Sayt test rejimida ishlamoqda

Санакулова Барногул Ризақуловнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Кичик тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш», 08.00.07 – Молия. Бухгалтерия ҳисоби (иқтисодиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: иқтисодиёт фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.I33.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: А.В.Ваҳобов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, 16.07.2013.I.31.01.

Расмий оппонентлар: Ш.А.Тошматов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; О.К.Иминов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; О.Қ.Абдурахмонов, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади – кичик тадбиркорлик субъектлари  фаолиятини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш орқали мамлакатимизда эришилаётган барқарор иқтисодий ўсишнинг узлуксизлигини таъминлашга йўналтирилган илмий-услубий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

сўнгги йилларда ягона солиқ тўлови бўйича жорий этилган энг кам меъёрий миқдорларнинг янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолиятига таъсир доираси баҳоланган;

жорий этилган энг кам меъёрий миқдорларнинг янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолиятига таъсир доирасини камайтириш мақсадида тадбиркорлик фаолиятининг дастлабки олти ойи давомида мазкур меъёрларни қўлламаслик бўйича амалий таклифлар асослаб берилган;

улгуржи ва чакана савдони амалга оширувчи савдо корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкасини унификация қилиш бўйича таклифлар асослаб берилган;

амалдаги солиққа тортиш тартиблари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кичик тадбиркорлик субъектларида солиқ юки даражасини оптималлаштириш бўйича солиқ менежменти тадбирлари ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Кичик тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш масалаларига бағишланганилмий тадқиқот ишининг натижалари асосида:

янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларида ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловни ҳисоблашда давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, олти ой давомида энг кам миқдорларни жорий этмаслик таклифи солиққа тортиш амалиётига татбиқ этилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 5 майдаги №01/4-8511-сон далолатномаси). Ушбу таклиф 2015 йил биринчи чорак маълумотларига кўра, республика бўйича янги ташкил этилган 17 мингта кичик корхонада қўлланилиб, қўшимча маблағларнинг мазкур субъектлар тасарруфида қолдирилиши ва фаолиятларини ривожлантириш учун қайта инвестиция қилинишига замин яратган;

улгуржи ва чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи савдо корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкасини унификация қилиш таклифи амалий фаолиятга жорий этилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 5 майдаги №01/4-8511-сон далолатномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида бюджетга қўшимча маблағлар тушишига ҳамда улгуржи ва чакана савдони амалга оширувчи кичик корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиришга эришилган;

кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ менежменти тадбирларининг қўлланиши натижасида корхона зиммасидаги солиқ юки даражаси ўтган йилга нисбатан 2,5 фоизли пунктга пасайган (МЧЖ шаклидаги «Karmana gips mahsulotlari» Ўзбекистон-Канада қўшма корхонасининг 2015 йил 16 апрелдаги №5-113-сон далолатномаси);

«Кичик бизнес ва тадбиркорликни солиққа тортиш» фани бўйича дарслик олий таълим тизимига жорий этилган (ISBN 978-9943-13-478-2).

Yangiliklarga obuna bo‘lish