Кадиров Абдурашид Абдуганиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш футболчиларнинг психо-физиологик хусусиятларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped.3241.
Илмий раҳбар: Ахматов Махмуд Салихович, биология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: О Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эштаев Сергей Анварович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш футболчиларнинг психофизиологик хусусиятларини ривожлантириш орқали мусобақа самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
13-14 ёшли футболчиларнинг психофизологик хусусиятларини ривожлантириш мақсадида жисмоний сифатлар, техник-тактик, психологик ва тикланиш тадбирларини мавсумий йиллик босқичларга рацион тақсимлаган ҳолда макросикл кесимида босқичли ривожлантириш ҳисобига функсионал тайёргарлигини оширилган;
ёш футболчиларнинг тўп билан ҳаракатланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган визуал сигналларга кўра белгиланган старт чизиғидан беш метр оралиқда жойлашган тасодифий сигнал генератор ёритиш конуси ишорасига кўра тепиш ва эхо (эшитиш) махсус машқларидан машғулотнинг асосий қисмида фойдаланиш натижасида дарвозага аниқ зарба бериш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш футболчиларнинг мусобақа фаолияти натижадорлигини ошириш мақсадида овқатланиш рациони, тикланиш тадбирлари, турли шиддатларда югуриш ҳамда қисқа вақтли ўйинларни мужассам этган ҳафталик микросикл дастурини мусобақа олди тайёргарлик босқичида қўллаш ҳисобига ўйин давомида барқарор жисмоний ҳолатни намоён қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
13-14 ёшли футболчиларнинг тайёргарлик турлари ва функсионал имкониятларини кенгайтириш мақсадида аналитик, когнитив, тезлик, инновацион тренинг компонентларини ўз ичига олган “AKTI-FIT” комплекс услубият дастури орқали ўйин жараёнида тезкор таҳлил ва самарали стратегик қарор қабул қилиш компетенцияси шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш футболчиларнинг психофизиологик хусусиятларини ривожлантириш орқали мусобақа самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат:
13-14 ёшли футболчиларнинг психофизологик хусусиятларини ривожлантириш мақсадида жисмоний сифатлар, техник-тактик, психологик ва тикланиш тадбирларини мавсумий йиллик босқичларга рацион тақсимлаган ҳолда макросикл кесимида босқичли ривожлантириш бўйича таклифлар Олмазор тумани “Тошкент ёш гвардиячилар” болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқув-машғулотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-16/11203-сон маълумотномаси). Натижада, функсионал тайёргарлиги ўртача 14,3-15,6 % га ошган ҳамда ишончлик даражаси (П<0,05) га ўзгарган;
ёш футболчиларнинг тўп билан ҳаракатланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган визуал сигналларга кўра белгиланган старт чизиғидан беш метр оралиқда жойлашган тасодифий сигнал генератор ёритиш конуси ишорасига кўра тепиш ва эхо (эшитиш) махсус машқларидан машғулотнинг асосий қисмида фойдаланиш бўйича тавсиялар Тошкент шаҳар Олмазор тумани спорт мактаби ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил
6-ноябрдаги 03-16/11203-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тайёргарлик ўртача 12,6 % га яхшиланган;
ёш футболчиларнинг мусобақа фаолияти натижадорлигини ошириш мақсадида овқатланиш рациони, тикланиш тадбирлари, турли шиддатларда югуриш ҳамда қисқа вақтли ўйинларни мужассам этган ҳафталик микросикл дастурини мусобақа олди тайёргарлик босқичида қўллаш бўйича таклифлар Тошкент вилояти Тошкент тумани спорт мактаби йиллик машғулот режаси ҳамда мусобақа олди машғулот (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-16/11203-сон маълумотномаси). Натижада, о мусобақа фаолияти давомида психофизиологик кўрсаткичлари яхшиланган ва мусобақа натижалари 18 % га яхшилашга эришилган;
13-14 ёшли футболчиларнинг тайёргарлик турлари ва функсионал имкониятларини кенгайтириш мақсадида аналитик, когнитив, тезлик, инновацион тренинг компонентларини ўз ичига олган “AKTI-FIT” комплекс услубият дастури бўйича таклифлар Андижон вилояти Балиқчи тумани спорт мактаби ўқув машқ ва мусобақа олди машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-16/11203-сон маълумотномаси). Натижада, стратегияни танлаш кўникмалари ва мусобақа натижадорлиги 19 % га ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish