Торешов Дауранбек Бахитбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак йўл муҳандисларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped11178.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаев Ботир Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак йўл муҳандисларининг касбий компетенцияларини яратишга ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак йўл муҳандисларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари интегратив ахборот ресурсларидан рационал фойдаланиш тизимини рақамли таълим жараёнининг шаклланиш ва ривожланиш босқичларига адаптив мувофиқлаштириш, полимодал ташкилий структуранинг функсионал хусусиятларини компетенциявий тайёргарлик мазмунига интеграциялаш, таълим муҳитининг омиллари ва функцияларини касбий фаолият моделларига конвергент уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак йўл муҳандисларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминоти мазмуни образли тасаввур кўникмаларини таълимий мақсадларга мувофиқ визуаллаштириш, виртуал ва реал ҳаракат майдонларининг ички чегараси траекторияларини муҳандислик моделлаштириш талабларига мувофиқ аниқлаштириш, эргономик ва дизайн ечимларини рақамли ўқув муҳитининг функсионал талабларига адаптив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида бўлажак йўл муҳандисларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш модели тизимли ва фаолиятли ёндашувларнинг дидактик хусусиятларини касбий тайёргарлик мазмунига конвергент интеграциялаш, дидактик тамойилларни (мослашувчанлик, интерактивлик, амалиётга йўналганлик, мултимедиалик) рақамли муҳитнинг функсионал талабларига имплементациялаш, таркибий босқичларини компетенцияларни изчил шакллантириш траекториясига адаптив мувофиқлаштириш ва ягона интегратив тизимга синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида бўлажак йўл муҳандисларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикаси ва самарадорлиги прогностик моделлаштириш воситаларини босқичма-босқич шакллантириш траекторияларига интеграциялаш, назорат қилувчи топшириқ ва тестларни компетенция индикаторларига дифференциал имплементациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак йўл муҳандисларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак йўл муҳандисларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари интегратив ахборот ресурсларидан рационал фойдаланиш тизимини рақамли таълим жараёнининг шаклланиш ва ривожланиш босқичларига адаптив мувофиқлаштириш, полимодал ташкилий структуранинг функсионал хусусиятларини компетенциявий тайёргарлик мазмунига интеграциялаш, таълим муҳитининг омиллари ва функцияларини касбий фаолият моделларига конвергент уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Автомобил жолларıнıń қапламаларıн қурıw (қорақалпоқ тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан берилган 470101-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак йўл муҳандисларини касбий компетенцияларни ривожлантиришга ўргатиш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак йўл муҳандисларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминоти мазмунини образли тасаввур кўникмаларини таълимий мақсадларга мувофиқ визуаллаштириш, виртуал ва реал ҳаракат майдонларининг ички чегараси траекторияларини муҳандислик моделлаштириш талабларига мувофиқ аниқлаштириш, эргономик ва дизайн ечимларини рақамли ўқув муҳитининг функсионал талабларига адаптив интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Автомобил жолларıнıń қапламаларıн қурıw (қорақалпоқ тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан берилган 470101-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, йўл муҳандисларининг автомобил йўлларини қуриш ва эксплуатацияси фанидан ўқув ахборотлари билан ишлаш компетенцияси ривожлантирилган;
дастурий таъминот воситасида бўлажак йўл муҳандисларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш моделини тизимли ва фаолиятли ёндашувларнинг дидактик хусусиятларини касбий тайёргарлик мазмунига конвергент интеграциялаш, дидактик тамойилларни (мослашувчанлик, интерактивлик, амалиётга йўналганлик, мултимедиалик) рақамли муҳитнинг функсионал талабларига имплементациялаш, таркибий босқичларини компетенцияларни изчил шакллантириш траекториясига адаптив мувофиқлаштириш ва ягона интегратив тизимга синхронлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Автомобил жолларıнıń қапламаларıн қурıw (қорақалпоқ тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан берилган 470101-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, касбий компетенцияларни ривожлантириш методикаси рақамли технологиялар асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида бўлажак йўл муҳандисларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикаси ва самарадорлигини прогностик моделлаштириш воситаларини босқичма-босқич шакллантириш траекторияларига интеграциялаш, назорат қилувчи топшириқ ва тестларни компетенция индикаторларига дифференциал имплементациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Автомобил жолларıнıń қапламаларıн қурıw (қорақалпоқ тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан берилган 470101-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, касбий компетенцияларни баҳолаш мезонлари ва диагностик кўрсаткичлари аниқлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish