Отажонов Ботирбек Ашуралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “mouth/og‘из” консепти лисоний тасвирий воситалари чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3178.
Илмий раҳбар: Абдувалиев Муҳамаджон Арабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Отажонов Неъматилла, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “Mouth/Og‘из” консепти лисоний манзарасини ташкилловчи бирликларнинг лингвокогнитив, лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида mouth/og‘из консептини ифодаловчи лексик, морфологик, фразеологик, синтактик лисоний тасвирий воситаларнинг майдоний табиати, ядроси, периферия қисмлари ҳамда уларни ташкил этувчи бирликлар номенклатураси аниқланган; инглиз ва ўзбек тилларида mouth/og‘из консептини воқелантирувчи сўз, сўз бирикмалари, фразеологик бирикмалар, синтактик қурилмаларнинг структур-семантик, функсионал аспектларига алоқадор тиллараро изоморф ва алломорф жиҳатлар очиқлаб берилган; инглиз ва ўзбек тилларида mouth/og‘из консептининг овқатланиш, сўзлаш ёки овоз чиқариш учун хизмат қиладиган бўшлиқ, кириш-чиқиш жойи, бирор нарсанинг очиқ жойи, тажрибасизлик, сергаплик, камгаплик, мақтанчоқлик дифференциал белги-хусусиятлари аниқланган; mouth/og‘из компонентли фразеологик ва паремиологик бирликларнинг лингвопрагматик, лингвомаданий жиҳатлари, уларнинг таржимада эквивалентини топиш, дескриптив ҳамда маданий мослаштириш ёрдамида қайта яратиш усулларининг самарадорлиги асослаб берилган. IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида “mouth/og‘из” консептининг лисоний манзарасини ташкилловчи бирликларнинг лингвокогнитив, лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: инглиз ва ўзбек тилларида mouth/og‘из консептининг лингвокогнитив таҳлили асосида аниқланган дифференциал белги-хусусиятлари ҳамда консепт назариясига доир асосий қарашларга оид хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборотқидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томинидан 2025-йил 28-феврал куни берилган № 04/1-780-сонли маълумотнома). Натижада “mouth/og‘из” компонентли фразеологик бирликлар ва паремиялар таҳлили асосида ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализаторига семантик маълумотлар базасини бойитиш имконияти яратилган;
инглиз ва ўзбек тилларида аниқланган mouth/og‘из консептини ифодаловчи лисоний тасвирий воситаларнинг майдоний табиати, мазкур консепт майдонининг ядро, периферия қисмлари ҳамда уларни ташкил этувчи бирликларга, фразеологик бирликлар ва паремияларнинг инглиз ва ўзбек халқлари миллий онгида мавжуд архетип тасаввурлар умуминсоний ва миллий, ижобий, салбий ва бетараф эканлиги, уларда халқнинг интеллектуал ва ҳаётий тажрибаси, донишмандлиги, маънавий дунёси, аҳлоқ-одоб стереотиплари ўз ифодасини топишига оид қарашлари ва хулосаларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ- 201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2025-йил 22-январда берилган 04/1-260–сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида талабалар учун ўзбек ва инглиз тилларида тузилган дастур ва ўқув қўлланмаларнинг мазмуни бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “mouth/ogʻиз” консептининг лисоний тасвирий воситаларининг консептуал ва лингвопрагматик таҳлили ҳамда уларда ёритилган ўхшаш, фарқли жиҳатлари юзасидан олинган натижалари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-йил 1-июндан 2025-йил 31-майгача бажарилиши мўлжалланган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида нашр қилинадиган “Компаративистика” (Comparative Studies) илмий электрон журналининг 5-сонида лойиҳа доирасида амалиётга жорий этилди. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан 2025-йил 19-февралда берилган 04-04-1/837-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида ушбу консептнинг қиёсий таҳлили бўйича электрон ресурслар яратилиб, у тилшунослик тадқиқотлари ва таълим жараёнида қўлланилган;
mouth/og‘из компонентли фразеологик ва паремиологик бирликларнинг лингвопрагматик, лингвомаданий жиҳатлари ҳамда уларни таржимада эквивалентини топиш, дескриптив ҳамда маданий мослаштириш ёрдамида қайта яратиш усулларига оид материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Ўзбекистон-24" ижодий бирлашмаси "Озбекистон" телерадиоканали томонидан тайёрланган "Таълим ва тараққиёт", "Миллат ва маънавият", "Адабий жараён", "Жаҳон адабиёти" номли эшиттиришларида (2024-йил ноябр ва декабр ойлари) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-февралдаги 05-09-138-сонли маълумотнома). Натижада, радиотингловчилар “mouth/og‘из” компонентли фразеологик бирликлар ва паремиялар инглиз ва ўзбек халқлари миллий онгида мавжуд архетип тасаввурлар умуминсоний ва миллий, ижобий, салбий ва бетараф эканлиги, уларда халқнинг интеллектуал ва хаётий тажрибаси, донишмандлиги, маънавий дунёси, аҳлоқ-одоб стереотиплари ўз ифодасини топиши, икки тил материаллари таҳлили орқали далиллаш хусусидаги маълумотларга эга бўлган.