Зарипов Фазлиддин Шамсиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида адвокат стажёрининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги 12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.2.Phd/Yu1464
Илмий раҳбар: Нурумов Дилшодбек Джумабаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.04
Расмий оппонентлар: Хайриев Нодиржон Исроилович – юридик фанлар доктори, профессор; Махмудов Алишер Абдусалимович – юридик фанлар доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адвокат стажёрининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ масалаларни хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаси ҳамда миллий қонунчилик
ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида комплекс илмий таҳлил қилиш, адвокат стажёри фаолиятининг назарий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, амалдаги қонунчиликни ривожлантириш ҳамда адвокатура назариясини янада бойитишга қаратилган илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адвокат стажёри томонидан стажировка ўташ учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини қисқартириш лозимлиги илмий-назарий жиҳатдан исботланган;
адвокат стажёрининг келгусида малакали юридик ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлган профессионал адвокатлар корпусини шакллантиришдаги ўрни таҳлил қилиниб, ушбу мақсадга эришишда фақат адвокатлик тузилмасида стажировка ўташнинг ўзи етарли эмаслиги, унинг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа тегишли ташкилотларда стажировка ўташи лозимлиги асосланган.
стажировка ўташдан озод этиш жараёнида шахсларнинг амалий тажрибаси ҳамда касбий кўникмаларини инобатга олиш зарурлигидан келиб чиқиб, стажировка ўтамасдан адвокатлик литсензиясини олиш учун малака имтиҳонини топширишга рухсат этиладиган субектлар доирасини кенгайтириш зарурлиги асосланган.
адвокатлик тузилмасига адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс (стажёр)ни ишга қабул қилишга оид ҳужжатларини ўрганиб чиқиш муддати беш иш куни этиб белгилаш лозимлиги асосланган;
стажировка муддатига қўшилмайдиган ҳолатлар, хусусан адвокат стажёрининг ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш даврлари, шунингдек стажировка раҳбарининг литсензияси амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши каби ҳолатлар ишда бўлмаган вақт сифатида эътироф этилиши ҳамда ушбу муддатлар стажировка муддатига қўшилмаслиги лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида адвокат стажёрининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш масалалари мавзусидаги тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
адвокат стажёри томонидан стажировка ўташ учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини қисқартириш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024-йил 3-июндаги l0-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 22-сентабр 20/2-14164/8-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилганлиги адвокат стажёрларнинг ортиқча сансалорликдан, бюрократия ҳамда қоғозбозликни олдини олишга хизмат қилган;
адвокатлик тузилмасига адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс (стажёр)нинг ишга қабул қилишга оид ҳужжатларини ўрганиб чиқиш муддати беш иш куни этиб белгилаш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
2024-йил 3-июндаги l0-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Адвокат стажёри
ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 22-сентабр 20/2-14164/8-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилганлиги адвокат стажёрини ишга қабул қилишга оид муддатнинг аниқ ва қатъий белгиланишини таъминлашга, шунингдек, адвокат стажёрини ишга қабул қилиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган сансалорлик ҳамда бошқа субектив тўсиқларнинг олдини олишга хизмат қилган;
стажёр ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш, стажировка раҳбарининг литсензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши каби ҳолатларда ишда бўлмаган вақт стажировка муддатига қўшилмаслиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024-йил 3-июндаги l0-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 22-сентабр 20/2-14164/8-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилганлиги адвокат стажёрининг зарур амалий тажриба ва касбий кўникмаларни эгаллаши учун белгиланган камида уч ойлик стажировка муддатига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган аниқ ҳуқуқий нормаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилган;
адвокат мақомига эга бўлишга талабгорнинг иш стажини тасдиқловчи меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма орқали тасдиқлаш имкони бўлмаган ҳолларда иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар талаб этилиши мумкинлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025-йил 3-июлдаги l5-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2026-йил 5-июн 20/3-10068/8-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилганлиги меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)да эгаллаган лавозими аниқ кўрсатилмаган терговчи ва суриштирувчиларнинг келгусида стажировкадан озод этилиши масаласини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий механизмни белгилашга хизмат қилган;
«Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш» ихтисослиги бўйича малака имтиҳони саволлари адвокатура, фуқаролик ҳуқуқи, фуқаролик протсессуал ҳуқуқи, иқтисодий протсессуал ҳуқуқи, маъмурий суд ишларини юритиш ҳамда «Маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш» ихтисослиги бўйича малака имтиҳони саволлари адвокатура, жиноят ҳуқуқи, жиноят-протсессуал ҳуқуқи, маъмурий жавобгарлик соҳалари бўйича тузилиши, ҳар бир ихтисослик бўйича ўртача 150 – 200 та саволдан иборат бўлган саволлар рўйхати тузилиши ва Адвокатлар палатаси раиси томонидан тасдиқланиши, саволлар рўйхати Адвокатлар палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиниб, қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан доимий равишда янгилаб борилиши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025-йил 3-июлдаги l5-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2026-йил 5-июн 20/3-10068/8-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилганлиги адвокат стажёрларининг келгусида ишлаш ихтисослиги бўйича аниқ соҳалар доирасидаги назарий билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилган.