Давронова Зоҳида Зоҳид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чигитни бентонит гили билан қобиқлаб экиш ҳамда баргидан суспензия қилиш меъёр муддатларининг ҳосилдорликка таъсири (Навоий вилояти мисолида)”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Qx1789
Илмий раҳбар: Болтаев Сайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/2025.27.12.Qx.14.01.
Расмий оппонентлар: Остоноқулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Султанова Зулфия Султановна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроиновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Навоий вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида бентонит гили асосида чигитни қобиқлаб экишнинг оптимал меъёрларини аниқлаш, шунингдек, ғўзани баргидан озиқлантириш учун энг мақбул суспензия таркиби ва қўллаш муддатларини илмий асослаш орқали ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Навоий вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқларида бентонит гиллари билан чигитни қобиқлаб экишнинг мақбул меъёрлари ўрганилган ҳамда ниҳоллар униб чиқиш динамикасига таъсири аниқланган;
чигитни 100 kg/t меъёрида бентонит гили билан қобиқлаб экиш уруғларнинг унувчанлигини жадаллаштириб, дала шароитида ниҳолларнинг назорат вариантига нисбатан 2 - 3 кун эрта униб чиқишини таъминлагани исботланди;
ғўзани ўсув даври давомида 3 марта бентонит гили асосида тайёрланган суспензия билан 1,5 kg/ga меъёрда қўшимча озиқлантириш самарали эканлиги аниқланган;
чигитни қобиқлаб экиш ва ўсув даври давомида бентонит гили асосида тайёрланган суспензия билан қўшимча баргидан озиқлантирганда ғўза барг sathi, бир ўсимликнинг қуруқ массаси ҳамда фотосинтез соф маҳсулдорликнинг юқори бўлиши исботланган;
чигитни бентонит гиллари билан қобиқлаб экиш ва ўсув даврида баргидан суспензия билан қўшимча озиқлантирилганда ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва тола сифатига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган;
ушбу агротехнологиялар орқали Навоий вилояти тупроқ - иқлим шароитида ғўза парваришида чигитни қобиқлаб экиш ҳамда баргидан озиқлантиришнинг иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Навоий вилоятидаги суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида маҳаллий бентонит гилларидан самарали фойдаланган ҳолда чигитни қобиқлаб экишнинг оптимал меъёрлари ҳамда баргидан озиқлантириш учун мақбул суспензия таркибини аниқлаш ва қўллаш меъёр муддатлари бўйича олиб борилган тадқиқотлари асосида:
Деҳқон ва фермер хўжаликларига қўлланма сифатида пахта етиштиришда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятлари яратиш мақсадида “Бентонит гилларидан фойдаланган ҳолда ғўза ҳосилдорлигини ошириш бўйича” тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 - йил 12 декабрдаги 05/04 - 04 - 922-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Навоий вилоятида ўрта толали пахта етиштирувчи агрокластерлар ва фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Типик бўз тупроқлар шароитида ўрта толали C - 01 ғўза нави чигити бентонит гиллари билан қобиқлаб экиб, ўсув даври давомида уч маротаба баргига бентонитли суспензия қўллашнинг самарали технологияси Навоий вилоятида жами 111.0 га майдонда жумладан, “Деҳқон ота” фермер хўжалигида 24.0 га, “Х.Олтин дон” фермер хўжалигида 25.0 га, “Остона бобо” фермер хўжалигида 20.0 га майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 - йил 12 декабрдаги 05/04 - 04 - 922 - сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилган ишланмалар асосида “Деҳқон ота” ва “Х.Олтин дон” фермер хўжаликларининг типик бўз тупроқлари шароитида чигитни 100 kg/t бентонит гили билан қобиқлаб экиб ҳамда ўсув даври давомида уч марта 1,5 kg/ga меъёрда баргига бентонитли суспензия қўлланган вариантда ҳосил 45,0 - 41,9 s/ga ни ташкил этиб, қўшимча ҳосил 29,7 - 19,4 % ни ва рентабеллик 29,0 - 21,5 % га юқори бўлганлиги аниқланди;
Типик бўз тупроқлар шароитида ўрта толали C - 01 ғўза нави чигити бентонит гиллари билан қобиқлаб экиб, ўсув даври давомида уч маротаба баргига бентонитли суспензия қўллашнинг самарали технологияси вилоятнинг Навбаҳор туманидаги “Қамар ёғдуси” фермер хўжалигининг 42.0 га майдонида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 - йил 12 декабрдаги 05/04 - 04 - 922 - сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилган ишланмалар асосида Навбаҳор тумани ишлаб чиқариш шароитида “Қамар ёғдуси” фермер хўжалигидаги тажриба участкаларида ҳосилдорлик 41,2 - 42,0 s/ga ни ташкил этиб, назорат участкаларига нисбатан 9,3 - 8,0 s/ga ни ташкил этиб, рентабеллик 29,1 - 23,5 % га тенг бўлди.