Оразов Адилбай Оринбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қорақалпоқ халқ чечанлик сўзлари (Генезиси. Жанрий хусусияти. Поетикаси), 10.00.08. – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Fil5860.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палимбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.05/2025.27.12.Fil.l6.01.
Расмий оппонентлар: Керуенов Турганбай Аразметович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Алламбергенова Инабат Хасанбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент. Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ чечанлик сўзларининг тарихини ва жанрий хусусиятларини ўрганиш ва ижтимоий-прагматик ролини аниқлаш, шунингдек, чечанлик сўзларининг поетик усуллари (метафора, эпитет, параллелизм ва б.) ва прагматик функцияларини тавсифлаш, келажакда сақлашга ва илмий муомалага киритишга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ чечанлик сўзлари жанрий-типологик жиҳатдан мустақил жанр сифатида асосланиб, улар мазмуний кўламига кўра чечанлик бағишлов, чечанлик панд-насиҳат ҳамда ҳакамлик сўзлари каби гуруҳларга тизимлаштирилган ҳолда ойдинлаштирилган;
қорақалпоқ чечанлик сўзлари янги назарий нуқтаи назардан халқнинг маданий коди ва анъанавий ҳуқуқий онг феномени, яъни ижтимоий тартибни тартибга солувчи механизм сифатидаги назарий-илмий тушунчаси очиб берилган;
қорақалпоқ ва бошқа туркий халқларнинг чечанлик сўзларининг мазмуни ва тузилишининг типологик ўхшашликлари қиёсий усулда аниқланиб, уларнинг бир-бирига хос миллий хусусиятлари ойдинлаштирилган;
қорақалпоқ чечанлик сўзларининг имплитсит ва эксплитсит маънолари, дидактик сифатлари, уларда қўлланилган аллюзиялар ва эвфемизмларнинг, мақол-матал ва топишмоқларнинг тингловчига таъсир этиш усуллари ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Қорақалпоқ халқ чечанлик сўзлари (Генезиси. Жанр хусусияти. Поетикаси)” мавзусидаги тадқиқот асосида олинган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
қорақалпоқ чечанлик сўзларининг жанрий-типологик жиҳатдан мустақил жанр сифатида эътироф этилиши, уларнинг мазмунига кўра чечанлик бағишлов (ҳазил-мутойиба, танқид қилиш, эшиттириш), чечанлик панд-насиҳат (мақол-матал, масал, топишмоқ, савол-жавоб) ва ҳакамлик сўзлари (ер, хун, мол низолари) каби уч асосий гуруҳга бўлиб ўрганилганлигига оид назарий хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025 йил “Қорақалпоғистонда яшовчи турли миллатларга мансуб аҳоли вакилларига (қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман) хос бўлган маросим фолклори” Илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 13-майдаги №207/1-сон маълумотномаси);
қорақалпоқ халқ чечанлик сўзларининг жанр хусусиятлари, генезиси ва поетикасини аниқлаштиришга доир таклиф ҳамда тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йилга мўлжалланган иш режаси бандлари ижросини таъминлашда назарий-методологик асос сифатида, жумладан, “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги топшириқлар доирасида миллий жировчилик ва достончилик санъатининг ноёб намуналарини асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб қилишда фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 19-февралдаги 7-03/352-сонли маълумотномаси). Натижада муаллифнинг илмий ишларидаги янгиликлар ўрта махсус таълим муассасаларининг маънавият дарсларига, фолклор ва этнография фани бўйича маърузалар сифатини такомиллаштиришга, ёшларни миллий ўзликни англаш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби таълим жараёнларига татбиқ қилинди;
қорақалпоқ халқ чечанлик сўзларининг генезиси ва поетикасига оид илмий-назарий қарашлардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг қорақалпоқ тилидаги “Assalawma алейкум, Қарақалпақстан” ва “Doretiwshilik sawbet” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда ҳамда аҳоли, айниқса, ёш авлод ўртасида миллий меросни тарғиб қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2026-йил 19-февралдаги 05-22/93-сонли маълумотномаси). Натижада халқ чечанлик сўзларининг ижтимоий-тарбиявий аҳамияти, миллий ғурур ва миллий ўзликни англашдаги ўрни кенг жамоатчиликка илмий асосда таништирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish