Маликов Бобур Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Ўзбекистонда спелеотуризмни геоинформацион карталаштириш: салоҳиятини баҳолаш ва ривожланиш истиқболлари», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Gr402.
Илмий раҳбар: Крупочкин Евгений Петрович, гэография фанлари номзоди, дотсент.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, профессор; Усмонова Рохатжон Усмоновна, география фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистон спелеотуризмининг геоинформацион моделини илмий асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бунда минтақанинг табиий-географик ҳамда туристик-рекреацион салоҳиятини баҳолаш, ғорлар ва туристик маршрутларни картографиялаш, шунингдек GIS-технологиялари ва фазовий таҳлил асосида спелеотуризмни барқарор ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Ўзбекистон туризмни ривожланишига тўсқинлик қилувчи, чекловчи омилларни ҳамда назарий тадқиқотларнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш учун илк бор табиий, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муҳит ҳақидаги маълумотларни комплекс йиғиш, тўплаш, таҳлил қилиш ҳамда картографик визуализациясини амалга оширишни таъминловчи геоинформацион методи такомиллаштирилган;
GIS ёрдамида алгоритмлаштирилган интеграл миқдорий баҳолаш усули асосида Жанубий Ўзбекистон ҳудудларидаги (Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари) спелеотуризм салоҳияти аниқланган;
комплекс табиий-географик таҳлил ва фазовий маълумотларни қиёсий таҳлил қилиш (оверлай) технологиясидан фойдаланиш асосида тоғли ҳудудларда табиий туристик аттракторларни шакллантирувчи асосий омиллар тизими ишлаб чиқилган;
спелеотуризм салоҳиятини баҳолаш ва ҳудудни раёнлаштириш асосида янги туристик йўналишлар тармоғи таклиф этилган ҳамда GIS-технологиялардан фойдаланган ҳолда уларнинг электрон туристик карталар серияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг туристик салоҳиятини геоинформацион картографиялаш асосида:
Жанубий Ўзбекистонда туризм ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ҳамда назарий тадқиқотларнинг истиқболли йўналишларини белгилаш мақсадида илк бор табиий, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муҳитга оид маълумотларни комплекс йиғиш, сақлаш, таҳлил қилиш ва картографик визуаллаштиришни таъминловчи такомиллаштирилган геоинформацион методикаси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 11-ноябрдаги №03-10-17-11576-сон маълумотномаси). Натижада туризм ривожланишини чекловчи омиллар аниқланиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳамда туризмни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаш имконини берган;
GAT технологиялари асосида алгоритмлаштирилган интеграл миқдорий баҳолаш усули қўлланилиб, Ўзбекистон жанубий ҳудудларининг (Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари) туристик-рекреацион салоҳияти Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 11-ноябрдаги №03-10-17-11576-сон маълумотномаси). Бу эса ушбу ҳудудларда янги туристик маршрутларни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
комплекс физик-географик таҳлил ва ҳудудий қиёсий (оверлай) таҳлил технологияси ёрдамида тоғли ҳудудларда табиий туристик аттракторларни шакллантирувчи асосий омиллар тизими Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 11-ноябрдаги №03-10-17-11576-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Ўзбекистон ҳудудлари учун туристик ривожланиш траекториясини аниқлаш ҳамда истиқболли туристик ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш режасини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
туристик-рекреацион салоҳиятни баҳолаш ва ҳудудий раёнлаштириш натижалари асосида янги туристик маршрутлар тармоғи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 11-ноябрдаги №03-10-17-11576-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Ўзбекистоннинг спелеотуристик салоҳиятини баҳолаш имкониятларини янада кенгайтирган.