Раупов Баҳодиржон Кенжа ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Полимер чиқиндилар ва элементар олтингугурт асосидаги композицион қўшимчалар билан модификацияланган йўл қурилиш битуми олиш технологияси”, 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/T6341.
Илмий раҳбар: Фозилов Садриддин Файзуллоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.T.16.05.
Расмий оппонентлар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор; Қобилов Нодирбек Собирович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университет.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади полимер чиқиндилар ва элементар олтингугурт асосидаги композицион қўшимчалар билан модификацияланган йўл қурилиш битуми олиш технологияси ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
С, PET ва ПЕ ни битум билан биргаликда қўллашга битум хоссаларига кўрсатадиган синергик таъсири аниқланган бўлиб, бунда полимерларнинг битум билан оъзаро таъсирида полимер тармоқларининг олтингугурт кўприкчалари орқали мустаҳкамлик ортиб бориши илмий асосланган;
битум асосли композицияда С, PET ва ПЕ таркибидаги функсионал гуруҳларнинг комплекс ўзаро таъсири натижасида узилиш ҳарорати 47 °C дан 57 °C гача ошганлиги аниқланиб, модификацияланган битумнинг деформатсиён барқарорлиги 21,3% ошиши илмий асосланган;
саноат чиқиндиларини утилизация қилиш орқали янгиланган таркиб (PET-5 %, PE-2%,S-2,5%) бўлганда, 25°C да эластиклиги 40 % дан 78 % гача яхшиланган йўл битуми олиниши асосланган;
иккиламчи полимер чиқиндилари (PET ва ПЕ) ва саноат чиқиндиси ҳисобланган элементар олтингугуртдан фойдаланиш ҳисобига тайёр битум таннархини пасайтириш ва импорт оърнини босувчи маҳаллий хомашё базасини шакллантириш орқали термик барқарор йўл битумлар олиш усули ишлаб чиқилган;
иккиламчи чиқинди полимер (PET, PE) ва С асосида композицияланган йўл битумлар олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полимер чиқиндилар ва элементар олтингугурт асосидаги композицион қўшимчалар билан модификацияланган йўл қурилиш битуми олиш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
элементар олтингугурт хомашёси 2,5% ва «Шуртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ полиетилен хомашёси 3,5% ва полиетилентерефталат асосидаги полимер чиқиндиси 5% композицияларидан таркиб топган 4-МБ маркали йўл қурилиш битуми олиш усули “Петромаруз Узбекистан” МЧЖда “2025-2027-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Петромаруз Узбекистан” МЧЖнинг 2025-йил 18-ноябрдаги 11/20 маълумотномаси). Натижада, ушбу композициялар асосида олинган 4-МБ битумининг юмшаш ҳарорати 47ºC дан 57ºC бирликгача ва эластиклик 40 % дан 78 % гача ошириш имконини беради;
4-МБ йўл битумларини олиш ва уларни асфалт ишлаб чиқаришда қўллаш технологияси “Петромаруз Узбекистан” МЧЖнинг “2025-2027-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Петромаруз Узбекистан” МЧЖнинг 2025-йил 18-ноябрдаги 11/20 маълумотномаси). Натижада, Элементар олтингугурт, полиетилен ва полиетилентерефталат композициялари асосида модификацияланган битумларни асфалт ишлаб чиқаришда қўллаш орқали йўлларда ётқизилаётган асфалтларнинг хизмат муддатини 3-4 йилдан 15-20 йилгача ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish