Юсупов Бекзод Улуғбековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат тармоғини барқарор ривожлантиришни таъминлашда яшил иқтисодиёт механизмини такомиллаштириш йўналишлари”, 08.00.03- “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4900.
Илмий раҳбар: Гулямов Саидасрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.Академик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва йенгил саноат институти, PhD.03/2025.27.12.I.21.02
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдумалик Маткаримович, иқтисод фанлари доктори, (DSc) профессор; Муфтайдинов Мансур Киёмиддинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фаласафа доктори PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат тармоғини барқарор ривожлантиришни таъминлашда яшил иқтисодиёт механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат тармоғида яшил иқтисодиёт механизми ҳолатини баҳолаш индикаторлари бўйича «меъёрий», «инқироз олди» ва «инқироз» ҳолат чегараларини интервалли нормализация, З-скор ҳамда ноаниқ мантиқнинг трапетсоидал аъзолик функсияларини кетма-кет боғлаш ва дефаззификация орқали ҳолат индексини аниқлашнинг бирлаштирилган ёндашуви ишлаб чиқилган;
саноат корхонаси даражасида яшил иқтисодиёт механизми самарадорлигини тармоқ мезонларига вертикал мос ўн бир индикатор, бирлашган нормализация ва иерархияларни таҳлил қилиш усулида ҳисобланган вазнлар асосида баҳоловчи ГИ интеграл индекси «жуда юқори» (ГИ ≥ 0,80), «юқори» (0,65–0,80), «ўрта» (0,50–0,65), «паст» (0,35–0,50) ва «критик» (ГИ < 0,35) беш поғонали ҳолат шкаласи билан ишлаб чиқилган;
саноат тармоғида яшил иқтисодиёт механизми ишлаб чиқариш омиллари комбинацияси, капитал ҳаракати ва қиймат занжирини қайта конфигурация қилувчи иқтисодий конструксия сифатида ресурс сиғими, фонд самарадорлиги, қўшилган қиймат ва капитал силжиши иерархик занжири, бўғинлар ўтказувчанлиги кўрсаткичи ҳамда тўқимачилик саноатига татбиқ этилган уч иқтисодий йўналиш асосида ишлаб чиқилган;
саноат тармоғида яшил иқтисодиётни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг давлат инструментларини механизм блокларига таъсир функсияси бўйича функсионал қайта гуруҳлаш, рағбатни натижа индикаторига боғлаш, корхонанинг ГИ зонасига қараб дифференсиаллаш ҳамда натижа кўрсаткичли яшил облигациялар ва шартли карбон нархланишини киритишга асосланган интеграциялашган институционал-иқтисодий модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат тармоғини барқарор ривожлантиришни таъминлашда яшил иқтисодиёт механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
саноат тармоғида яшил иқтисодиёт механизми ҳолатини баҳолаш индикаторлари бўйича «меъёрий», «инқироз олди» ва «инқироз» ҳолат чегараларини интервалли нормализация, З-скор ҳамда ноаниқ мантиқнинг трапетсоидал аъзолик функсияларини кетма-кет боғлаш ва дефаззификация орқали ҳолат индексини аниқлашнинг бирлаштирилган ёндашуви бўйича таклифлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 13-апрелдаги 01-06-30-3498-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқ корхоналарининг энергия сиғими индикатори бўйича инқироз олди ҳолатга тегишлилик даражаси 0,57–0,81 оралиғида, фонд қайтими индикатори бўйича 0,85 даражасида аниқланиб, корхоналарни ҳолат зоналари бўйича гуруҳлаш ва қўллаб-қувватлаш чораларини дифференсиаллаш орқали баҳолаш аниқлигини 15–20 фоизга ошириш имконини берган; 
саноат корхонаси даражасида яшил иқтисодиёт механизми самарадорлигини тармоқ мезонларига вертикал мос ўн бир индикатор, бирлашган нормализация ва иерархияларни таҳлил қилиш усулида ҳисобланган вазнлар асосида баҳоловчи ГИ интеграл индекси «жуда юқори» (ГИ ≥ 0,80), «юқори» (0,65–0,80), «ўрта» (0,50–0,65), «паст» (0,35–0,50) ва «критик» (ГИ < 0,35) беш поғонали ҳолат шкаласи билан «ТОШБУЛОҚ ТЕКС» МЧЖ фаолиятига жорий этилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 13-апрелдаги 01-06-30-3498-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг интеграл индекси 2021-йилдаги 0,729 дан 2024-йилда 0,275 гача пасайиб критик зонага тушгани, узилиш ресурс-энергия мезони 0,903 дан 0,202 гача пасайган ҳолда фондлар 4,5 баравар ошган биринчи бўғинда содир бўлгани аниқланган ва корхона учун энергия аудити ҳамда ёрдамчи тизимлар модернизацияси устувор чора сифатида белгиланиб, механизм ҳолатини йиллик мониторинг қилиш тизими яратилган;
саноат тармоғида яшил иқтисодиёт механизмини ишлаб чиқариш омиллари комбинацияси, капитал ҳаракати ва қиймат занжирини қайта конфигурация қилувчи иқтисодий конструксия сифатида иерархик занжир бўғинлари ўтказувчанлиги кўрсаткичи ҳамда тўқимачилик саноатига татбиқ этилган уч иқтисодий йўналиш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар «ТОШБУЛОҚ ТЕКС» МЧЖ фаолиятига жорий этилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 13-апрелдаги 01-06-30-3498-сонли маълумотномаси).  Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компрессорли ҳаво тизими, намлаш ва вентиляция ҳамда ҳалқали йигирув юритмалари бўйича чоралар орқали энергия сиғимини 5,47 дан 4,04 кВт·соат / кг гача, 26 фоизга пасайтириш, йилига 8,67 млрд сўм энергия тежаш, энергия сервис контракти орқали 13,4 млрд сўм соф жорий қиймат олиш, сертификатлаш ҳисобига қўшилган қийматни 3,86 млрд сўмга ошириш ва йилига 12,4 млрд сўм интеграл самарага эришиш имконини яратган; 
саноат тармоғида яшил иқтисодиётни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг давлат инструментларини механизм блокларига таъсир функсияси бўйича функсионал қайта гуруҳлаш, рағбатни натижа индикаторига боғлаш, корхонанинг ГИ зонасига қараб дифференсиаллаш ҳамда натижа кўрсаткичли яшил облигациялар ва шартли карбон нархланишини киритишга асосланган интеграциялашган институционал-иқтисодий модели бўйича таклифлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 13-апрелдаги 01-06-30-3498-сонли маълумотномаси).  Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарига бериладиган имтиёзли кредит ва солиқ имтиёзларини энергия сиғимининг уч йилда 15 фоизга пасайиши натижа шартига боғлаш тартиби асосланиб, критик зонадаги корхона учун рағбат интенсивлиги 1,0, ўрта зонада 0,5 коэффитсиент билан белгиланган, энергия тежовчи лойиҳанинг 8 фоизли натижага боғланган кредитда 0,71 млрд сўм соф жорий қиймат бериши ҳисобланиб, корхона ГИ индексини 2030-йилга қадар 0,247 дан 0,67 гача ошириш ва тармоқ энергия сиғимини 22 фоизга пасайтириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish