Қорабоев Турғунали Абдужалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Баҳорги муддатда экилган сабзавот экинларидан сўнг такрорий ғўза парваришлаш технологияси”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Qx1266
Илмий раҳбар: Нурматов Норқобил Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, дотсент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/2025.27.12.Qx.14.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Шухрат Махсадович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент; Маҳмудов Ўткир Ҳайдарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроиновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятининг ўтлоқилашиб бораётган тақирсимон тупроқлар шароитида турли минерал ўғитлар меъёрларида озиқлантирилган баҳорги сабзавот экинларидан сўнг такрорий ғўза парваришлаш технологиясини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхондарё вилоятининг ўтлоқилашиб бораётган тақирсимон тупроқлари шароитида ерлардан унумли фойдаланиб ош лавлагининг Ф1 Боро дурагайи, редисканинг Ф1 Тинто дурагайи, кашничнинг Орзу навлари турли меъёрларда минерал ўғитлар билан озиқлантирилиб парваришланган майдонларда ингичка толали ғўзанинг Термиз-202 навидан юқори ҳосил етиштириш технологияси ишлаб чиқилган;
баҳорги муддатда экилган ош лавлагига Н₁₇₅П₁₇₅К₉₀ kg/ga, редиска Н140П160К100 kg/ga ва кашнич Н60П90К50 kg/ga меъёрда минерал ўғитлар билан озиқлантирилганда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши жадаллашиб, ош лавлаги илдиз мева ҳосили 390,0 s/ga, редиска илдиз мева ҳосили 215,3 s/ga ва кашничнинг барг ҳосили 80,0 s/ga олинганлиги аниқланган;
баҳорги муддатда экилган ош лавлагига Н₁₇₅П₁₇₅К₉₀ kg/ga, редиска Н140П160К100 kg/ga ва кашнич Н60П90К50 кг kg/ga меъёрда юқори озиқланиш фонида парваришланган майдонларга ғўза экилганда ниҳоллар 78,3 - 81,4 - 82,5 % униб чиққан ҳолда, кам ўғит меъёри қўлланилган вариантларга нисбатан ниҳоллар униб чиқиши 0,3 - 0,6 - 2,0 % кўп бўлган ҳамда ўсиши, ривожланиши жадаллашиб, вариантларга мос ҳолда ғўзанинг бўйи 2,4 - 3,6 см га, ҳосил бўғинлар сони 0,1 - 0,2 донага, кўсаклар сони 0,2 - 0,3 донага, шундан очилгани 1,6 - 2,3 % га кўп бўлиши аниқланган;
баҳорги муддатда экилган кашнич юқори Н60П90К50 kg/ga минерал ўғитлар билан парваришланган майдонга такрорий ғўза экилганда қуруқ вазни энг юқори кўрсаткичга эга бўлиб, шоналаш даврида 10,2 г, гуллаш даврида 27,3 г, ўсув даври охирида пояси 19,7 г, барглари 20,1 г, чаноқлари 19,3 г, пахта ҳосили вазни 20,7 г жами қуруқ вазни 79,8 г ни, барг юзаси шоналаш даврида 30,6 см2, гуллаш даврида 141,1 см2, ўсув даври охирида 104,3 см2 га ошганлиги ҳамда пахта ҳосили гектар ҳисобига 27,8 с ни ташкил қилиб, бошқа вариантларга нисбатан пахта ҳосили 1,2-6,0 s/ga юқори бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Баҳорги муддатда экилган сабзавот экинларидан бўшаган майдонга ингичка толали ғўза экиб парваришлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Баҳорги муддатда турли минерал ўғитлар меъёрларида парваришланган кашничдан сўнг такрорий ғўза етиштириш технологияси Сурхондарё вилоятида жами 127,0 гектар майдонда жумладан Жарқўрғон тумани “Аббос АР” фермер хўжалигида 23,0 гектар, “Оқаланг барака” фермер хўжалигида 22,0 гектар туман бўйича жами 45.0 гектар майдонга жорий қилинди (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/04 - 04 - 777 - сон маълумотномаси). Натижада тумандаги “Аббос АР” фермер хўжалигида баҳорги муддатда экилган кашнич минерал ўғитлар билан Н60П90К50 kg/ga меъёрда қўлланилиб парваришланган майдонга ғўза экилганда пахта ҳосили 27,1 s/gani ташкил этиб, назоратга нисбатан 3,3 s/ga юқори ҳосил олиниб 25,6% рентабелликка эришилган;
Термиз тумани “Шароф Мохинур” фермер хўжалигида 21,0 гектар, “Янгиариқ Қорахон” фермер хўжалигида 24,0 гектар туман бўйича жами 45.0 гектар майдонга жорий қилинди (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/04 - 04 - 777 - сон маълумотномаси). Натижада тумандаги “Янгиариқ Қорахон” фермер хўжалигида кашнич минерал ўғитлар билан Н60П90К50 kg/ga меъёрда қўлланилиб парваришланган майдонга ғўза экилганда пахта ҳосили 26,7 s/gani ташкил этиб, назоратга нисбатан 3,1 s/ga юқори ҳосил олинган;
Шеробод тумани “Абдулла Мухаммад Асилбек” фермер хўжалигида 19,0 гектар, “Абдуносир келажак сари” фермер хўжалигида 18,0 гектар туман бўйича жами 37.0 гектар майдонга жорий этилди. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/04 - 04 - 777 - сон маълумотномаси). Натижада тумандаги “Абдулла Мухаммад Асилбек” фермер хўжалигида кашнич минерал ўғитлар билан Н60П90К50 kg/ga меъёрда қўлланилиб парваришланган майдонга ғўза экилганда пахта ҳосили 28,2 s/gani ташкил этиб, назорат вариантга нисбатан 2,8 s/ga юқори ҳосил олинганлиги аниқланган.