Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Шуҳрат Махсадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд вилояти шароитида ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига маҳаллий калий ўғитининг самарадорлигини ўрганиш”, 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Qx8.
Илмий раҳбар: Орипов Раззоқ, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Назаров Ренат Саидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Тиллабеков Ботир Хасанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилоятининг алмашинувчан калий билан ўртача ва кам даражада таъминланган типик ва ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида маҳаллий калийли ўғитнинг мақбул меъёрларини аниқлаш асосида ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилояти шароитида алмашинувчан калий билан турлича таъминланган типик ва ўтлоқи-бўз тупроқларида маҳаллий калийли ўғитни қўллаш меъёрлари ишлаб чиқилган;
алмашинувчан калий билан кам таъминланган типик бўз тупроқларда N250P175 фонида самарали таъсир этувчи калийли ўғитни 120-150 кг/га меъёрининг ижобий таъсири аниқланган;
алмашинувчан калий билан ўртача таъминланган ўтлоқи-бўз тупроқларда N250P175 фонида маҳаллий калийли ўғитни 90–120 кг/га меъёри қўллашнинг самарадорлиги исботланган;
«Омад» ва «Бухоро-102» навлари бўйича ғўзанинг барг сони, уларнинг ассимиляцион юзаси, экинларнинг фотосинтетик потенциали (ЭФП), фотосинтетик соф маҳсулдорлик (ФСМ), фотосинтетик актив радиация коэффициенти (Кфар)га калий ўғитининг таъсири аниқланган;
тажрибаларда ғўзанинг «Омад» ва «Бухоро-102» навларида ҳосил элементларининг шаклланиши, ҳосилдорлиги ва толанинг технологик кўрсаткичларига маҳаллий калийли ўғити меъёрларининг таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига маҳаллий калийли ўғитининг самарадорлигини аниқлаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
пахтачилик фермер хўжаликлари учун «Пахтачиликда маҳаллий хомашё асосида олинган калийли ўғитни қўллаш бўйича тавсиянома» тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 13 майдаги  02/020-136-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилган;
маҳаллий калийли ўғитини NP фонида гектарига 90-120 кг меъёрида қўллаш технологияси Самарқанд вилояти Пайариқ ва Иштихон туманларида жами 109 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 13 майдаги 02/020-136-сон маълумотномаси). Натижада ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида ғўза ҳосилдорлиги ўртача гектарига 33,7–35,4 центнерни ташкил этган ва 400968–454570 сўмгача соф фойда олиш таминланган, рентабеллик даражаси 19,7–22,8 фоизни ташкил этган;
 NP фонида калийли ўғитни гектарига 120–150 кг меъёрида қўллаш технологияси Пастдарғом туманида жами 59,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 13 майдаги  02/020-136-сон маълумотномаси). Натижада типик бўз тупроқлар шароитида ҳосилдорлик ўртача 32,7–34,8 центенрни ташкил этган ва 933303–1018979 сўмгача соф фойда олишни таъминланган ҳамда рентабеллик даражаси эса 19,3–22,2 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish