Султанова Гулшира Алимбетовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шоличиликда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04–Қишлоқ хоъжалиги иқтисодиуоти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5670.
Илмий раҳбар: Утемуратов Рустам Базарбаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Ташматов Рустам Хусанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Амиркулов Шухрат Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида шоличиликни инновацион ривожлантириш ва унинг барқарорлигини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шоличиликда инновацион технологияларни жорий этишнинг ташкилий-услубий механизми “таҳлил – режалаштириш – тажриба-синов – татбиқ этиш” босқичларига асосланган интеграциялашган модел асосида такомиллаштирилган;
шоличиликда инновацион технологияларни жорий этишга таъсир этувчи молиявий, ташкилий, иқтисодий, кадрлар ва бозор омилларини комплекс баҳолаш асосида молиявий ресурсларни технологик ускуналар ва инфратузилмага (60,0 фоиз), илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларига (25 фоиз) ҳамда кадрлар малакасини оширишга (15 фоиз) йўналтириш, шунингдек, мослашувчан бошқарув тизими, малакали кадрлар ва барқарор бозор муҳитини уйғунлаштириш асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган ва сув танқислиги юқори бўлган ҳудудларида шоли етиштириш самарадорлигини баҳолашнинг “ресурс–мелиоратив–иқтисодий интеграл бошқарув модели” таклиф этилган;
Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда эконометрик моделлар ёрдамида шоли етиштиришнинг асосий кўрсаткичларнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шоличиликда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари бўйича олинган натижалар асосида:
шоличиликда инновацион технологияларни жорий этишнинг ташкилий-услубий механизми “таҳлил – режалаштириш – тажриба-синов – татбиқ этиш” босқичларига асосланган интеграциялашган моделдан Қорақалпоғистон Республикасининг шоличиликка ихтисослашган Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 22-сентабрдаги 02/017-3389-сон маълумотномаси). Натижада шоличиликда сув сарфи 25–30 фоиз га, минерал ўғит ва пеститсидлар сарфи 20 фоиз га, меҳнат ҳамда ёқилғи харажатлари 20 фоизга қисқариб, ҳосилдорлик 45 s/ga дан 60 s/ga гача ошган, маҳсулот таннархи 15 фоизга пасайиб, рентабеллик даражаси 30 фоизгача кўтарилган ҳамда метан эмиссияси 40 фоизга камайиши ҳисобига экологик барқарор ва ресурс тежамкор рақамли шоличилик модели шаклланган;
шоличиликда инновацион технологияларни жорий этишга таъсир этувчи молиявий, ташкилий, иқтисодий, кадрлар ва бозор омилларини комплекс баҳолаш асосида молиявий ресурсларни технологик ускуналар ва инфратузилмага (60,0 фоиз), илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларига (25 фоиз) ҳамда кадрлар малакасини оширишга (15 фоиз) йўналтириш, шунингдек, мослашувчан бошқарув тизими, малакали кадрлар ва барқарор бозор муҳитини уйғунлаштириш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикасининг шоличиликка ихтисослашган Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари фермер хўжаликлари фаолиятида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 22-сентабрдаги 02/017-3389-сон маълумотномаси). Натижада шоличилик корхоналарида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш тезлигини 1,5 баробарга, ишлаб чиқариш самарадорлигини 20 фоиз га ва маҳсулот рақобатбардошлигини 15 фоиз га ошириш имконияти юзага келган ва шоличилик корхоналарининг иқтисодий барқарорлиги мустаҳкамлашга эришилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган ва сув танқислиги юқори бўлган ҳудудларида шоли етиштириш самарадорлигини баҳолашнинг “ресурс–мелиоратив–иқтисодий интеграл бошқарув модели” Қорақалпоғистон Республикасининг сув танқислиги ва тупроқ шўрланиши юқори бўлган Мўйноқ, Кегейли, Чимбой ва Қанликўл туманларидаги шоличилик хўжаликлари фаолиятида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 22-сентабрдаги 02/017-3389-сон маълумотномаси). Таклиф этилган модел асосида сув ресурслари, мелиоратив ҳолат ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ягона тизимда баҳолаш имконияти яратилиб, сув сарфини 20–25 фоизга қисқартириш, тупроқ шўрланишини секинлаштириш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини (WUE) ошириш ҳамда ҳосилдорликни 15–20 фоизга кўпайтириш имконияти юзага келган;
Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда эконометрик моделлар ёрдамида шоли етиштиришнинг асосий кўрсаткичларнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Қорақалпоғистон Республикаси шоличилик тармоғини рибожлантириш истиқболларини белгилашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 22-сентабрдаги 02/017-3389-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида келгусида қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни ривожланишига таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда қисқа ва узоқ муддатли режалар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этган.