Каримбаев Қойлибай Конисбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қуйи Амударё геосистемаларини геоекологик таҳлили (Хоразм вилояти мисолида)», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Gr322.
Илмий раҳбар: Аббасов Субхон Бурхонович, георафия фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Олимжон Исомиддинович, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти мисолида делта ландшафтлар системаси асосланган ҳамда табиий ва антропоген геосистемаларни таснифлаш ва карталаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антропоген ландшафтшуносликнинг назарий ва услубий жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда делта ландшафтларининг ўзига хос хусусиятлари Хоразм вилояти мисолида асосланган;
агроландшафтларнинг чўллашиш жараёнига таъсир қилувчи индикаторлар Хоразм вилояти мисолида аниқланган ва баҳоланган;
геоекологик вазиятни яхшилаш ва уларни муҳофаза қилишда геоекологик мониторинг қилиш ҳамда юзага келган геоекологик вазиятни юмшатиш бўйича янгича ёндашиш ишлаб чиқилган;
антрпоген геосистемалар доирасида вужудга келган геоекологик вазиятни яхшилаш ва уларни муҳофаза қилишда интеграл ва индивидуал ёндашувни тадбиқ қилишнинг методологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуйи Амударё геосистемаларини геоекологик таҳлил бўйича олинган илмий натижалари асосида:
антропоген ландшафтшуносликнинг назарий ва услубий жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда делта ландшафтларининг ўзига хос хусусиятларининг изоҳларидан Қорақалпоғистон Республикаси Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 4-июлдаги 01/18-1760-сонли маълумотномаси). Натижада, делта ландшафтларидан самарали, барқарор ва оқилона фойдаланиш режаларини такомиллаштириш имконини берган;
аниқланган агроландшафтларнинг чўлланиш жараёнига таъсир этувчи асосий индикаторлардан Қорақалпоғистон Республикаси Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида амалиётда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 4-июлдаги 01/18-1760-сонли маълумотномаси). Натижада, агроландшафтлардаги чўлланиш жараёнини реал баҳолаш, чўлланишга учраётган янги ҳудудларни аниқлаш ҳамда уларга қарши самарали курашиш имконияти оширилган;
антропоген геосистемалар доирасида вужудга келган геоекологик вазиятни яхшилаш ва уларни муҳофаза қилишнинг географик жиҳатларини очиб бериш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида амалиётда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 4-июлдаги 01/18-1760-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудларни геоекологик мониторинг қилиш ҳамда юзага келган геоекологик вазиятни юмшатиш бўйича янгича ёндашиш зарурияти мавжудлигини асослаш имконини берган;
аниқланган табиий ва антропоген ландшафтларни муҳофаза қилишни ташкил этишда ва бошқаришда интеграл ва индивидуал ёндашувнинг самарали эканлиги бўйича ишланмалардан Қорақалпоғистон Республикаси Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида амалиётда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 4-июлдаги 01/18-1760-сонли маълумотномаси). Натижада, ландшафтларни муҳофаза қилиш ва бошқаришда тадқиқотчи таклиф этган интеграл ва индивидуал ёндашув самарали эканлиги эътироф этилган.