Жураева Наргиза Бахшуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Навоий вилоятида ўрта профессионал таълим соҳасидаги ўзгаришлар ва ривожланиш тарихи (1991-2025yy.)” , 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/TaR2108.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Савриев Жасур Фахриддинович, тарих фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Базарбаев Рахимназар Жуманазарович, тарих фанлари доктори (DSc), дотсент.
Темирханов Бахтияр Утебаевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Қарши давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991-2025- йиллардаги Навоий вилоятида Ўрта-Махсус касбий таълим тизимидаги ўзгаришлар ва ривожланиш тарихини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: - мустақилликнинг дастлабки йилларида таълим тизими зиддиятли ва мураккаб даврни бошидан кечириб, соҳа ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш юзасидан муайян тадбирлар олиб борилиши билан бир қаторда Навоий вилояти ўрта махсус таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, ҳудудлардаги иқтисодий тармоқларнинг реал эҳтиёжларидан ортда қолган ҳолда қабул квоталарини белгилашда меҳнат бозори эҳтиёжлари ўрганилмаганлиги асосланган;
таълим самарадорлиги ўқув жараёни билан чамбарчас боғлиқлиги инобатга олиниб, академик литсей ва касб-ҳунар таълими тизимдаги мавжуд таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ва адабиётлар тайёрлаш ҳамда нашр эттиришга бир қадар эътибор қаратилган бўлсада, ўқув адабиётларини яратишга масъул бўлган олий таълим муассасалари ўқув дарсликлари яратиш режасини бажармаганлиги, амалий машғулотлар ва ўқув амалиётларини давлат таълим стандартларига мувофиқ равишда ташкил этиш учун таълим муассасалари керакли хом ашё ва материаллар билан таъминланмаганлиги ёритиб берилган;
битирувчиларда касб кўникмалари ва маҳоратни етишмаслиги, уларнинг ўз билимларини амалиётда етарли даражада қўллай олмаслиги ҳамда ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишдаги камчиликлар, амалиёт ва ўқув жараёни ўртасидаги алоқанинг етарли эмаслиги ва битирувчилар билим даражасининг пастлиги уларни ишга олишда муаммоларга сабаб бўлганлиги очиб берилган;
Навоий вилояти касбий таълим муассасаларининг кадрлар билан таъминланиш даражаси, битирувчилар бандлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик алоқалари, муаммо ва реал ечимлар, профессионал таълим соҳасида амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик йўналишларида малакали кичик мутахассислар тайёрлаш мақсадга мувофиқ эканлиги далилланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: Тадқиқотда келтирилган таҳлилий маълумотлар, назарий фикрлар ва хулосалар, Навоий вилояти ўрта-махсус касбий таълим тизими тарихига оид методологик-услубий ёндашувларни мукаммаллаштиради. Шунингдек, таълим соҳаси меъёрий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, ўрта профессионал кичик мутахассис кадрлар тайёрлашга оид назарий хулосалар ҳамда услубий ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти мустақиллик йилларида Ўзбекистонда таълимнинг хусусан ўрта-махсус касб-ҳунар таълим тизимининг ҳолати, ўрта махсус касб-ҳунар таълим тизими борасида ҳукумат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, Навоий вилоятида ўрта махсус касбий таълим тизими тарихига доир маълумотлар асосида янги авлод дарсликлари, ўқув ва методик қўлланмаларнинг мазмунини бойитишда ҳамда янги тадвиқотлар ўташ учун асос бўлишида намоён бўлади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Навоий вилояти ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизимида кечган тарихий жараёнларни тадқиқ қилишда қўлланилиши мумкин бўлган назарий-услубий асослар аниқланган;
тарихий ва тарихшунослик материаллари ва янги илмий маълумотларни тизимлаштириш усули асосида ўрганилаётган даврдаги. Навоий вилояти ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизими тарихига оид архив ва фактографик материаллар илк бора таҳлил қилинди ва умумлаштирилди;
академик литсей ва коллежлар бошқарув тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, муаммолар ва эришилган натижалар ва илм-фан соҳасида вилоятда амалга оширилган жараёнларнинг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ва ажралиб турадиган ўзига хос томонлари (ўқув-тарбиявий, маънавий тадбирлар, таълим соҳасидаги илмий методик тавсиялар ва h.z.) таҳлил қилинган ва истиқболдаги вазифалар кўрсатиб берилган;
касбий таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш борасида вилоятда жойлашган турли иш берувчи ташкилотлар, хўжалик бирлашмаларини жалб этиш, кадрлар малакасини ошириш соҳасида интеграцияни таъминлаш, соҳанинг ривожланиш босқичлари ва ҳозирги кундаги ҳолатини тарихий нуқтаи назардан ўрганиш ва натижаларга қараб, уларнинг ташкил этилишига оид тавсиялар ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Навоий вилоятида ўрта махсус касбий таълим тизимидаги ўзгаришлар ва ривожланиш тарихини тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
Навоий вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тарихини ўрганиш, академик литсей ва коллежлар бошқарув тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, моддий-техника базасининг мустаҳкамланиши, битирувчилари бандлигини таъминлаш борасидаги муаммо ва реал ечимлар юзасидан берилган илмий маълумотлар асосида, Навоий вилояти Касбий таълим бошқармаси ҳужжатлар билан ишлаш архив фонди янги 10 та маълумотлар билан бойитилган (Олий Таълим, Фан ва Инновациялар Вазирлиги Ҳузуридаги Касбий Таълим Агентлиги, Навоий Вилояти Касбий Таълим Бошқармасининг 01-23/130-02-сонли маълумотномаси). Натижада профессионал таълим муассасаси тарихи билан боғлиқ бўлган, бошқарманинг ўқув тарбиявий, илмий -методик моддий техник таъминоти, режа -молия бўлими ҳамда тизимнинг асосий кўрсаткичларига тўғри баҳо бериш, профессионал таълим фаолиятининг кейинги янгича босқичи жараёнларини ёритиш учун илмий асос бўлиб хизмат қилган;
Тадқиқот ишида келтирилган ўрта профессионал таълим тизимининг шаклланиш босқичлари, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ҳудудий хусусиятлари, мавжуд муаммо ва камчиликлар, шунингдек, давлат томонидан амалга оширилган таркибий ўзгаришлар ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигига оид реал, архив ва статистик манбаларга асосланган илмий хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Навоий” вилоят телерадиоканали томонидан тайёрланган -Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришларида муҳарририятининг “Бедорлик” ва “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (2026-йил 4-мартдаги 09-10/12-сон далолатномаси).Натижада, Навоий вилоятида ўрта профессионал таълим соҳасидаги ўзгаришлар тарихи, ҳамда илм-фан соҳаларнинг 1991-2025 йилларда хронологик ривожланиш жараёнларини ёритишда илмий асос бўлиб хизмат қилган;
Мактаблардаги 9-синф битирувчиларини ўрта-махсус таълим тизими ва касб-ҳунар билан боғлиқ жараёнларга бўлган қизиқишини ҳисобга олган ҳолда кичик мутахассисларга бўлган эҳтиёжларни қондиришда ҳамда малакали кадрлар билан таъминлашига доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда (ўқувчиларнинг қизиқишлари ва лаёқатларига мувофиқ таълим йўналишлари ва касблар онгли танлашини, уларнинг кейинги ишга жойлашиши ва хизмат мавқеи ўсишини,ва h.k.), истиқболли вазифалар кўрсатиб берилган натижалар бўйича олинган илмий янгиликлар ҳамда амалий таклифлардан Навоий вилояти “Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси” нинг 2026-йилнинг 16-мартдаги 04-01/3-635-сон маълумотномаси”). Натижада, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарининг танланган ва иқтисодиёт тармоқларида талаб қилинган мутахассисликлар бўйича ўқишга бўлган хоҳишини, таълим муассасаларида зарур моддий-техник база мавжудлигини ҳисобга олиб умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари академик литсей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга тўлиқ қамраб олинишини таъминлашда муҳим методологик манба бўлиб хизмат қилган;
Ўрта профессионал таълим тизимининг ҳудудий ривожланиш жараёнлари фуқаролик жамияти институтлари иштироки нуқтаи-назаридан таҳлил қилиниб, давлат ва нодавлат сектор ўртасидаги ижтимоий шериклик механизмларининг шаклланиш босқичлари илмий асосда ёритилган. Шунингдек хусусий секторнинг таълим жараёнларидаги институционал ролини аниқлаштириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик мониторинги механизмларини такомиллаштириш, грант ва ижтимоий лойиҳаларни режалаштириш учун таҳлилий асос вазифасини ўтаб аналитик база сифатида муҳим аҳамият касб-этади (“Ўзбекистон Республикаси Нодавлат Таълим Муассасалари Ассотсиацияси” нинг 2026-йил 7-апрелдаги №122-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Нодавлат Нотижорат Ташкилотлари Миллий Ассотсиацияси томонидан:- таълим ва ёшлар йўналишидаги нодавлат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда, ҳудудий ННТлар билан ижтимоий шериклик механизмларини кучайтиришда, таълим ва бандликга оид республика миқёсидаги лойиҳаларни ишлаб чиқишда, фуқаролик жамияти институтларининг таълим соҳасидаги ташаббусларини методик жиҳатдан қўллаб-қувватлашда амалий манба сифатида хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish