Эсанова Нилуфар Пулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): 1991–2021 йилларда Оъзбекистон саноат соҳасини ривожлантиришда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик тарихи (нефт-газ ва тўқимачилик саноати мисолида), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B.2023.4.PhD/Tar1726
Илмий раҳбар: Темирова Чарос Ҳусановна, тарих фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети профессори, тарих фанлари доктори Қобулов Эшболта Атамурадович ва Қарши давлат университети тарих фанлари доктори, проф. v.b. Омонова Сарвиноз Ориф қизи.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон саноат соҳасини ривожлантиришда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини нефт-газ ва тўқимачилик саноати мисолида ёритиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан саноат соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш босқичлари, соҳа ҳуқуқий асосларининг яратилиши, ҳамкорлик алоқаларининг бошланишига туртки бўлган жараёнлар, ўзаро манфаатли келишувлар ва уларнинг натижалари илмий асосда далилланган;
Ўзбекистон Республикасининг саноат соҳасида халқаро ҳамжамияти билан иқтисодий, савдо-сотиқ, товар айирбошлашнинг ривожлантирилиши натижасида жаҳон савдо-сотиғи билан интеграциялашиб бораётганлиги янги далилий ҳужжатлар асосида ёритиб берилди;
Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан нефт-газ ва тўқимачилик саноати соҳасидаги ўзаро тажриба алмашишларининг ишлаб чиқаришга ижобий таъсири натижасида иқтисодий ўсиш суръатининг ошиб бориши ва бу борада эришилган ютуқларига доир қимматли далилий маълумотлар архив ҳужжатлар асосида таҳлил этилди;
Ўзбекистоннинг саноат соҳасида хориж мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришда қўшма корхоналар амалий фаолияти ва ҳудудлараро қўшма инвестициявий лойиҳалар асосида “саноат зоналари”да ташкил этилишининг самарадорлиги ҳамда соҳада кадрлар тайёрлашда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликнинг аҳамияти далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2021 йилларда Ўзбекистон саноат соҳасини ривожлантиришда хорижий мамлакатлар билан нефт-газ ва тўқимачилик саноатига оид олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан саноат соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш босқичлари, соҳа ҳуқуқий асосларининг яратилиши, ҳамкорлик алоқаларининг бошланишига туртки бўлган жараёнлар, ўзаро манфаатли келишувлар ва уларнинг натижалари бўйича олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2024 йил 14 августда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2024 йил 14 августдаги 06-31-935-сонли маълумотномаси). Бу эса ёшлар онгида Ўзбекистоннинг саноат соҳасини ривожлантиришда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги бўйича асосий тушунчаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг саноат соҳасида халқаро ҳамжамияти билан иқтисодий, савдо-сотиқ, товар айирбошлашнинг ривожлантирилиши натижасида жаҳон савдо-сотиғи билан интеграциялашиб бораётганлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2024 йил 14 августда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2024 йил 14 августдаги 06-31-935-сонли маълумотномаси). Бу эса ёшлар онгида Ўзбекистоннинг саноат соҳасини ривожлантиришда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги бўйича асосий тушунчаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан нефт-газ ва тўқимачилик саноати соҳасидаги ўзаро тажриба алмашишларининг ишлаб чиқаришга ижобий таъсири натижасида иқтисодий ўсиш суръатининг ошиб бориши ва бу борада эришилган ютуқларига доир илмий натижалардан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси кафедрасининг 5321300-“Нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси” йўналишида 2024-2025 ўқув йилида ўқитиладиган фанларни ўқитишда, ўқув-услубий дастурларини шакллантиришда фойдаланилди (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2025 йил 13 январдаги 01-67-сонли маълумотномаси). Мазкур жараён ёшлар онгида Ўзбекистон саноатини ривожлантиришда халқаро ҳамкорликнинг тарихий ўрни ва аҳамиятини англашга хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг саноат соҳасида хориж мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришда қўшма корхоналар амалий фаолияти ва ҳудудлараро қўшма инвестициявий лойиҳалар асосида “саноат зоналари”да ташкил этилишининг самарадорлиги ҳамда соҳада кадрлар тайёрлашда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликнинг аҳамиятига доир илмий натижалардан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси кафедрасининг 5321300-“Нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси” йўналишида 2024-2025 ўқув йилида ўқитиладиган фанларни ўқитишда, ўқув-услубий дастурларини шакллантиришда фойдаланилди (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2025 йил 13 январдаги 01-67-сонли маълумотномаси). Мазкур жараён ёшлар онгида Ўзбекистон саноатини ривожлантиришда халқаро ҳамкорликнинг тарихий ўрни ва аҳамиятини англашга хизмат қилади.