-синтактик мақоми ишлаб чиқилган;
эргатив феълларнинг ўтимлилик ва ўтимсизлик хусусиятлари моҳияти, яъни ўтимсиз феъллар (битта аргументни танлаш), ўтимли феъллар (иккита аргументни танлаш) орқали таркибланиши ва уларнинг эргатив алтернация билан боғлиқлиги аниқланган;
эргатив феълларнинг валентлик хусусиятлари, моновалент ва поливалентлик имкониятлари синтактик ва семантик аргументлар, феълнинг семантикаси ҳамда номинатив бирликларнинг лексик маъносига кўра ўзгариши ва фарқланиши далилланган;
эргатив феълларни онтологик (субстантларнинг ички табиатига боғлиқ хусусиятлари), аргументларининг тематик роллари, предикатнинг конструктив-синтактик реализацияси семантик ва когнитив асос билан алоқадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили эргатив феълларининг семантикаси ва валентлиги тадқиқ этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз тили эргатив феълларнинг тарихий тараққиёти таҳлили, лингвистик ёндашувлари асосида уларнинг лексик-грамматик тавсифини таҳлили натижаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган SUZ-800-21GR-3181 “Reinforcing English Language competence at Karshi State University” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 19-ноябрдаги №04/6389-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа доирасида талабаларнинг касбий компетенциясини шакллантиришда инглиз тили эргатив феълларни онтологик (субстантларнинг ички табиатига боғлиқ хусусиятлари), аргументларининг тематик роллари предикат шакли ўзгариши билан алоқадорлиги очиб берилиши борасидаги тадқиқот натижаларидан лойиҳа доирасидаги “Academic English” курсида самарали қўлланилган.
инглиз тилидаги эргатив феълларнинг семантик ва валентлик хусусиятлари, уларнинг транзитив ва интранзитив конструкцияларда қўлланиш имкониятлари, семантик роллари, аргумент тузилиши ҳамда субект ва обект муносабатларини аниқлаштиришга оид тадқиқот натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 8-сентабрдаги 4/4098-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилидаги эргатив феълларнинг семантик гуруҳлари, валентлик имкониятлари, аргумент тузилиши ҳамда контекстуал қўлланиш хусусиятларига оид тадқиқот натижаларидан лойиҳа доирасида самарали фойдаланилган.
эргатив феълларнинг валентлик хусусиятлари синтактик ва семантик аргументлар ўртасида фаол феъл, пассив қисм, герунд, номинатив бирлик сифатида фарқланиш имкониятлари борасидаги натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бадиий кенгаши ҳисобот йиғилишида, ёш таржимон тўгараги ва адабий кечаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 24-октабрдаги №01-06-/997-сон маълумотномаси). Натижада илмий лойиҳа ишининг мазмуни янги материаллар ва лойиҳа ишланмалари билан бойитилди.
инглиз тилидаги эргатив феълларнинг семантик хусусиятлари, уларнинг валентлик имкониятлари, синтактик ва лексик-семантик ўзига хосликлари, шунингдек эргативлик ҳодисасининг замонавий тилшуносликдаги талқини юзасидан билдирилган илмий фикр ва илмий янгиликлар, хусусан, инглиз тилидаги эргатив феълларнинг ўтимли ва ўтимсиз шаклларда қўлланилиш жиҳатлари, уларнинг валентлик хусусиятлари синтактик ва семантик аргументлар ўртасида фаол феъл, пассив қисм, герунд, номинативе бирлик сифатида фарқланиш имкониятлари “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” ДМнинг “Олтин воҳа” радиоси “Очиқ мулоқот” эшиттириши ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” ДМ 2025-йил 20-декабрдаги №17-05/197-сон маълумотномаси). Натижада, илмий фикр ва хулосалар лойиҳа ишланмаларининг бойитилишига хизмат қилди ва улар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар мазкур лойиҳани амалга оширишда ва унинг бевосита амалиётда қўлланилишига хизмат қилди.
Қарши давлат техника университети “60410200–Бухгалтерия ҳисоби” ва “60410600–Банк иши” бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув жараёнида “Хорижий тил” (инглиз тили) фанидан амалий дарс машғулоти жараёнида, мустақил таълимни ташкил этиш ва назорат саволларини тузишда “English-Uzbek dictionary of ergative verbs” номли инглиз-ўзбек изоҳли луғатидан фойдаланилган (Қарши давлат техника университети 2025-йил 30-декабрдаги № 4059 маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг хорижий тилларни пухта ўзлаштириш ва уларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда креатив ёндашувчанлиги ўқув жараёнида самарали натижа берган.
инглиз тили эргатив феъллари ўтимлилик ва ўтимсизлик хусусиятларининг моҳияти, яъни ўтимсиз феъллар (битта аргументни танлаш), моно ўтимли (иккита аргументни танлаш), икки ўтимли (учта аргументни танлаш) таркиби билан боғлиқ вазифалари диссертациянинг илмий натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сон буйруғи асосида 2023-2024-йилларда бажарилиши назарда тутилган Ал-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2025-йил 24-октабрдаги №03-17-09-982-сон маълумотномаси). Натижада, илмий методик тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилди ва улар асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар фундаментал лойиҳа доирасида ўз аксини топган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish