Жорабеков Тимур Kewnimjaevichning
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли технологиялардан фойдаланиб қорақалпоқ фонетикасини ўқитиш методикасини такомиллаштириш (силлабемик ҳодисалар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped11996.
Илмий раҳбар: Норов Абдисаит Мурадович, техника фанлари бўйича PhD, дотсент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.T.04.02.
Расмий оппонентлар: Мамаражабов Мирсалим Элмурзаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Шинназарова Соадат Жубатхановна, филология фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ тили фонетикасини ўқитишда рақамли технлогиялардан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш ва олий таълим тизимига татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ тилидаги сўзларнинг фонетик хусусиятлари тизимли равишда тадқиқ этилиб, уларнинг просодик элементлари ҳамда силлабик ҳодисаларини акс эттирувчи лингвистик моделлар ишлаб чиқилган, хусусан, бўғин тузилиши, урғу ва оҳанг каби просодик бирликларнинг ўзаро муносабати фонетик ва фонологик жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларнинг консептуал модели илмий асосда ишлаб чиқилган;
қорақалпоқ тилининг фонетик қонуниятлари ва фонотактик хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўзбек тилшунослигида ишлаб чиқилган силлабема модели асосида қорақалпоқ тилидаги полисиллабик сўзлар учун автоматик бўғин ажратиш методлари ва алгоритмлари модификация қилинган ҳамда амалий татбиқ этиш имкониятлари кенгайтирилган;
қорақалпоқ тилининг фонетик қоидаларига мувофиқ силлабемик ҳодисаларни моделлаштирувчи интерактив дастурий восита яратилган, мазкур дастурий воситани таълим жараёнига жорий этиш бўйича илмий-методик асослар ишлаб чиқилган, фонетик билимларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи рақамли муҳит яратилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг лисоний саводхонлигини оширишга, фонетик компетенцияси ва нутқий малакаларини ривожлантиришга, қорақалпоқ тили фанини ўқитиш сифатини таъминлашга хизмат қиладиган рақамли технологиялардан илмий-амалий фойдаланиш орқали қорақалпоқ тили фонетикасини ўқитиш жараёни такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ фонетикасини ўқитишда рақамли технологиялардан фойдаланишга оид илмий жиҳатдан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
қорақалпоқ тили фонетикасини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қиладиган “Силлабема платформаси” номли электрон дастур “Қурилишда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи асосидаги №413668503576465188 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада қорақалпоқ тили фонетик қоидаларига биноан силлабемик ҳодисалар учун интерфаол дастурий воситалар яратиш бўйича талабаларнинг амалий билим, кўникма ва малакасини ошириш имконияти кенгайтирилган;
қорақалпоқ тили фонетикасини рақамли интерактив дастурий воситалар ёрдамида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қиладиган “Sillabema platformasi web interfeysi” номли электрон дастур “Қурилишда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи асосидаги №413668503576465188 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада қорақалпоқ тили фонетик қоидаларига биноан силлабемик ҳодисалар учун интерфаол дастурий воситалар яратиш самарадорлиги оширилган;
қорақалпоқ тилининг фонетик қоидаларига биноан силлабемик ҳодисалар учун интерактив дастурий воситалар яратиш ва рақамли технологиялар асосида таълим тизимига татбиқ этиш методларини такомиллаштиришга оид таклиф ҳамда тавсиялар “Қурилишда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи асосидаги №413668503576465188 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада фанларни ўқитишда педагогик дастурий воситалардан фойдаланишнинг методик ва дидактик имкониятларини аниқлаштиришга эришилган;
қорақалпоқ тилидаги нутқ товушларининг фонетик ҳамда силлабик хоссаларига асосан моносиллабик ва полисиллабик сўзлар аниқ тизимга келтирилиб, уларни бўғинга ажратишнинг лингвистик ва лингво-математик моделлари асосида “Syllables.uz” номли интерактив web-иловани яратишга оид таклифлар “Қурилишда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи асосидаги №413668503576465188 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг лисоний саводхонлигини ошириш орқали қорақалпоқ тили фонетикасини ўқитиш самарадорлиги кўтарилган;
полисиллабик сўзларни бўғинларга автоматик ажратишнинг лингвистик ва лингво-математик моделлари асосида яратилган “Syllables.uz” номли интерактив дастур ва тадқиқот натижасида олинган таклиф-тавсиялар Навоий давлат университети, Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Қарши давлат университетларида жорий этилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-ноябрдаги 11-05-6668/04-сонли маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ фонетикасини рақамли технологиялар асосида ўқитиш орқали талабаларнинг лисоний саводхонлигини ошириш самарадорлиги умумий ҳолда 13% га кўтарилган.