Чариева Сарвиноз Туйғуновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Профессор Тўра Нафасовнинг илмий мероси”, 10.00.01 - Ўзбек тили (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5486.
Илмий раҳбар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Башорат Баҳриддинова, филология фанлари доктори, профессор; Суюн Каримов, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади профессор Тўра Нафасовнинг илмий меросини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
профессор Т.Нафасовнинг замонавий ўзбек тилшунослиги тараққиётига қўшган ҳиссаси, ўзбек ономастикаси, ўзбек тили тадқиқи ва таълимига оид илмий-назарий қарашлари, шахс ва жой номлари, тил тарихи ва халқ тарихи, тил ва маданият масалаларига тилшуносликнинг муҳим илмий-назарий муаммоси сифатидаги ёндашуви исботланган;
профессор Т.Нафасовнинг ўзбек луғатшунослигининг ривожи ва такомиллашувига имкон берувчи, “Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати”, “Қашқадарё ўзбек халқ сўзлари” луғати, мактаб ўқувчларига мўлжалланган “Ўзбек тили топонимларининг ўқув изоҳли луғати”ини нашр этиш борасидаги хизматларини ўрганиш орқали ўзбек лексикографиясини ривожлантиришдаги ўрни далилланган;
Т.Нафасовнинг номшунослик, шевашунослик, луғатшунослик, фолклоршуносликка оид асарлари, илмий мақолаларини тадқиқ этиш жараёнида библиографияси яратилиб, олимнинг илмий меросидан нафақат тилшунослик, балки адабиётшунослик, фолклор, ареал лингвистика, география, ўлкашунослик, тарих соҳалари вакиллари ҳам фойдаланиш мумкинлиги асосланган;
Т.Нафасовнинг ономастика, ўзбек адабий тили, лингвистик таҳлил бўйича яратган асарлари асосида унинг ўзбек тили амалий грамматикаси, ўзбек ономастикасига қўшган ҳиссаси, олимнинг ўзига хос илмий қарашлари мисоллар орқали далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
тадқиқотдаги профессор Т.Нафасовнинг ўзбек топонимикаси, ономастик лексикографиясига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан олиб борилган 2021–2023-йилларда бажарилган АМ-F3-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан берилган 2026-йил 30-январдаги 04/1-519-сонли маълумотномаси) мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди. Унда олимнинг ономастик мероси орқали топоним, ойконим, этноним, гидроним, антропотопоним, этнотопоним, фитотопонимлар тадқиқи хусусидаги қарашлари ва луғатшунослик бўйича илмий ёндашувлари ўзбек тили амалий грамматикаси ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилгани эътироф этилган;
тадқиқотда илгари сурилган материаллар, ономаст олим Т.Нафасовнинг илмий мероси, жумладан, Республикамизнинг жанубий вилоятлари – Қашқадарё ва Сурхондарё топонимларининг таҳлили, изоҳи, этимологияси ва ясалиши каби жиҳатлари ёритилиб, тадқиқот ишидаги жой номлари бўйича бажарилган таҳлилий хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари айрим кўрсатувлар ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 30-январдаги 01-33/77-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувларнинг илмий савияси ва аҳамияти ошишига хизмат қилган;
Т.Нафасовнинг ўзбек топонимикаси тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳамда янги ёндашув усулларининг вужудга келишидаги хизматлари, олимнинг тил тадқиқи ва таълими билан боғлиқ илмий услубий қарашлари хусусидаги илмий маълумотлардан 2023–2024-йилларга мўлжалланган 2023 КА 171 Mobility Ҳигҳер Education студентс (Эрасмус+) номли грант доирасида самарали ва кенг фойдаланилган. Натижада, грант лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 9-февралдаги 40-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш лойиҳа доирасида олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish