Шукуров Раҳматилло Мирзатиллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона вилояти тарихий топонимиясининг сотсиолингвистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Fil1124.
Илмий маслаҳатчи: -.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмиржон Мухаммедович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Аҳмедова Дилдорахон Баҳодировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Баҳриддинова Башоратхон Мадиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилояти тарихий топонимиясини сотсиолингвистик нуқтаи назардан тизимли ўрганиш, унинг шаклланиш ва ривожланиш қонуниятларини, лисоний табиати, лексик-семантик хусусиятлари ҳамда тарихий-этимологик қатламларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Фарғона вилояти тарихий топонимияси илк бор сотсиолингвистик ёндашув асосида тизимли равишда ўрганилиб, ҳудуд топонимларнинг жамиятнинг ижтимоий тузилмалари, этник таркиби ва тарихий тараққиёти билан узвий боғлиқлиги назарий ва амалий жиҳатдан асосланган; Фарғона вилояти топонимиясининг шаклланиши ва такомилига таъсир этувчи экстралингвистик омиллар (тарихий-сиёсий жараёнлар, миграция, этномаданий алоқалар) тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг топонимик қатламлардаги ифодаси аниқланган;
Фарғона вилояти топонимларининг тарихий-этимологик қатламлари (сўғдий, туркий, форсий, араб ва бошқа тил манбалари) таснифланган ҳамда уларнинг ҳудудий ва ижтимоий дифференсиацияси очиб берилган;
тарихий топонимни таҳлил қилишнинг олти компонентли яхлит модели (топонимик бирлик; тарихий шакл ва қайд манбаси; фонетик тадриж ва унинг мақоми; структур-морфологик таҳлил; семантик тараққиёт; талқинлар ва ишончлилик даражаси) ишлаб чиқилиб, фонетик ўзгаришларни “қонуният – анъана – алоҳида ҳодиса”; этимологик талқинларни “ишончли – эҳтимолий – заиф асосли – рад этувчи”; мотивацион талқинларни эса “ҳужжатлаштирилган – билвосита асосланган – фараз” даражалари бўйича баҳолаш тамойили асосланган;
ҳудуднинг тарихий топонимлари илк бор лексик-семантик ва номинацион-мотивацион тамойиллар асосида таснифланиб, ойконим, гидроним ва оронимларнинг сотсиолингвистик хусусиятлари очиб берилган; мазмуний семантик гуруҳлар илк бор сотсиолингвистик жиҳатдан қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг ижтимоий функцияси ва номланиш хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик илмий жиҳатдан далилланган;
Фарғона вилояти топонимиясида учрайдиган тарихий-топонимик индикаторлар ва топоформантлар тизими аниқланиб, уларнинг лексик-семантик ҳамда функсионал хусусиятлари илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилояти тарихий топонимиясининг сотсиолингвистик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
топонимларнинг жамият тарихи, этник таркиб ҳамда ижтимоий муносабатлар билан узвий боғлиқлигининг илмий асослари; топонимларнинг шаклланиши ва такомилига таъсир этувчи экстралингвистик омиллар (тарихий-сиёсий жараёнлар, миграсия, этномаданий алоқалар) тизимли таҳлили, уларнинг топонимик қатламлардаги ифодаси; топонимларнинг тарихий-этимологик қатламлари ҳамда уларнинг ҳудудий ва ижтимоий дифференсиасияси таҳлили натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2022-йил 9-августда қабул қилинган “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2026-йил 31-мартдаги 04/10-10/5-сонли маълумотномаси). Натижада қонун лойиҳасининг топонимик объектлар билан боғлиқ терминологик жиҳатлари мукаммаллашган;
Фарғона вилояти тарихий топонимиясининг сотсиолингвистик ёндашув асосидаги тизимли тадқиқи; топонимларнинг жамият тарихи, этник таркиб ҳамда ижтимоий муносабатлар билан узвий боғлиқлигининг илмий асослари; Фарғона вилояти топонимиясининг шаклланиши ва такомилига таъсир этувчи экстралингвистик омиллар, яъни тарихий-сиёсий жараёнлар, миграция, этномаданий алоқаларнинг тизимли таҳлили, уларнинг топонимик қатламлардаги ифодаси; тарихий топонимларнинг лексик-семантик ва номинацион-мотивацион тамойиллар асосидаги таснифи, ойконим, гидроним ва оронимларнинг сотсиолингвистик хусусиятлари; Фарғона вилояти топонимиясида учрайдиган тарихий топонимик индикаторлар ва топоформантлар, уларнинг функсионал-семантик хусусиятлари ҳамда ҳудудий лисоний жараёнлардаги роли; Фарғона водийсига хос топонимларнинг тарихий-этимологик қатламлари ҳамда уларнинг ҳудудий ва ижтимоий дифференсиасияси бўйича таҳлил натижаларидан Ўзбекистон Республикасида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, географик объектлар номларининг давлат reestrini юритиш, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий-этник ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ҳамда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2026-йил 30-мартдаги 24-13-7-сон маълумотномаси). Натижада топонимик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнларини илмий асосда ташкил этиш, географик объектлар номларининг давлат reestrini юритишни тартибга солиш такомиллашган;
Фарғона вилояти топонимиясининг шаклланиши ва такомилига таъсир этувчи экстралингвистик омиллар (тарихий-сиёсий жараёнлар, миграция, этномаданий алоқалар) тизимли таҳлили, уларнинг топонимик қатламлардаги ифодаси, ҳудуд тарихий топонимларининг лексик-семантик ва номинацион-мотивацион тамойиллар асосида таснифи натижаларидан Фарғона давлат университетида амалга оширилган 2022-2024-йилларга мўлжалланган “English Access Microscholarship program” халқаро лойиҳасининг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 1-апрелдаги 04/3259-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳани амалга оширишда унинг назарий асослари мустаҳкамланган;
Фарғона вилояти топонимиясида учрайдиган тарихий топонимик индикаторлар ва топоформантлар, уларнинг функсионал-семантик хусусиятлари ҳамда ҳудудий лисоний жараёнлардаги роли, Фарғона водийсига хос топонимларнинг тарихий-этимологик қатламлари ҳамда уларнинг ҳудудий ва ижтимоий дифференсиацияси таҳлили натижаларидан Фарғона давлат университетида амалга оширилган 2021-2022-йилларга мўлжалланган SUZ80021GR3149 “American Drama” халқаро лойиҳасининг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 1-апрелдаги 04/3271-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳани амалга ошириш жараёнларида иштирокчиларнинг топонимик объектлар тўғрисидаги тушунчалари кенгайиб, назарий билимлари мустаҳкамланган;
Фарғона вилояти тарихий топонимияси илк бор сотсиолингвистик ёндашув асосида комплекс тарзда тадқиқ этилган ҳамда топонимларнинг жамиятнинг ижтимоий тузилиши, этник таркиби ва тарихий тараққиёти билан узвий боғлиқлиги назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берилди. Шунингдек, Фарғона вилояти топонимиясининг шаклланиши ва такомилига таъсир этувчи экстралингвистик омиллар (тарихий-сиёсий жараёнлар, миграция, этномаданий алоқалар) тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг топонимик қатламлардаги ифодасига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Қадриятлар бешиги” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 31-мартдаги 01-33/210-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмийлик даражаси ошган.