Қодирқулов Нодирбек Ҳамроқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларни ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Дессертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12593.
Илмий раҳбар: Камалов Азамат Жамалович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Озода Сафибуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларни ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мазмуни мақоллардаги панд-насиҳатлар, достон ва ривоятлардаги қаҳрамонлик образлари ҳамда эртаклардаги ахлоқий танлов вазиятларини ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос саралаш орқали уларни Ватанга дахлдорлик, халқ манфаатларига ҳурмат ҳамда фуқаролик масъулиятини тарбиялашга йўналтириш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларни ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш модели мақсадли, мазмуний, жараёнли ва диагностик-натижавий компонентларни “асар мазмунини англаш - қадриятни шахсий муносабат билан боғлаш - амалий фаолиятда намоён этиш” кетма-кетлигига мувофиқлаштириш ҳамда дарс ва дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятнинг узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикаси аудиовизуал материаллар ёрдамида бадиий образларни идрок этиш, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларини қиёсий таҳлил қилиш, муаммоли саволлар ва ролли саҳналаштириш орқали ахлоқий танловни асослаш ҳамда ўзлаштирилган қадриятларни маданий меросни асраш ва жамоага фойдали фаолиятга татбиқ этишга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
халқ оғзаки ижоди воситасида ватанпарварлик тарбияси самарадорлигини баҳолаш методикаси асар ғоясини англаш, шахсий муносабатини асослаш ва амалий топшириқларни масъулият билан бажариш кўрсаткичларини вазиятли топшириқлар ҳамда кузатув орқали юқори (мустақил ва изчил), ўрта (қисман кўмак билан) ва қуйи (мунтазам ёрдам билан) даражаларда аниқлаш ҳамда бошланғич ва якуний натижаларни қиёслаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнларини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларни ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мазмуни мақоллардаги панд-насиҳатлар, достон ва ривоятлардаги қаҳрамонлик образлари ҳамда эртаклардаги ахлоқий танлов вазиятларини ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос саралаш орқали уларни Ватанга дахлдорлик, халқ манфаатларига ҳурмат ҳамда фуқаролик масъулиятини тарбиялашга йўналтириш асосида аниқлаштиришга доир таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ИЛ-662205522 – “Умумтаълим мактабларининг 5–6-синф адабиёт дарсларида IT-технологияларини қўллаш методикаси” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 16-январдаги 01-09/38-сон маълумотномаси). Натижада, 5–6-синф адабиёт дарсларида халқ оғзаки ижоди намуналарини ёш хусусиятларига мос танлаш ва ватанпарварлик тарбиясига йўналтиришнинг методик таъминоти бойитилган;
ўқувчиларни ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш модели мақсадли, мазмуний, жараёнли ва диагностик-натижавий компонентларни “асар мазмунини англаш - қадриятни шахсий муносабат билан боғлаш - амалий фаолиятда намоён этиш” кетма-кетлигига мувофиқлаштириш ҳамда дарс ва дарсдан ташқари тарбиявий фаолиятнинг узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғоялари янги авлод дарсликлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 27-январдаги 01/11-11-56-сон маълумотномаси). Натижада, дарсликларнинг халқ оғзаки ижодидаги ватанпарварлик ғояларини англаш ва уларни дарс ҳамда дарсдан ташқари амалий фаолиятга татбиқ этишга йўналтирилган методик мазмуни бойитилган;
ўқувчиларни халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикаси аудиовизуал материаллар ёрдамида бадиий образларни идрок этиш, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларини қиёсий таҳлил қилиш, муаммоли саволлар ва ролли саҳналаштириш орқали ахлоқий танловни асослаш ҳамда ўзлаштирилган қадриятларни маданий меросни асраш ва жамоага фойдали фаолиятга татбиқ этишга йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид методик таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ИЛ-9524115133-рақамли “Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг 7 йиллик дифференциал технологияси” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 16-январдаги 01-09/38-сон маълумотномаси). Натижада, миллий тарбия технологиясининг халқ оғзаки ижоди орқали ахлоқий танловни асослаш ва қадриятларни ижтимоий фойдали фаолиятга татбиқ этишга оид методик таъминоти бойитилган;
халқ оғзаки ижоди воситасида ватанпарварлик тарбияси самарадорлигини баҳолаш методикаси асар ғоясини англаш, шахсий муносабатини асослаш ва амалий топшириқларни масъулият билан бажариш кўрсаткичларини вазиятли топшириқлар ҳамда кузатув орқали юқори (мустақил ва изчил), ўрта (қисман кўмак билан) ва қуйи (мунтазам ёрдам билан) даражаларда аниқлаш ҳамда бошланғич ва якуний натижаларни қиёслаш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғоялари Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларидаги умумтаълим мактаблари амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-мартдаги 04-37-953-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ватанпарварликка оид билимлари, шахсий муносабати ва амалий хатти-ҳаракатларидаги ўзгаришларни даражалар бўйича қиёсий баҳолашнинг диагностик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish